Ўзбекистон ва Италия Марказий банклари ўртасида молиявий саводхонлик йўналишида ҳамкорлик ўрнатилди

07.10.2022 10:02:36
158
Ўзбекистон ва Италия Марказий банклари ўртасида  молиявий саводхонлик йўналишида ҳамкорлик ўрнатилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки делегацияси молиявий таълимни ривожлантириш бўйича тажриба ўрганиш мақсадида Италия Марказий банкига ташриф буюрди.

Италия Марказий банки тажрибасини ўрганиш билан биргаликда аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш соҳасидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди. Хусусан, ўзаро муҳокамаларда қуйидаги мавзуларга асосий эътибор қаратилди:

  • микро, кичик ва ўрта бизнес субъектларининг молиявий малакасини ошириш;
  • хотин-қизлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламининг молиявий билим ва кўникмаларини шакллантириш;
  • пул музейлари ёрдамида аҳолининг молиявий дунёқарашини кенгайтириш, шунингдек қизиқарли шаклда ўқитиш орқали соҳага қизиқтириш.
  • мактабларда молиявий таълимни жорий этиш;
  • 15 ёшдан катта талабаларнинг молиявий саводхонлиги даражасини аниқлашда Халқаро талабаларни баҳолаш дастури (PISA) тадқиқотида иштирок этиш;
  • молиявий саводхонлик бўйича лойиҳаларни мониторинг қилиш ва самарадорлигини баҳолаш тизимини яратиш.

Чет эллик ҳамкасблар билан муҳокамалар давомида Ўзбекистонда аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича сўнгги икки йил ичида амалга оширилган ташаббус ва лойиҳалар алоҳида эътироф этилиб, “edutainment” шаклидан фойдаланиб ташкил этилган фаолият юқори баҳоланди.

Ташриф натижасида ўрганилган тажриба молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш доирасида регулятив ташаббусларни жорий этишда устуворлик билан қўлланилади.

Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Марказий банк рақамли молиявий саводхонлик йўналишида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Марказий банк рақамли молиявий саводхонлик йўналишида ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Аҳоли ва тадбиркорларнинг молиявий саводхонлигини ошириш – мутасадди ташкилотлар кун тартибида

Аҳоли ва тадбиркорларнинг молиявий саводхонлигини ошириш – мутасадди ташкилотлар кун тартибида

 "Молия ва биз" 3-сон - Банклар фаолияти қачон тугатилади?

"Молия ва биз" 3-сон - Банклар фаолияти қачон тугатилади?



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X