Танишим йиллик 15 фоиз ставка билан лизинг компаниясининг таклифини кўриб, дарҳол автотранспорт олишга қарор қилди. Чунки лизинг компанияси бошланғич тўлов ва қарздорнинг расмий даромади бўйича ҳеч қандай суммани талаб қилмаяпти. Лизинг фоиз ставкаси

Охирги янгиланиш   29 Мар 2022 12:37
213

Одатда, лизинг компаниялари лизинг суммасига нисбатан шартномада кўрсатилган йиллик фоиз ставкани тўлиқ муддат давомида ҳисоблайди. Масалан, автотранспорт нархи 100 млн сўм, 3 йилга йиллик 15 фоиздан дегани сиз лизинг қарзингизни камайтирганингиздан қатъий назар ҳар йили 15 млн.сўмдан фоиз бўйича устама тўловларни тўлашингизни англатади. Баъзи ҳолларда эса муддатидан олдин сўндириш имконияти шартномада кўзда тутилмайди. Банк кредитида эса сиз кредит суммасидан эмас, балки қолдиғига нисбатан фоиз тўловларни амалга оширасиз.

Шунингдек, лизинг хизматидан фойдаланаётганда лизинг компанияси хизмат ҳақи, суғурта тўловлари ва бошқа харажатларга олдиндан аниқлик киритиб, лизингни тўлиқ қийматини ҳисоблатинг.



© finlit.uz, 2020-2025
Sayt yaratuvchisi Pixelcraft®