Кўп бериладиган саволлар
Кўп бериладиган саволлар
Қандай қилиб нақд чет эл валютасини сотиб олишим мумкин (АҚШ доллари)?
Сиз нақд чет эл валютасини (АҚШ доллари) икки усулда сотиб олишингиз мумкин. Биринчи усул тижорат банклари ва уларнинг филиалларидаги айирбошлаш шохобчаларида. Иккинчи усул эса банкомат орқали (агар банк ушбу имкониятни тақдим этса). Агар 100 АҚШ долларидан ортиқ миқдорда сотиб олмоқчи бўлсангиз, у ҳолда Сиз шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатни (паспорт/ идентификация ID-картаси/ янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси/ ҳарбий билет) - тақдим қилишингиз лозим. Одатда сотиб олиш курси сотиш курсидан баландроқ бўлади.
Валюта картасидаги чет эл валютаси (АҚШ доллари)ни банкоматлар орқали нақдлаштира оламанми?
Валюта картангиздаги чет эл валютасини тижорат банклари ва уларнинг филиалларида нақдлаштиришингиз мумкин. Шу билан бирга, маблағларингизни банкоматлар орқали ҳам миллий валюта, яъни сўмга нақдлаштиришингиз мумкин. 2019 йил 1 октябргача амалиётда банкомат орқали валюта (АҚШ доллари)ни нақдлаштириш имконияти мавжуд эди, бироқ шубҳали операцияларни амалга ошириш рискининг мавжудлиги сабабли ушбу хизматлар тўхтатилди. Бундан ташқари, халқаро тажрибага мувофиқ кўпчилик давлатларда банкоматлардан фақат миллий валютада пул берилиш тартиби ўрнатилган.
Мен банкдан 300 АҚШ доллари сотиб олмоқчи эдим. Банк мендан шахсимни тасдиқловчи ҳужжат талаб қилди. Шу тўғрими?
Интернет банк орқали валюта айирбошлаш хизмати нечпул туради?
Интернет банк орқали валюта айирбошлаш хизмати бепул.
АҚШ долларини сотиб олишда чекловлар борми?
Бугунги кунда ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас. Банкомат орқали чет эл валютасини сотиб олишда бир марттада фақатгина 100 АҚШ долларини олиш мумкин.
Мен банкнинг валюта айирбошлаш шаҳобчасида 200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларимни сўмга алмаштирмоқчи эдим. Аммо паспортим ёнимда эмас эди. Шахсимни тасдиқловчи бошқа ҳужжат тақдим этишим мумкинми?
Исталган валюта карталари орқали электрон ҳаридларни амалга оширсам бўладими?
Ха, исталган валюта картасидан барча турдаги электрон ҳаридларни амалга ошириш мумкин.
Интернет дўконларда маҳсулотларни сотиб олиш учун қандай қилиб онлайн тўловларни амалга ошириш мумкин?
Халқаро тўлов карталаридан (VISA, MasterCard ва бошқалар) фойдаланган ҳолда интернет-дўконлардан товарларни сотиб олиш мумкин. Ушбу карталар маҳаллий банклар томонидан чиқарилади.
Қандай қилиб валюта конвертация операциясини бекор қилишим мумкин?
Бажарилган валюта айирбошлаш операциясини бекор қилиш мумкин эмас. Интернет банк орқали ушбу валютани қайта айирбошлашингиз мумкин, лекин сотиш ва сотиб олиш курслари ўртасидаги фарқни ҳисобга олиш зарур, чунки курс фарқи ҳисобига зарар кўришингиз мумкин.
Яроқсиз валюта учун нега комиссион тўловларни амалга ошириш керак?
Тўловга яроқсиз валютани қабул қилиш жараёнида (эскирган, яроқсиз, чизилган, доғ тушган ва бошқалар) банклар томонидан комиссион тўловлар ундирилиши мумкин. Бу одатий ҳолат, чунки банкларнинг маълум харажатлари мавжуд. Банкларда кўп миқдорда эскирган яроқсиз валюталар йиғилганда, банк ушбу валюталарни янгисига алмаштиради. Бунда, қуйидаги харажатлар мавжуд:
1) янги валютани етказиб берувчи банкнинг хизмат хақи;
2) божхона харажатлари учун тўловлар:
3) транспорт харажатлари.
Нега мен тижорат банклари ва уларнинг филиалларидан 100 АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги нақд чет эл валютасини сотиб олганимда шахсни тасдиқловчи хужжатни тақдим этишим керак?
Халқаро амалиётда идентификация талаби мавжуд бўлиб, (Идентификация - шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт/ идентификация ID-картаси/ янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси/ ҳарбий билет) маълумотлари киритиб бориладиган, мижозларни рўйхатга олиш дафтари) у жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида амалга оширилади.