Кўп бериладиган саволлар

RSS
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
5222

Қарз олувчи банкка қуйидаги таъминот турларининг бирини ёки бир нечтасини тақдим этиши мумкин:

• мулк ёки қимматли қоғозлар гарови;
• банк ёки суғурта ташкилоти кафолати;
• учинчи шахснинг кафиллиги;
• суғурта компаниясининг қарз олувчининг кредитни қайтара олмаслик хатарини суғурта қилингани тўғрисидаги суғурта полиси.

Кредит ҳисобига сотиб олинган мулк, унинг қийматининг 80 фоизи миқдорида мазкур кредит бўйича гаров предмети бўлиб хизмат қилиши мумкин.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
3762

Имтиёзли давр – бу сиз кредит бўйича фақат фоиз тўловларини амалга оширишингиз мумкин бўлган вақт. Бу вақтда сизга кредитнинг асосий суммасини сўндириш мажбурияти юклатилмайди.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
1458

Кредит тўлов графиги кредит шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланади. Кредит муддатидан олдин сўндирилганда банк қарздорга тўлов графигини қайта ҳисоблаб, ўз базасида янгилаб қўйиши ва қарздорга тақдим этиши зарур.

Қарздорнинг кредитни муддатидан олдин сўндириш ҳуқуқи ва унинг тартиблари кредит шартномасида белгиланади.

Агар, кредит шартномасида ушбу тартиб қарздорнинг ёзма мурожаати билан амалга оширилиши кўрсатилган бўлса, қарздорнинг аризасидан сўнг банк кредитни муддатидан олдин сўндиришга ҳақли. Акс ҳолда, кредит тўлов графигига нисбатан ортиқча келиб тушган сумма, кредитнинг асосий қарзини сўндиришга йўналтирилиши лозим.

Ушбу вазиятда, банк ходимининг эътиборсизлиги билан кредит муддатидан олдин сўндирилмай тўлов графиги қайта ҳисобланмаганлиги туфайли кредит бўйича ортиқча фоизлар ҳисобланган бўлса, тижорат банки олдинги даврларда ортиқча тўланган суммаларни инобатга олиб янги тўлов графигини тузади ва янги тўлов графигига асосан кредит фоизи учун ортиқча олинган суммани қарздорга қайтаради.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
985

Иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун кредитлар қуйидаги кетма-кетликда ажратилади:

Сотувчи ва харидор ўртасида олди-сотди шартномаси ипотека кредити ҳисобига сотиб олинаётганлигини кўрсатган ҳолда тузилади;

Харидорнинг аризасига биноан кредит шартномаси тузилади;

Банк сотувчи номига кредит ҳисобидан уйнинг қиймати миқдоридаги суммани тегишли ҳисобвараққа ўтказиб берилиши юзасидан кафолат хати беради;

Харидор уйни кредит муддати даврига суғурталайди;

Кредит шартномаси, уйнинг олди-сотди шартномаси, суғурта полиси ва банкнинг кафолат хати билан уйнинг олди-сотди шартномаси нотариал тасдиқланади;

Нотариал ҳужжатлар банкка тақдим этилганидан сўнг, кредит ҳисобидан келишилган сумма харидорнинг омонат ёки банк картаси ҳисобварағига кўчириб берилади.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
1119
Одатда онлайн кредитлар суғурта полиси ёки учинчи шахс кафиллиги билан ажратилади. Бу эса, қарздор тўлов қобилиятига эга бўлмаганда, кредит ушбу таъминот ҳисобидан сўндирилади. Эътибор қаратинг, бахтсиз ҳодисалар, қарздорнинг вафот этиши бўйича бандлар кредит шартномаси ва кредит таъминоти сифатида расмийлаштирилган суғурта полисининг суғурта шартномасида киритилган бўлиши керак. Акс ҳолда, ижро органлари суд қарори асосида укангизнинг мулки ҳисобидан кредитни сўндиришга қаратиши мумкин.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
1609

Қарз олувчи кредит бўйича асосий қарзни қисман қайтарганда, гаров шартномасида белгиланган муддатдан олдин кредит таъминотини кредит асосий қарзидан камайтирилган суммага мос равишда тақиқдан ечиш мумкин.

Бунда гаров таъминоти суммасини камайтириш ҳуқуқи, гаров таъминотини камайтириш тартиби ва усуллари кредит бўйича тузилган гаров шартномасида кўрсатилиши шарт.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
538

Гаровда турган мол-мулкни гаровга қўювчи (қарздор) томонидан бошқа кредитни таъминлаш учун бериш навбатдаги гаров ҳисобланади.

Қуйидаги ҳолатлар бажарилганда навбатдаги гаровга йўл қўйилади:

  • олдинги гаров шартномаларида навбатдаги гаров тақиқланмаган бўлса;
  • гаров тўғрисидаги тегишли маълумотлар гаров реестрига олдинги ва навбатдаги гаровга олувчилар томонидан киритилган бўлса.

Бунда, гаровга қўйилган мулкнинг қиймати иккита кредитни ҳам сўндиришга етарли бўлиши ҳамда навбатдаги гаровга олувчининг розилиги керак бўлади.

Агар қарздор ўз мажбуриятларини бажармаса, навбатдаги гаровга олувчининг талаби олдинги гаровга олувчиларнинг талабларидан кейин, қонунда белгиланган тартибда ушбу мол-мулкнинг қийматидан қаноатлантирилади.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
1213

Кредитни қайта молиялаштириш – бу бир кредитни бошқа кредит шартномаси (одатда янада қулайроқ шартлар асосида) тузиш ёрдамида сўндириш. Оддий тил билан айтганда, бу кредитни сўндириш учун кредит олишни англатади.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
400
Агар синглингизни даромади ўз кредитлари ва кафиллиги юзасидан мажбуриятларига етарли бўлса, яъни тижорат банклари белгилаган нормадан келиб чиқиб, синглингизни жами мажбуриятлари даромадининг 50-70 фоизидан ошиб кетмаса, у сизнинг кредитингиз бўйича мажбуриятларга ҳам кафил бўлиши мумкин.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
1914

Кредитнинг тўлиқ қиймати (КТҚ) - истеъмол кредити ёки қарз олиш билан боғлиқ тўловларининг ҳаққоний, йиллик ва самарали ҳисоблашдаги фоиз ставкаси ҳамда тўлиқ қиймати.

Бугунги кунга келиб барча банклар қарз олувчилар билан тузилган истеъмол кредити шартномаларида кредитнинг тўлиқ қиймати миқдорини кўрсатади.

Кредитнинг тўлиқ қийматини ҳисоблаб чиқишда қарз олувчининг қуйидаги тўловлари ҳисобга олинади:

• асосий қарз ва фоизлар бўйича тўловлар;
• банк фойдасига амалга ошириладиган тўловлар — агар бундай тўловлар шартнома шартларига мувофиқ қарз олувчининг мажбуриятларига кирса ва/ёки кредит ёки қарз берилиши бундай тўловларни амалга оширилиши билан боғлиқ бўлса;
• учинчи шахслар фойдасига амалга ошириладиган тўловлар, агар бундай тўловлар шартнома шартларига мувофиқ қарз олувчининг мажбуриятларига кирса, шу жумладан қуйидаги тўловлар:
- суғурта ташкилоти фойдасига амалга оширилган тўловлар, агар суғурта шартномаси бўйича суғурта ҳодисаси юзага келган тақдирда наф олувчи бўлиб банк ҳисобланса;
- қарз олувчининг мажбуриятлари таъминотига қабул қилинган ва гаровга қўювчининг ихтиёрида қоладиган гаров предметини гаров шартномаси бўйича суғурта қилишда қарз олувчи томонидан суғурта ташкилотининг фойдасига амалга оширилган тўловлар;
- қарз олувчи томонидан кафолат (кафиллик) олиш учун кафолат берувчига (кафилга), шунингдек гаровга топширилаётган мулкни баҳолаш учун баҳоловчи ташкилотга тўланган тўловлар;
- мижозларни жалб қилиш, улар томонидан кредит ёки қарз олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни текшириш, ушбу ҳужжатларни банкка топшириш, кредит ёки қарзларни қоплаш ҳисобига банк мижозларидан тўловлар ва пул ўтказмаларини қабул қилиш бўйича банкка хизмат кўрсатадиган ташкилотлар (воситачилар) ҳисобига амалга оширилган тўловлар.

Банклар қуйидаги ҳолларда КТҚни ҳисоблаб чиқишлари шарт:

• шартнома тузилганда;
• кредит ёки қарз олиш истагини билдирган қарз олувчиларга кредит ёки қарз олиш шартлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш вақтида.

Ҳозирги кунда Жаҳон банки экспертлари томонидан Марказий банкка барча кредит ташкилотларида кредитнинг тўлиқ қийматини ҳисоблаш ягона стандартини киритиш бўйича тавсиялар берилди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, бугунги кунда Марказий банк мутахассислари барча кредит ташкилотларида кредитнинг тўлиқ қийматини ҳисоблаш учун ягона стандартни киритиш устида иш олиб бормоқда. Ушбу стандарт жорий йилнинг иккинчи ярмида амалиётга татбиқ этилиши кўзда тутилган.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
597

Қарз олувчи кредитни қисман сўндирганида ёки маълум бир бошқа сабабларга кўра, кредит таъминоти кредитнинг жорий қолдиғини қоплай оладиган бошқа гаров турига алмаштирилиши мумкин. Бунда, банк янги таъминот тури ҳолатини ўрганган ҳолда уни гаровга олишга рози бўлиши лозим.

Агарда гаров таъминотига қўйилган бирор мулкингизни сотиш мақсадида ёки бошқа сабабга кўра гаровдан чиқармоқчи бўлсангиз, қарз берувчининг (тижорат банкининг) розилиги билан, ушбу таъминот суммасига тенг келувчи бошқа гаров таъминотига алмаштиришингиз мумкин бўлади.

Масалан, 100 млн. сўм миқдоридаги кредит учун 125 млн. сўмлик кўчмас мулкни (дўкон) гаровга олинган бўлса, кредит асосий қарзининг 40 млн.сўм қисми сўндирилган тақдирда, кредит қолдиғига мос равишда кўчмас мулк гаровини 75 млн.сўмлик автотранспорт воситасига алмаштириш мумкин.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
408

Кредит тарихи – бу қарз олувчининг банк ва бошқа кредит ташкилотлари билан тузган шартномаларига асосан ўз мажбуриятларини қандай бажарганлиги тўғрисидаги маълумот ва у кредит бюросида сақланади.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
324
Мумкин. Бунинг учун ипотека кредитини ажратган банкнинг уй-жойингизга қариндошингизни вақтинчалик рўйхатга қўйиш бўйича розилик хати талаб этилади.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
312

Банклар молиявий операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ қарорлар қабул қилишда мустақилдир.

Тижорат банклари кредит ажратиш бўйича қарор қабул қилишда бир қатор омилларни инобатга оладилар, хусусан:

Қарздорнинг кредит тарихи: бунда, олдинги кредитлар бўйича тўловларнинг кечикканлиги таҳлил қилинади.

Қарздорнинг кредит бўйича тўлов қобилияти: бунда. ўртача ойлик даромад ва унинг доимийлиги инобатга олинади

Қарздорнинг қарз юки: бунда, жорий ва олиниши режалаштирилаётган кредит бўйича барча тўловларни қарздорнинг ўртача ойлик даромадига фоиз нисбати ўрганилади. Яъни, жорий қарз бўйича 2 млн.сўм янги кредит бўйича 1,5 млн.сўм бўлса, ўртача ойлик маош 5 млн.сўмни ташкил этганда, қарз юки кўрсаткичи 70 фоизни ташкил этади.

Ҳозирда кредит ажратиш бўйича қарздорнинг дастлабки мониторинги жараёни кредит скоринги ёрдамида баҳолаш орқали тўлиқ автоматлаштирилган.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
393

Экспортёр-корхоналарга Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан йиллик 4 фоиз ставка билан тижорат банклари томонидан имтиёзли револьвер кредитлар ажратилади.

Револьвер кредит – очиқ кредит линияси бўлиб, белгиланган даврларда сўндирилган кредит суммасидан қайта фойдаланиш имкониятини берувчи кредит тури.

Кредит мақсади: кечиктириб тўлаш шарти билан маҳсулотини экспорт қилган экспортёр-корхоналарга айланма маблағларини тўлдириш учун

Кредит муддати: экспорт маҳсулоти тўловлари кечиктирилган муддатга

Кредит суммаси: экспорт маҳсулотлари қиймати миқдорида (аммо, 3 млн.АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда)


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
430

Йўқ, чунки ипотека кредитини олиш учун бошланғич тўловни амалга ошириш қонун билан белгиланган.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
379
Тижорат банкининг кредит тўлиқ сўндирилганлиги тасдиқловчи маълумотини суғурта компаниясига тақдим этган ҳолда суғурта бадалини қайта ҳисоблатишингиз ва ортиқча маблағни қайтариш бўйича мурожаат этишингиз мумкин.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
520

Кредитни сўндириш бўйича ойлик тўловларни амалга оширишнинг икки усули мавжуд:


1. аннуитет – умумий қарз суммасининг (кредитнинг асосий суммаси, фоиз тўловлари ва кредит бўйича бошқа тўловлар) тенг қисмларга ажратилиши ва кредит муддати давомида бир текис тўлаб борилиши;


2. дифференциал тўлов – бунда ойлик тўловлар миқдори камайиб боради, чунки фоизлар кредит бўйича асосий сумма қолдиғига нисбатан ҳисобланади.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
200
Суғурта компаниясига банк кредити шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисида ҳужжатни тақдим этган ҳолда мурожаат қолдирсангиз, суғурта компанияси пулингизни тўлиқ қайтаради.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
399

Тижорат банклари кредит шартномасининг шартларига қарз олувчининг ҳуқуқларини чекланишига ва/ёки мажбуриятларини оширилишига олиб келувчи ўзгартиришларни, масалан кредит фоиз ставкасини ошириш бўйича ўзгартиришни бир томонлама киритилишига йўл қўймаслиги лозим.

Аммо Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида ажратиладиган кредитлар бундан мустасно. Асосий ставкага асосан улар бўйича фоиз ставкаси ўзгариши мумкин ва бу албатта кредит шартномасида акс эттирилган бўлади.

Кредит шартномасини доим эътибор билан ўқинг.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
338

Банк жисмоний ва юридик шахслардан омонатга пул қабул қилади ҳамда ушбу маблағларни аҳолига кредит сифатида тақдим этади. Барча ишлаб чиқариш жараёни каби, ушбу жараёнда ҳам “хомашё” ва “якуний тайёр маҳсулот” ўртасида фарқ мавжуд. Ушбу фарқ банкнинг опреацион харажатлари (ходимларнинг иш ҳақи, ижара, бино учун харажатлар, сафар ва амортизация ажратмалари, суғурта, солиқ ва ҳ.к.), шунингдек, риск бўйича харажатлардан ташкил топади (тўланмаган кредитлар бўйича мажбурият банк зиммасига тушади ва шу сабабдан банк етарли даражада резерв миқдорини яратиши зарур). Фоиз ставкаларига, ўз навбатида, пул манбаларига иқтисодиётда талаб ва таклиф даражаси, рақобат ва бошқа омиллар ҳам таъсир кўрсатади.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
267
Янги тартиб доирасида Молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан ажратиладиган ипотека кредитини олишда биргаликда қарз олувчи сифатида, ипотека кредитини олувчи фуқаро билан бирга яшамайдиган ва яқин қариндоши бўлмаган бошқа шахсларни ҳам даромадини инобатга олиш мумкин. Бунда қарз олувчи ва биргаликда қарз олувчининг пенсия тўловлари миқдори билан биргаликда, фоизлар, дивидендлар, мол-мулкни ижарага беришдан олинган доимий тарздаги даромадлар; давлат солиқ хизмати органи томонидан декларация билан тасдиқланган жисмоний шахсларнинг даромадлари ҳисобга олинади.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
301

Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисидаги Вазирлар маҳкамасининг қарорига асосан таълим кредити кундузги таълимда шартнома асосида таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ажратилади.

Кредитлар олий таълим муассасасидаги ўқиш даври ҳисобга олинган ҳолда бакалавр талабаси учун 10 йилгача, магитсратура талабаси учун 5 йилгача муддатга бозор фоиз ставкасидан келиб чиққан ҳолда берилади.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
421

Қарз олувчи кредит бўйича асосий қарзни қисман қайтарганда, гаров шартномасида белгиланган муддатдан олдин кредит таъминотини кредит асосий қарзидан камайтирилган суммага мос равишда тақиқдан ечиш мумкин.

Бунда гаров таъминоти суммасини камайтириш ҳуқуқи, гаров таъминотини камайтириш тартиби ва усуллари кредит бўйича тузилган гаров шартномасида кўрсатилиши шарт.

Масалан, 200 млн. сўм миқдоридаги кредит учун COBALT автомашинаси
100 млн.сўмга ва Chevrolet Tracker автомашинаси 150 млн.сўмга гаровга олинган бўлиб, кредит асосий қарзининг 100 млн.сўм қисми сўндирилганда COBALT автомашинаси тақиқдан ечилиши мумкин.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
338

Ҳар қандай кредитни банк кассаси орқали нақд пул шаклида сўндиришингиз мумкин.

Онлайн кредитларни муддатидан олдин сўндириш имконияти кредит офертасида, яъни шартномасида кўрсатилади. Ушбу шартлар билан кредитни расмийлаштиришдан олдин ва расмийлаштираётганда танишиб чиқишни ҳамда кредит офертасини мобил қурилмангиз хотирасига сақлаб қўйишингизни тавсия қиламиз.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
351

Сиз кредит бўйича тўловларни қуйидагича амалга оширишингиз мумкин:


- банк кассаларида;
- банк мобил иловалари ёрдамида;
- банк расмий сайтида шахсий саҳифа орқали;
- тўлов тизимлари орқали (масалан, Click, Payme, Paynet.uz ва ҳ.к.)


Бундан ташқари, сиз фаолият юритаётган ташкилот ҳар ой иш ҳақингизнинг бир қисмини банк ҳисоб рақамингизга ўтказиб бориши мумкин. Ушбу банк ҳисоб рақамидан эса кредит учун тўловлар ечиб олинади. Бунинг учун банкда ҳисоб рақамидан кредит тўловларини ечиб олиш тўғрисида топшириқ расмийлаштириш керак бўлади.


Шу билан бирга, агар сиз овердрафт олсангиз, ҳисобингизга маблағ келиб тушиши билан банк автоматик равишда қарз суммасини ечиб олади.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
419

Кредит муддати, кредитни сўндириш усули ва бошқа шартлар қарз олувчи ва банк ўртасида тузилган кредит шартномасида белгиланади.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
297

Тижорат банклари томонидан улушдор-жисмоний шахсларга ажратилган ипотека кредитлари, хонадон давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг қайта молиялаштирилади.

Янги тартиб доирасида ипотека кредитлари Молия вазирлиги томонидан берилган ресурслар ҳисобидан қуйидаги миқдорларда қайта молиялаштирилади:

  • Тошкент шаҳрида 339 150 000 сўмгача;
  • бошқа шаҳарларда 309 400 000 сўмгача;
  • қишлоқларда 238 000 000 сўмгача.
  • Кредит фоизи: бозор ставкаси бўйича (йиллик 17-19 фоиз)
  • Муддати: 20 йилгача


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
328

Кредитни сўнидириш мобайнида қарз олувчи қуйидаги тўловларни амалга оширади:


- кредитнинг бошланғич суммаси бўйича тўловлар;
- маблағлардан фойдаланганлик бўйича фоиз тўловлари;
- бошқа харажатлар.


Кредит бўйича фоизлар умумий тамойиллар асосида ҳисобланади – яъни, маълум муддатга (одатда 1 йилга) кредитнинг асосий суммасидан улуш (%) сифатида. Кредит муддати бир календарь йилидан кўп ёки кам бўлиши мумкин, аммо бу фоизлар ҳисобланиш моҳиятини ўзгартирмайди, кредит муддатидан келиб чиқиб фоизлар қайта ҳисобланиб борилади.


Кредит бўйича бошқа тўловлар банк комиссияси, гаровни баҳолаш, суғурталаш ва расмийлаштириш ҳамда ойлик тўловларни кечиктириб тўлаш бўйича жарима ва пенялар бўйича харажатларни ўз ичига олиши мумкин.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
258
Кредит шартномаси имзоланганидан кейин, бироқ пул маблағлари ҳақиқатда олингунга қадар Сиз кредит олишдан бирон-бир тўловларсиз воз кечиш ҳуқуқига эгасиз. Банк ходимлари ҳақ эвазига кредит олиш юзасидан кўмаклашишга ҳақли эмас.

фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
341

Банк мобил иловасида

“Кредит” бўлимига ўтинг ва сизга керакли бўлган кредит турини танланг. Фоиз ставкаси экраннинг юқори қисмида кўринади.


Банкда

Банк офисларидан бирига ташриф буюринг ҳамда масъул оператор/ходимдан консультация олинг.


Банк расмий сайти ёки call-марказида

Банк call-марказига қўнғироқ қилинг ёки банкнинг расмий сайтига киринг. Банкларнинг ишонч телефон рақамлари ва расмий сайтлари рўйхати бу ерда.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш
Охирги янгиланиш: 15 Июн 2023 12:35
396

Истеъмол кредитларининг нақд кўринишда берилиши ёки банк картасига ўтказиб берилиши қонун билан таъқиқланган.


фойдаланувчилар жавобни фойдали деб ҳисоблайди Жавоб Сиз учун фойдали бўлдими?


Чоп этиш


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X