«Микроқарз» нима ва уни қандай олиш мумкин?

Охирги янгиланиш:  11.Фев.2021 12:54 PM
42726
«Микроқарз» нима ва уни қандай олиш мумкин?
165

Кутилмаган молиявий қийинчиликлар юзага келганда, микроқарз каби кредит маҳсулотлар тури қисқа муддатли ва ҳар қандай мақсадлар учун Сизга пул маблағларини тез ва осон олиш имконини беради.

Микроқарзлар банклар ва микрокредит ташкилотлари томонидан тўловлилик, муддатлилик ва қайтариш шартлари асосида фақат жисмоний шахсларга тақдим этилади.

Микроқарзнинг миқдори қарз олувчининг тўлов қобилиятига боғлиқ, аммо 50 млн. сўмдан ошиб кета олмайди.

08Микроқарз Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида нақд ёки банк картасига надқ пулсиз кўринишда тақдим этилади. Шу билан бирга, банк картаси дебет ёки кредит картаси бўлиши мумкин.

Нақд пулсиз шаклда олинган микроқарз, банк картасидан фойдаланиш орқали товар, иш ва хизматлар учун тўлаш имконини беради.

Шу билан бирга, банк томонидан банк картасига маблағларни ўтказиш орқали бериладиган микроқарзнинг асосий хусусиятлари қуйидагича:

  • ҳар бир киши учун унинг ўртача ойлик даромади, кредит тарихи, ва бошқа омиллар асосида алоҳида ҳисобланиб банк томонидан белгиланган лимит доирасида тақдим этилади;
  • фоизлар рухсат этилган лимит эмас, фақат ҳақиқатда ишлатилган маблағлар бўйича ҳисобланади;
  • қарзнинг ўз вақтида қайтарилиши кредит хизматини қайта тиклаш имконини беради.

16Шу билан бирга, микроқарзнинг лимити дебет картаси учун овердрафт шаклида очилиши мумкин, бу унинг эгасига ўз ва қарз маблағларини ишлатиш имконини беради, яъни картада мавжуд бўлган маблағлардан ошадиган сумма ҳамда қарз олувчининг ўз маблағларини аккумуляциялаш (тўплаш)ни ўз ичига олмайдиган кредит карталари учун ҳам очилиши мумкин. Шу билан бирга, овердрафт банклар томонидан чиқарилган дебет карталарига асосан иш ҳақини тўлаш ёки пенсияни ўтказиб бериш учун берилади.

Дебет картасига маблағларни ўтказиш йўли билан берилган микроқарзнинг сўндирилиши автоматик (банк қарз суммасини маблағлар карта ҳисобига тушганда ечиб олади) тарзда содир бўлади. Кредит картаси берилганда, қарз олувчи кредитни сўндириши учун ҳисобга кредит шартномасида белгиланган тўлов миқдорини ўз вақтида киритиши шарт.

Микроқарзни қандай олиш мумкин?

18

Биринчидан, Сиз учун қулай шартларда микроқарзни тақдим этишга қодир банк ёки микрокредит ташкилотини танлаш керак. Микроқарз бериш шартлари ҳақида маълумот билан банклар ва микрокредит ташкилотларининг расмий веб-сайтлари (агар улар мавжуд бўлса) ва/ёки уларнинг офисларига ташриф буюриш орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

Микроқарз олиш учун Сиз мурожаат қилмоқчи бўлган ташкилотни танлаб, банк ёки микрокредит ташкилотига қуйидагиларни тақдим этишингиз керак:

  • микроқарз олиш учун ариза;
  • шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт/ идентификация ID-картаси/ янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси/ ҳарбий билет);
  • фаолият ва даромад ҳақида маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар.
Микроқарз бўйича таъминот учинчи шахс кафиллиги, суғурта полиси, ликвидликка эга бўлган мол-мулк гарови ва бошқалар бўлиши мумкин.

Микроқарз берувчи ташкилот аризани олгандан сўнг уч иш куни ичида уни кўриб чиқиши ва қарор қабул қилиши шарт.

Шу билан бирга микроқарз бериш тўғрисида ижобий қарор қабул қилинишига таъсир этувчи омиллар:17

  • ижобий кредит тарихи;
  • доимий даромад манбаининг мавжудлиги;
  • етарли таъминотни таъминлаш;
  • керакли ҳужжатларни тўлиқ тақдим этиш.

Шуни таъкидлаш керакки, баъзи банкларнинг мобил иловалари масофадан туриб микроқарз олиш имконини беради.




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Уй-жой сотиб олиш ва таъмирлаш учун қандай кредитлар олиш мумкин?

Уй-жой сотиб олиш ва таъмирлаш учун қандай кредитлар олиш мумкин?

Кредит тарихи

Кредит тарихи

«Микроқарз» нима ва уни қандай олиш мумкин?

«Микроқарз» нима ва уни қандай олиш мумкин?

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X