Марказий банкнинг молиявий таълим бўйича экотизими кенгайтирилмоқда

29.08.2022 12:59:35
394
Марказий банкнинг молиявий таълим бўйича экотизими кенгайтирилмоқда

Марказий банк томонидан тижорат банклари билан ўзаро ҳамкорлик асосида мультипликацион таъсирдан фойдаланиш орқали аҳолининг молиявий билимларини оширишнинг институционал механизми яратилган.

Марказий банк ва Алоқабанкнинг навбатдаги қўшма таълим лойиҳаси алимент олувчиларнинг молиявий дунёқарашини яхшилашга имкон яратади. Бунда, ҳудудларда молиявий маданиятни шакллантириш бўйича алимент олувчиларга хизмат кўрсатувчи ҳар бир Алоқабанк ходимларининг ижтимоий масъулиятини ошириш кўзда тутилган.


Марказий банк томонидан мазкур лойиҳанинг устунлари сифатида қуйидагиларга устувор аҳамият берилмоқда:

  • молиявий саводхонлик бўйича дастур ва тарқатма материалларини мунтазам такомиллаштириб бориш;
  • Алоқабанк ва Мажбурий ижро бюроларининг ҳудудий бўлинмалари ходимлари билан доимий алоқани сақлаган ҳолда молиявий саводхонлик бўйича малакасини ошириб бориш.

Жорий йил 19 август куни лойиҳанинг асосий мультипликатори сифатида тайёрланган Алоқабанк ҳудудий филиалларининг фронт-офис ходимлари билан учрашув ўтказилди. Қизғин муҳокамаларга бой бўлган тадбир давомида иштирокчилар ўзларининг коммуникацион ва тренерлик маҳоратларини синовдан ўтказиш билан бирга лойиҳа учун махсус ишлаб чиқилган материаллар юзасидан тушунчалар ҳамда лойиҳани самарали амалга ошириш бўйича тавсиялар олдилар.


Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Тошкент вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди

Тошкент вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди

Самарқанд вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди

Самарқанд вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди

Андижон вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди

Андижон вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X