Янгиликларни ўқишда терминлар изоҳи ва иқтисод асосларини тушуниш муҳим саналади. Бунда сизнинг молия дунёсидаги навигаторингиз – Finlit.uz ёрдам беради.
Одамлар бир мамлакат валютасини бошқа мамлакат пулига алмаштираркан, ҳамиша номинал валюта курсига дуч келади. Номинал валюта курси – бир мамлакат валюта курсининг бошқасига нисбатан қийматидир. Бошқа сўз билан айтганда, бу тижорат банклари томонидан эълон қилинадиган, ўша кўрсаткич бўйича биз банк кассалари, мобил илова ёки банкоматлар орқали валюта айирбошлайдиган жорий курс саналади.
Бироқ, иқтисодда кам учрайдиган ва мураккаброқ тушунча бор. Бу реал самарали валюта курси тушунчасидир.
Реал самарали валюта курси – номинал айирбошлаш курсидан фойдаланиб, хорижий валютадан миллий валютага конвертация қилинган, чет эл товарлар савати ва худди шу товарнинг маҳаллий саватига нисбатан нархидир.
Бу қандай ҳисобланади?
Реал айирбошлаш курсини ҳисоблаш учун, чет эл товарлари савати нархи номинал курс бўйича миллий валютага конвертация қилиниб, худди ўша маҳаллий товарлар саватчаси нархига бўлинади. Агар инфляция даражаси чет элдагидан кўра мамлакатда юқори бўлса, унда маҳаллий валютанинг реал курси номинал валюта курсидан юқори бўлади.
Реал самарали валюта курси билан номинанал валюта курсининг фарқи шундаки, маҳаллий валюта нархи аниқ бир мамлакат валютасига нисбатан эмас, бир нечта мамлакатлар валюталарига нисбатан олинади.
Реал самарали алмашув курсини ҳисоблаш нима учун муҳим?
Реал самарали валюта курси, мамлакатнинг дунё бозоридаги рақобатбардошлик даражасини акс эттирувчи кўрсаткич ҳисобланади. Ундан мамлакатнинг асосий савдо-ҳамкорларига нисбатан рақобат бўйича ёндашувини аниқлашда фойдаланилади.
Бундан ташқари, савдо-ҳамкорлар ўртасидаги нарх даражасининг ўзгаришини инобатга олиб, маҳаллий ва хорижий инфляцияга нисбатан номинал алмашинув курсини бошқаради.
Агар миллий реал самарали алмашув курси юқориласа, мамлакатнинг дунё бозоридаги рақобатбардошлик даражаси ёмонлашади. Экспортлар қимматлашиб, ҳажми қисқариб боради. Бунга мутаносиб равишда, валюта оқимининг бошқа каналлари ва кирувчи валюталар ҳажми ҳам камаяди. Импорт эса аксинча, арзонлашиб, кўпайиб боради.
Шунинг учун, агар ҳамкор давлатларнинг валюта курси бўйича ўзгаришлар бўлса, мамлакатнинг рақобатбардошлигини қайта тиклаш ва мамлакатга валюталар оқимини қўллаб-қувватлаш мақсадида, монетар органлар миллий валюта курси бўйича чоралар қўллай бошлайди