Энг яхши дарс ишланмаси танлови натижаларини эълон қиламиз Global Money Week 2023

13.06.2023 16:59:35
145
Энг яхши дарс ишланмаси танлови натижаларини эълон қиламиз Global Money Week 2023

Марказий банк томонидан ташкил этилган “Бутунжаҳон пул ҳафталиги” (Global Money Week 2023) доирасида ўқитувчилар орасида «Пулингизни режалаштиринг. Келажагингизни режалаштиринг» танлови натижалари сарҳисоб қилинди

Марказий банк томонидан “Пулингизни режалаштиринг. Келажагингизни режалаштиринг” мавзусидаги энг яхши дарс ишланмаси танлови ўтказилди. Ушбу танловни ўтказишдан асосий мақсад ўқитувчиларнинг молиявий маданиятини ривожлантириш ва 5-11 синф ўқувчиларининг молиявий ва рақамли саводхонлигини оширишдир

Танловда ҳакамлар ҳайъати томонидан таълим дарсларини баҳолаш жараёнида қуйидаги мезонлар инобатга олинди: ўқув фанларига молиявий саводхонликнинг таркибий қисмларини жорий этиш даражаси, дарсни ўтказишга ижодий ёндашув, дарсларни ўтказишда “edutainment” форматидан фойдаланганлик 

“Молиявий саводхонлик бўйича энг яхши дарс ишланмаси” танлови ғолиблари:

  1. Избаева Дилфуза – Президент мактаби, Фарғона шаҳри
  2. Махмудова Гулмира – Президент мактаби, Самарқанд шаҳри 
  3. Хасанова Ситора – 20-мактаб, Бухоро шаҳри

Ғолибларни табриклаймиз! Ғолибларни тақдирлаш санаси бўйича маълумот ҳар бир иштирокчига шахсан эълон қилинади

Танловда иштирок этганингиз учун барчага миннатдорчилик билдирамиз!

Finlit.uz билан биргаликда молиявий саводхонлигингизни оширинг!

Маълумот учун телефон: 71 212-73-58

Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Педагогик йўналишдаги олий таълим муассасаларининг 3-4-курс талабалари учун молиявий саводхонликни ривожлантириш таълим лойиҳаси

Педагогик йўналишдаги олий таълим муассасаларининг 3-4-курс талабалари учун молиявий саводхонликни ривожлантириш таълим лойиҳаси

Видеороликлар танлови натижаларини эълон қиламиз Global Money Week 2023

Видеороликлар танлови натижаларини эълон қиламиз Global Money Week 2023

Энг яхши дарс ишланмаси танлови натижаларини эълон қиламиз Global Money Week 2023

Энг яхши дарс ишланмаси танлови натижаларини эълон қиламиз Global Money Week 2023



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X