Кўп бериладиган саволлар
Кўп бериладиган саволлар
1. Нега банклар пул маблағларини банкоматлар орқали нақдлаштиришда комиссия тўловлари (фоизлар)ни ундиришади?
Қонунга кўра, банклар комиссия тўловларини белгилашда мустақилдирлар. Шуни таъкидлаш керакки, пул маблағларини нақдлаштиришдан тушган тушумларнинг маълум қисми банкоматларни сотиб олиш ва сақлаш, шунингдек, жой ижараси билан боғлиқ харажатларни қоплашга йўналтирилади. Шу билан бирга, хизмат кўрсатувчи банкда банк картасидаги пул маблағларини комиссия тўловларисиз нақдлаштириш имконияти мавжуд.
2. Омонат маблағларимни қариндошларимга васият қилиб қолдирсам бўладими?
Омонат маблағларини қариндошларингизга васият қилиб қолдиришингиз мумкин. Бунинг учун васиятингизни нотариус орқали тасдиқлашингиз керак.
3. Тижорат банкидан кредит олишда банкка қандай таъминот турларини тақдим этиш мумкин?
Қарз олувчи банкка қуйидаги таъминот турларининг бирини ёки бир нечтасини тақдим этиши мумкин:
• мулк ёки қимматли қоғозлар гарови;
• банк ёки суғурта ташкилоти кафолати;
• учинчи шахснинг кафиллиги;
• суғурта компаниясининг қарз олувчининг кредитни қайтара олмаслик хатарини суғурта қилингани тўғрисидаги суғурта полиси.
Кредит ҳисобига сотиб олинган мулк, унинг қийматининг 80 фоизи миқдорида мазкур кредит бўйича гаров предмети бўлиб хизмат қилиши мумкин.
4. Кредит бўйича имтиёзли давр бу нима?
Имтиёзли давр – бу сиз кредит бўйича фақат фоиз тўловларини амалга оширишингиз мумкин бўлган вақт. Бу вақтда сизга кредитнинг асосий суммасини сўндириш мажбурияти юклатилмайди.
5. Омонат бўйича фоизли даромадни олдиндан (аванс шаклида) олиш мумкинми?
Омонат бўйича фоиз кўринишидаги даромад омонатнинг тури ва шартларига қараб тўланади. Агар омонат шартномаси шартларида омонат бўйича фоизларни олдиндан олиш имконияти назарда тутилган бўлса, омонат фоизларини олдиндан олиш мумкин, акс ҳолда фоизлар шартнома бўйича белгиланган тартибда тўланади.
6. Чет эл валютасида банк картасини қандай очиш мумкин?
Чет эл валютасида банк картасини очиш учун тижорат банкка ташриф буюрган ҳолда шахсни тасдиқлайдиган ҳужжатни тақдим этиш ҳамда карта чиқариш учун тўловни амалга ошириш керак. Банк картаси одатда 1-3 иш куни ичида тайёр бўлади. Баъзи банкларда банк картасини очиш бўйича аризани онлайн тарзда тақдим этиш каби қулайликлари мавжуд.
7. Чет эл валютаси банк карталаридаги CVV-код нима?
CVV-код банк картасининг орқа томонида кўрсатилган уч хонали рақам (код)дир. Қоидага кўра, картанинг орқа томонида кўрсатилган 7 та рақамнинг оҳирги 3 та рақамидир. Шуни таъкидлаш керакки, хавфсизликни таъминлаш мақсадида CVV-кодни учинчи шахсларга маълум қилмаслик тавсия этилади, чунки бу маълумотлар сизнинг картангизни интернет орқали бошқариш имконини беради.
8. Банк картаси йўқолган тақдирда нима қилиш керак?
Банк-эмитентга қўнғироқ қилиб, банк картасининг йўқолганлиги ҳақида хабар берилиши зарур, бунда банк картаси блокировка қилинади. Шундан сўнг, йўқотилган банк картасини қайта тиклаш учун банкка ариза топширилади. Шуни таъкидлаш жоизки, айрим банклар банк картасини блокировка қилиш ёки блокировкадан чиқариш амалиётларини банкнинг мобиль иловаси орқали амалга ошириш имкониятини тақдим этади.
9. Оилавий карталарнинг афзалликлари нимадан иборат?
Оилавий карталарнинг қуйидаги афзалликлари мавжуд:
1. бир банк ҳисобварағига боғланган оилавий карталар ўртасидаги пул ўтказмалари учун воситачилик ҳақлари ундирилмайди;
2. оилавий карта эгаси смс-хабарномани фаоллаштириш орқали унга уланган оилавий карталар орқали амалга оширилган барча операциялардан хабардор бўлиши мумкин;
3. картанинг бу тури мижозларга битта ҳисобварақни бошқариш ҳамда ҳар бир уланган оилавий карта учун чеклов белгилаш имкониятини беради.
10. Кредит фоизларини нисбатан камроқ тўлаш мақсадида бир йил олдин истеъмол кредитимни муддатидан олдин сўндириш учун тўлов графигига нисбатан кўпроқ сумма тўлаб, банк ходимига кредитни асосий қарзидан камайтиришини айтган эдим. Аммо банк асосий қарздан
Кредит тўлов графиги кредит шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланади. Кредит муддатидан олдин сўндирилганда банк қарздорга тўлов графигини қайта ҳисоблаб, ўз базасида янгилаб қўйиши ва қарздорга тақдим этиши зарур.
Қарздорнинг кредитни муддатидан олдин сўндириш ҳуқуқи ва унинг тартиблари кредит шартномасида белгиланади.
Агар, кредит шартномасида ушбу тартиб қарздорнинг ёзма мурожаати билан амалга оширилиши кўрсатилган бўлса, қарздорнинг аризасидан сўнг банк кредитни муддатидан олдин сўндиришга ҳақли. Акс ҳолда, кредит тўлов графигига нисбатан ортиқча келиб тушган сумма, кредитнинг асосий қарзини сўндиришга йўналтирилиши лозим.
Ушбу вазиятда, банк ходимининг эътиборсизлиги билан кредит муддатидан олдин сўндирилмай тўлов графиги қайта ҳисобланмаганлиги туфайли кредит бўйича ортиқча фоизлар ҳисобланган бўлса, тижорат банки олдинги даврларда ортиқча тўланган суммаларни инобатга олиб янги тўлов графигини тузади ва янги тўлов графигига асосан кредит фоизи учун ортиқча олинган суммани қарздорга қайтаради.
11. Миллий валютада очилган банк картасига қандай қилиб смс-хабарномани ёқтириш мумкин?
Миллий валютада очилган банк картасига смс-хабарнома хизматини банк картаси берилган банкда ёки банкомат орқали ёқтириш мумкин (одатда банкоматлар банклар яқинида ва жамоат жойларида жойлаштирилади). Баъзи банкларда HUMO тўлов тизимининг банк карталарига смс-хабарнома хизматларини мобил иловалар орқали улаш имконияти мавжуд.
12. Қандай қилиб нақд чет эл валютасини сотиб олишим мумкин (АҚШ доллари)?
Сиз нақд чет эл валютасини (АҚШ доллари) икки усулда сотиб олишингиз мумкин. Биринчи усул тижорат банклари ва уларнинг филиалларидаги айирбошлаш шохобчаларида. Иккинчи усул эса банкомат орқали (агар банк ушбу имкониятни тақдим этса). Агар 100 АҚШ долларидан ортиқ миқдорда сотиб олмоқчи бўлсангиз, у ҳолда Сиз шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатни (паспорт/ идентификация ID-картаси/ янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси/ ҳарбий билет) - тақдим қилишингиз лозим. Одатда сотиб олиш курси сотиш курсидан баландроқ бўлади.
13. Валюта картасидаги чет эл валютаси (АҚШ доллари)ни банкоматлар орқали нақдлаштира оламанми?
Валюта картангиздаги чет эл валютасини тижорат банклари ва уларнинг филиалларида нақдлаштиришингиз мумкин. Шу билан бирга, маблағларингизни банкоматлар орқали ҳам миллий валюта, яъни сўмга нақдлаштиришингиз мумкин. 2019 йил 1 октябргача амалиётда банкомат орқали валюта (АҚШ доллари)ни нақдлаштириш имконияти мавжуд эди, бироқ шубҳали операцияларни амалга ошириш рискининг мавжудлиги сабабли ушбу хизматлар тўхтатилди. Бундан ташқари, халқаро тажрибага мувофиқ кўпчилик давлатларда банкоматлардан фақат миллий валютада пул берилиш тартиби ўрнатилган.
14. Вояга етмаган фарзанд учун унга вояга етганда фойдаланиш имкониятини берувчи омонат турини қандай қилиб очиш мумкин?
Тижорат банкида вояга етмаган бола учун ота ёки онасининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати (паспорт/ идентификация ID-картаси/ янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси/ ҳарбий билет) ва боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини тақдим этиш орқали унинг номига омонат очиш мумкин. Масалан, боланинг туғилган пайтидан бошлаб 16 ёшгача амал қиладиган "Навқирон" омонат турини очиш мумкин. Шуни ёдда тутиш керакки, омонат шартлари банкларда фарқ қилиши мумкин.
15. Менинг квартирамни бир мижоз ипотека кредити ҳисобига сотиб олмоқчи. Алданиб қолмаслик учун қандай тартибда у билан битим тузсам бўлади?
Иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун кредитлар қуйидаги кетма-кетликда ажратилади:
Сотувчи ва харидор ўртасида олди-сотди шартномаси ипотека кредити ҳисобига сотиб олинаётганлигини кўрсатган ҳолда тузилади;
Харидорнинг аризасига биноан кредит шартномаси тузилади;
Банк сотувчи номига кредит ҳисобидан уйнинг қиймати миқдоридаги суммани тегишли ҳисобвараққа ўтказиб берилиши юзасидан кафолат хати беради;
Харидор уйни кредит муддати даврига суғурталайди;
Кредит шартномаси, уйнинг олди-сотди шартномаси, суғурта полиси ва банкнинг кафолат хати билан уйнинг олди-сотди шартномаси нотариал тасдиқланади;
Нотариал ҳужжатлар банкка тақдим этилганидан сўнг, кредит ҳисобидан келишилган сумма харидорнинг омонат ёки банк картаси ҳисобварағига кўчириб берилади.
16. Менинг ҳисобварағимга пул маблағи келиб тушди. Жўнатувчи ким эканлигини қандай билса бўлади?
Пул маблағларининг жўнатувчисини банкнинг ёки тўлов ташкилотининг мобиль иловасидан билиб олиш мумкин. Таъкидлаш керакки, бундай хизматни барча банк ёки тўлов ташкилотлари таклиф этмайди.
17. Укам ўтган йили онлайн кредит олган экан. Яқинда у вафот этди. Унинг кредити бўйича мажбуриятлари кимга ўтади?
18. Ўзимнинг номимга омонат сони қанча миқдоргача очилиши мумкин?
Омонатларнинг сони бўйича ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас. Бундан ташқари, банкнинг мобил иловаси ёрдамида исталганча онлайн омонатни очиш мумкин.
19. Фоизлар капитализацияси нимани англатади?
Фоизлар капитализацияси – бу маълум муддатда депозит бўйича ҳисобланган фоизлар омонатнинг асосий суммасига қўшилиши ва кейинги фоизлар янги ҳосил бўлган сумма бўйича ҳисобланиши. Бошқача сўз билан – фоизларга ҳам фоиз тўланиши.
20. Мен кредитимнинг бир қисмини сўндирдим. Кредит таъминоти сифатида тилла буюмлар ва мулкни гаровга тақдим этганман. Ҳозирда кредит бўйича таъминотни бир қисимини муддатидан олдин тақиқдан чиқариш мумкинми?
Қарз олувчи кредит бўйича асосий қарзни қисман қайтарганда, гаров шартномасида белгиланган муддатдан олдин кредит таъминотини кредит асосий қарзидан камайтирилган суммага мос равишда тақиқдан ечиш мумкин.
Бунда гаров таъминоти суммасини камайтириш ҳуқуқи, гаров таъминотини камайтириш тартиби ва усуллари кредит бўйича тузилган гаров шартномасида кўрсатилиши шарт.
21. Кредит таъминотига гаровга қўйилган мулкни бошқа кредит бўйича яна гаровга қўйиш мумкинми?
Гаровда турган мол-мулкни гаровга қўювчи (қарздор) томонидан бошқа кредитни таъминлаш учун бериш навбатдаги гаров ҳисобланади.
Қуйидаги ҳолатлар бажарилганда навбатдаги гаровга йўл қўйилади:
- олдинги гаров шартномаларида навбатдаги гаров тақиқланмаган бўлса;
- гаров тўғрисидаги тегишли маълумотлар гаров реестрига олдинги ва навбатдаги гаровга олувчилар томонидан киритилган бўлса.
Бунда, гаровга қўйилган мулкнинг қиймати иккита кредитни ҳам сўндиришга етарли бўлиши ҳамда навбатдаги гаровга олувчининг розилиги керак бўлади.
Агар қарздор ўз мажбуриятларини бажармаса, навбатдаги гаровга олувчининг талаби олдинги гаровга олувчиларнинг талабларидан кейин, қонунда белгиланган тартибда ушбу мол-мулкнинг қийматидан қаноатлантирилади.
22. Кредитнинг тўлиқ қиймати нимани англатади?
Кредитнинг тўлиқ қиймати (КТҚ) - истеъмол кредити ёки қарз олиш билан боғлиқ тўловларининг ҳаққоний, йиллик ва самарали ҳисоблашдаги фоиз ставкаси ҳамда тўлиқ қиймати.
Бугунги кунга келиб барча банклар қарз олувчилар билан тузилган истеъмол кредити шартномаларида кредитнинг тўлиқ қиймати миқдорини кўрсатади.
Кредитнинг тўлиқ қийматини ҳисоблаб чиқишда қарз олувчининг қуйидаги тўловлари ҳисобга олинади:
• асосий қарз ва фоизлар бўйича тўловлар;
• банк фойдасига амалга ошириладиган тўловлар — агар бундай тўловлар шартнома шартларига мувофиқ қарз олувчининг мажбуриятларига кирса ва/ёки кредит ёки қарз берилиши бундай тўловларни амалга оширилиши билан боғлиқ бўлса;
• учинчи шахслар фойдасига амалга ошириладиган тўловлар, агар бундай тўловлар шартнома шартларига мувофиқ қарз олувчининг мажбуриятларига кирса, шу жумладан қуйидаги тўловлар:
- суғурта ташкилоти фойдасига амалга оширилган тўловлар, агар суғурта шартномаси бўйича суғурта ҳодисаси юзага келган тақдирда наф олувчи бўлиб банк ҳисобланса;
- қарз олувчининг мажбуриятлари таъминотига қабул қилинган ва гаровга қўювчининг ихтиёрида қоладиган гаров предметини гаров шартномаси бўйича суғурта қилишда қарз олувчи томонидан суғурта ташкилотининг фойдасига амалга оширилган тўловлар;
- қарз олувчи томонидан кафолат (кафиллик) олиш учун кафолат берувчига (кафилга), шунингдек гаровга топширилаётган мулкни баҳолаш учун баҳоловчи ташкилотга тўланган тўловлар;
- мижозларни жалб қилиш, улар томонидан кредит ёки қарз олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни текшириш, ушбу ҳужжатларни банкка топшириш, кредит ёки қарзларни қоплаш ҳисобига банк мижозларидан тўловлар ва пул ўтказмаларини қабул қилиш бўйича банкка хизмат кўрсатадиган ташкилотлар (воситачилар) ҳисобига амалга оширилган тўловлар.
Банклар қуйидаги ҳолларда КТҚни ҳисоблаб чиқишлари шарт:
• шартнома тузилганда;
• кредит ёки қарз олиш истагини билдирган қарз олувчиларга кредит ёки қарз олиш шартлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш вақтида.
Ҳозирги кунда Жаҳон банки экспертлари томонидан Марказий банкка барча кредит ташкилотларида кредитнинг тўлиқ қийматини ҳисоблаш ягона стандартини киритиш бўйича тавсиялар берилди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, бугунги кунда Марказий банк мутахассислари барча кредит ташкилотларида кредитнинг тўлиқ қийматини ҳисоблаш учун ягона стандартни киритиш устида иш олиб бормоқда. Ушбу стандарт жорий йилнинг иккинчи ярмида амалиётга татбиқ этилиши кўзда тутилган.
23. Кредитни қайта молиялаштириш нима дегани?
Кредитни қайта молиялаштириш – бу бир кредитни бошқа кредит шартномаси (одатда янада қулайроқ шартлар асосида) тузиш ёрдамида сўндириш. Оддий тил билан айтганда, бу кредитни сўндириш учун кредит олишни англатади.
24. Мен банкдан кредит олмоқчи эдим. Синглим кафил бўлмоқчи, аммо у бошқа бир кредитга ҳам кафил экан. Синглим менинг кредитимга ҳам ўз кафиллигини бериши мумкинми?
25. Кредит бўйича гаров таъминоти алмаштирилиши мумкинми?
Қарз олувчи кредитни қисман сўндирганида ёки маълум бир бошқа сабабларга кўра, кредит таъминоти кредитнинг жорий қолдиғини қоплай оладиган бошқа гаров турига алмаштирилиши мумкин. Бунда, банк янги таъминот тури ҳолатини ўрганган ҳолда уни гаровга олишга рози бўлиши лозим.
Агарда гаров таъминотига қўйилган бирор мулкингизни сотиш мақсадида ёки бошқа сабабга кўра гаровдан чиқармоқчи бўлсангиз, қарз берувчининг (тижорат банкининг) розилиги билан, ушбу таъминот суммасига тенг келувчи бошқа гаров таъминотига алмаштиришингиз мумкин бўлади.
Масалан, 100 млн. сўм миқдоридаги кредит учун 125 млн. сўмлик кўчмас мулкни (дўкон) гаровга олинган бўлса, кредит асосий қарзининг 40 млн.сўм қисми сўндирилган тақдирда, кредит қолдиғига мос равишда кўчмас мулк гаровини 75 млн.сўмлик автотранспорт воситасига алмаштириш мумкин.
26. Менинг акам Россияда. Яқинда у шу кунгача фойдаланиб келган VISA картасини йўқотиб қўйган ва унинг ичида пуллари қолган. Йўқотилган VISA картадаги пулларни қандай йўл билан олса бўлади, Россиядаги банклар орқалими ёки яна бошқа йўллари борми?
Агар VISA банк картаси Ўзбекистондаги тижорат банкларига тегишли бўлса, у ҳолда мурожаатда баён этилган масалаларни қуйидаги йўллар билан ҳал қилиш мақсадга мувофиқ бўлади:
Биринчи – банк картаси йўқолган фуқаро хизмат кўрсатувчи банкига мурожаат қилиши ҳамда тегишли идентификациядан ўтган ҳолда, йўқотилган банк картасини ёпиши мумкин. Шундан сўнг, фуқаро Россиянинг ихтиёрий банкида карта очтириб, унинг реквизитларини Ўзбекистондаги банкига етказиш орқали картадаги қолдиқ маблағларни ўтказиб олиши мумкин;
! Бугунги пандемия шароитида банкга сўров ва мурожаатларни унинг коммуникация каналлари орқали (колл-маркази, расмий сайт ва ижтимоий мессенжерлар) йўллаш тавсия этилади.
Иккинчи – фуқаро йўқотилган банк картасини банк мобил иловасига улаган бўлса, VISA картадаги маблағларни Россия банкида очтирган бошқа янги VISA картасига ўтказиб олиши билан бир қаторда, йўқотилган банк картасини блокировка ҳам қилиш имконияти мавжуд;
Учинчи – фуқаро юқорида баён этилган тартибда хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилиши ва ўзига яқин бўлган шахсга ишончнома бериш билан йўқотилган картасини ёпиши мумкин. Шундан кейин, ундаги қолдиқ маблағлар ишончнома берилган шахс томонидан олиниши ва халқаро пул ўтказмалари тизими орқали Россияга жўнатилиши тавсия этилади.
27. Кредит тарихи бу нима?
Кредит тарихи – бу қарз олувчининг банк ва бошқа кредит ташкилотлари билан тузган шартномаларига асосан ўз мажбуриятларини қандай бажарганлиги тўғрисидаги маълумот ва у кредит бюросида сақланади.
28. Менинг уйим ипотека кредитига олинган. Уй манзилимга қариндошимни вақтинчалик рўйхатга қўйишим мумкинми?
29. Менинг ўртача ойлик маошим 5 млн.сўмни ташкил этади. Банкда 20 млн.сўм микроқарзим бор, ойига 2 млн. атрофида тўлаб бораман. Айни вақтда автокредит олишим мумкинми?
Банклар молиявий операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ қарорлар қабул қилишда мустақилдир.
Тижорат банклари кредит ажратиш бўйича қарор қабул қилишда бир қатор омилларни инобатга оладилар, хусусан:
Қарздорнинг кредит тарихи: бунда, олдинги кредитлар бўйича тўловларнинг кечикканлиги таҳлил қилинади.
Қарздорнинг кредит бўйича тўлов қобилияти: бунда. ўртача ойлик даромад ва унинг доимийлиги инобатга олинади
Қарздорнинг қарз юки: бунда, жорий ва олиниши режалаштирилаётган кредит бўйича барча тўловларни қарздорнинг ўртача ойлик даромадига фоиз нисбати ўрганилади. Яъни, жорий қарз бўйича 2 млн.сўм янги кредит бўйича 1,5 млн.сўм бўлса, ўртача ойлик маош 5 млн.сўмни ташкил этганда, қарз юки кўрсаткичи 70 фоизни ташкил этади.
Ҳозирда кредит ажратиш бўйича қарздорнинг дастлабки мониторинги жараёни кредит скоринги ёрдамида баҳолаш орқали тўлиқ автоматлаштирилган.
30. Электрон ҳамён нима?
Электрон ҳамён - электрон пуллар тизимининг дастурий таъминотидир. У микропроцессор (чип) ва электрон пулларни сақловчи ва ундан фойдаланиш имконини берувчи дастурий-техник қурилма. Электрон ҳамён электрон пуллар тизимида ҳар бир электрон пул эгаси учун шакллантирилади.
31. Банк кредитини автотранспорт гарови остида расмийлаштирганман. Гаров ўрнатилган тартибда банк кредити тўлиқ муддатига суғурталанган ва тўловлар амалга оширилган. Кредитни муддатидан олдин сўндирсам, мос равишда суғурта тўловларини қисман қайтартиришим
32. Мен тижорат кредити олиш учун барча ҳужжатларни расмийлаштириб, жумладан гаров таъминотини суғурталадим ва суғурта бадалини амалга оширдим. Аммо банк кредити хизматидан фойдаланмадим. Суғурта тўловини қайтариб олсам бўладими?
33. Экспортёр-корхоналар учун кредит бўйича қандай имтиёзлар мавжуд?
Экспортёр-корхоналарга Экспортни рағбатлантириш агентлиги маблағлари ҳисобидан йиллик 4 фоиз ставка билан тижорат банклари томонидан имтиёзли револьвер кредитлар ажратилади.
Револьвер кредит – очиқ кредит линияси бўлиб, белгиланган даврларда сўндирилган кредит суммасидан қайта фойдаланиш имкониятини берувчи кредит тури.
Кредит мақсади: кечиктириб тўлаш шарти билан маҳсулотини экспорт қилган экспортёр-корхоналарга айланма маблағларини тўлдириш учун
Кредит муддати: экспорт маҳсулоти тўловлари кечиктирилган муддатга
Кредит суммаси: экспорт маҳсулотлари қиймати миқдорида (аммо, 3 млн.АҚШ доллари эквивалентидан ошмаган миқдорда)
34. Бошланғич тўловсиз ипотека кредитини олишим мумкинми?
Йўқ, чунки ипотека кредитини олиш учун бошланғич тўловни амалга ошириш қонун билан белгиланган.
35. Расмийлаштирилган омонат суммасига қўшимча маблағ киритиш мумкинми?
Онлайн шаклида очилган омонатларга банкнинг мобил иловаси ёрдамида исталган вақтда қўшимича маблағ киритилиши мумкин. Агар омонат банкка бориб очилган ва шартнома шартларига кўра уни тўлдириш имконияти мавжуд бўлса, у ҳолда Сиз банкка келиб қўшимча маблағларни киритишингиз мумкин бўлади. Баъзи банклар фақат бошланғич 3-6-ойлар учун бундай имкониятни тақдим этиши мумкин.
36. Қандай ҳолатларда банк картани блоклаши мумкин?
1. Банк картаси йўқолганлиги ёки ўғирланганлиги тўғрисида ариза топширилганда.
2. Фойдаланиш ваколатига эга бўлмаган шахс томонидан банк картаси ишлатилганда.
3. Мижоз фойдаланиш учун банк карталарини тақдим этиш тўғрисидаги шартнома шартларини бузса.
4. Мижозлар томонидан шубҳали битимлар аниқланган тақдирда.
5. Агар шахс террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига ёки оммавий қирғин қуролларини тарқатишга тегишли бўлса.
37. Кредитни сўндиришнинг қандай усуллари мавжуд?
Кредитни сўндириш бўйича ойлик тўловларни амалга оширишнинг икки усули мавжуд:
1. аннуитет – умумий қарз суммасининг (кредитнинг асосий суммаси, фоиз тўловлари ва кредит бўйича бошқа тўловлар) тенг қисмларга ажратилиши ва кредит муддати давомида бир текис тўлаб борилиши;
2. дифференциал тўлов – бунда ойлик тўловлар миқдори камайиб боради, чунки фоизлар кредит бўйича асосий сумма қолдиғига нисбатан ҳисобланади.
38. Танишим йиллик 15 фоиз ставка билан лизинг компаниясининг таклифини кўриб, дарҳол автотранспорт олишга қарор қилди. Чунки лизинг компанияси бошланғич тўлов ва қарздорнинг расмий даромади бўйича ҳеч қандай суммани талаб қилмаяпти. Лизинг фоиз ставкаси қандай ҳисобланиши ҳақида маълумот берсангиз?
Одатда, лизинг компаниялари лизинг суммасига нисбатан шартномада кўрсатилган йиллик фоиз ставкани тўлиқ муддат давомида ҳисоблайди. Масалан, автотранспорт нархи 100 млн сўм, 3 йилга йиллик 15 фоиздан дегани сиз лизинг қарзингизни камайтирганингиздан қатъий назар ҳар йили 15 млн.сўмдан фоиз бўйича устама тўловларни тўлашингизни англатади. Баъзи ҳолларда эса муддатидан олдин сўндириш имконияти шартномада кўзда тутилмайди. Банк кредитида эса сиз кредит суммасидан эмас, балки қолдиғига нисбатан фоиз тўловларни амалга оширасиз.
Шунингдек, лизинг хизматидан фойдаланаётганда лизинг компанияси хизмат ҳақи, суғурта тўловлари ва бошқа харажатларга олдиндан аниқлик киритиб, лизингни тўлиқ қийматини ҳисоблатинг.
39. Банк мобил иловасидан фойдаланиш хавфсизми
Банк мобил иловасининг ҳар бир фойдаланувчиси амал қилиши керак бўлган оддий қоидалар:
1. Мобил иловага кириш учун паролни ҳеч кимга айтманг.
2. Фақат банкнинг расмий иловаларидан фойдаланинг.
3. Смартфонингизга ҳар қандай иловани ўрнатишда эҳтиёт бўлинг: алоқа рақамлар, СМС-хабарлар юбориш ва интернетга кириш ҳуқуқини сўрайдиган дастурлар хавфли бўлиши мумкин.
4. СМС-хабарлар ёки электрон почтадан олинган ҳаволаларга асосланган иловаларни ўрнатманг, ҳатто улар банкдан деб айтилса ҳам.
Бундан ташқари, телефонингиздаги маълумотларни қуйидагича ҳимоя қилишни тавсия этамиз:
1. Телефонингизга пароль ўрнатинг
2. Телефон экранида автоматик қулфни ўрнатинг
3. СИМ картага ПИН кодни ўрнатинг
4. Телефонингизда ҳамда ижтимоий тармоқларда банк картаси рақамлари ва фотосуратларни сақламанг
40. Мен банкдан 300 АҚШ доллари сотиб олмоқчи эдим. Банк мендан шахсимни тасдиқловчи ҳужжат талаб қилди. Шу тўғрими?
41. Банк картасининг муддати тугаган тақдирда нима қилиш керак?
Банк картасининг муддатини узайтириш мумкин эмас. Картанинг амал қилиш муддати тугаган тақдирда банкка бевосита мурожаат қилиб ёки банкнинг веб-сайти ҳамда мобиль иловалари ёрдамида янги банк картасини чиқариш бўйича ариза топшириш керак бўлади.
42. Банк картанинг пин-кодини қандай алмаштириш мумкин?
UZCARD ва HUMO миллий тўлов тизимларининг банк карталари учун ўрнатилган пин-код исталган савдо терминали, банкомат орқали ёки банк картаси очилган банкда ўзгартириш мумкин. Халқаро тўлов тизимлари банк карталари сақловчилари эса пин-кодни банкоматларда ва хизмат кўрсатувчи банкларда ўзгартиришлари мумкин.
43. Тижорат банкларидан олинган кредитлар бўйича фоиз ставкасини банкнинг ўзи бир томонлама ўзгартириши мумкинми? Қандай ҳолатларда кредит фоизини ўзгартириш мумкин?
Тижорат банклари кредит шартномасининг шартларига қарз олувчининг ҳуқуқларини чекланишига ва/ёки мажбуриятларини оширилишига олиб келувчи ўзгартиришларни, масалан кредит фоиз ставкасини ошириш бўйича ўзгартиришни бир томонлама киритилишига йўл қўймаслиги лозим.
Аммо Марказий банкнинг асосий ставкаси миқдорида ажратиладиган кредитлар бундан мустасно. Асосий ставкага асосан улар бўйича фоиз ставкаси ўзгариши мумкин ва бу албатта кредит шартномасида акс эттирилган бўлади.
Кредит шартномасини доим эътибор билан ўқинг.
44. Нима сабабдан омонат бўйича фоиз ставкаларига нисбатан кредит бўйича фоиз ставкалари баландроқ?
Банк жисмоний ва юридик шахслардан омонатга пул қабул қилади ҳамда ушбу маблағларни аҳолига кредит сифатида тақдим этади. Барча ишлаб чиқариш жараёни каби, ушбу жараёнда ҳам “хомашё” ва “якуний тайёр маҳсулот” ўртасида фарқ мавжуд. Ушбу фарқ банкнинг опреацион харажатлари (ходимларнинг иш ҳақи, ижара, бино учун харажатлар, сафар ва амортизация ажратмалари, суғурта, солиқ ва ҳ.к.), шунингдек, риск бўйича харажатлардан ташкил топади (тўланмаган кредитлар бўйича мажбурият банк зиммасига тушади ва шу сабабдан банк етарли даражада резерв миқдорини яратиши зарур). Фоиз ставкаларига, ўз навбатида, пул манбаларига иқтисодиётда талаб ва таклиф даражаси, рақобат ва бошқа омиллар ҳам таъсир кўрсатади.
45. Омонат маблағларини муддатидан олдин ечиб олсамда, фоизли даромадларни сақлаб қолишим мумкинми?
Агар Сиз омонат маблағларингизни муддатдан олдин ечиб олсангиз, ҳар доим ҳам омонатингиз бўйича ҳисоблаб келинган фойдани сақлаб қололмайсиз. Чунки барча омонат турлари ҳам бундай шартларни назарда тутмайди. Ушбу имкониятни таклиф этувчи омонатлар одатда паст фоизда бўлади. Бундан ташқари, агар шартномада бошқа шарт кўзда тутилмаган бўлса, маблағларни муддатдан олдин ечиб олсангиз тўлмаган ой учун ҳисобланган фоизлар куяди.
46. Бир валютада очилган омонат ҳисобини бошқа валюта маблағлари орқали тўлдириш мумкинми?
Ҳар бир банк ҳам бундай имкониятни таклиф қилмайди. Асосан, қайси валютада омонатни очган бўлсангиз уша валютада омонат ҳисобварағини юритасиз.
47. Интернет банк орқали валюта айирбошлаш хизмати нечпул туради?
Интернет банк орқали валюта айирбошлаш хизмати бепул.
48. АҚШ долларини сотиб олишда чекловлар борми?
Бугунги кунда ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас. Банкомат орқали чет эл валютасини сотиб олишда бир марттада фақатгина 100 АҚШ долларини олиш мумкин.
49. Ипотека кредити олмоқчиман. Ойлигимдан ташқари ота-онамнинг пенсияси даромадга қўшиладими?
50. Мен банкнинг валюта айирбошлаш шаҳобчасида 200 АҚШ доллари миқдоридаги пулларимни сўмга алмаштирмоқчи эдим. Аммо паспортим ёнимда эмас эди. Шахсимни тасдиқловчи бошқа ҳужжат тақдим этишим мумкинми?
51. Масофадан туриб банк картасини очиш мумкинми?
Мижоз уч усулдан бири ёрдамида масофадан туриб банк картасини очиш учун ариза топшириши мумкин:
1) банкнинг веб-сайтлари орқали;
2) банкнинг мобил иловаси орқали;
3) банкнинг телеграм боти орқали.
Шуни ёдда тутиш керакки, барча банклар ҳам бундай хизматларни таклиф қилмайди, шунинг учун банкнинг сall-марказлари билан боғланиш мақсадга мувофиқ.
52. Оилавий тадбиркорлик бўйича кредит олишда таъминотчи корхонага пул ўтказиб бериш шартми кредит олувчининг ўзига берса бўлмайдими?
53. Бизнинг маҳаллада узоқ вақтдан бери ҳоким ёрдамчиси тайинланмаган имтиёзли кредит олиш учун ҳоким ёрдамчиси тавсияномаси керакми?
54. Мен сотиб олмоқчи бўлган уй, унинг эгаси томонидан кредитга олинган ва банк томонидан тақиққа қўйилган экан. Ушбу уйни кредит мажбуриятлари билан сотиб олиб ўз номимга расмийлаштиришим мумкинми?
55. Коммунал тўловларни банкнинг мобил иловаси орқали тўлаганда мобил иловада чиқадиган электрон квитанция анъанавий квитанция ўрнини босадими?
56. Иш берувчи корхоналарга солиқ имтиёзлари мавжудми?
Жорий йил 1 майдан 2023 йил 1 январга қадар иш берувчилар* томонидан
25 ёшдан ошмаган ёшларни иш билан таъминлаганлиги учун уларга солиқ имтиёзлари қўлланилади.
Солиқ имтиёзи: корхонанинг ўз ёш ходимлари учун тўлаган ижтимоий солиқ суммаси (12 фоиз) Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилади.
Бунда, ижтимоий солиқ суммаси ёш ходимлар олти ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошириши шарти билан еттинчи ойдан бошлаб қайтарилади.
* бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно
57. Банк картаси йўқолганлиги тўғрисида банкни хабардор қилганимдан ва карта блокировка қилинганидан сўнг банк картаси топилди. Нима қилиш керак?
Бундай ҳолатларда шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан банкка ташриф буюриб, картани блокировкадан чиқариш бўйича ариза тақдим қилиш тақозо этилади.
58. Мобиль телефон орқали банк картасини қандай бошқариш мумкин?
Биринчи навбатда, банк картасида смс-хабарнома хизматини фаоллаштириш керак. Шундан сўнг, банк ёки тўлов ташкилотининг мобиль иловасини юклаб олиш ва ўрнатиш зарур. Мобиль иловада рўйхатдан ўтиш, хусусан, банк картаси тўғрисидаги тегишли маълумотларни киритиш орқали банк картасини масофадан бошқариш имконияти пайдо бўлади.
59. Мен кундузги таълимда 1 курсдаман. Келгуси йилдан ўқишимни сиртқи таълимга ўзгартирмоқчиман. Мен сиртқи таълимда ўқиб туриб таълим кредити олишим мумкинми?
Олий ўқув юртларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари бериш тўғрисидаги Вазирлар маҳкамасининг қарорига асосан таълим кредити кундузги таълимда шартнома асосида таҳсил олаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ажратилади.
Кредитлар олий таълим муассасасидаги ўқиш даври ҳисобга олинган ҳолда бакалавр талабаси учун 10 йилгача, магитсратура талабаси учун 5 йилгача муддатга бозор фоиз ставкасидан келиб чиққан ҳолда берилади.
60. Кредит бўйича таъминотни муддатидан олдин тақиқдан чиқариш мумкинми?
Қарз олувчи кредит бўйича асосий қарзни қисман қайтарганда, гаров шартномасида белгиланган муддатдан олдин кредит таъминотини кредит асосий қарзидан камайтирилган суммага мос равишда тақиқдан ечиш мумкин.
Бунда гаров таъминоти суммасини камайтириш ҳуқуқи, гаров таъминотини камайтириш тартиби ва усуллари кредит бўйича тузилган гаров шартномасида кўрсатилиши шарт.
Масалан, 200 млн. сўм миқдоридаги кредит учун COBALT автомашинаси
100 млн.сўмга ва Chevrolet Tracker автомашинаси 150 млн.сўмга гаровга олинган бўлиб, кредит асосий қарзининг 100 млн.сўм қисми сўндирилганда COBALT автомашинаси тақиқдан ечилиши мумкин.
61. Таъминот шартномаси қандай тузилади ёки таъминотчи корхоналарни қаердан топса бўлади?
62. Мен банк картамга пул кирим қилишим зарур бўлди. Аммо дам олиш куни бўлганлиги учун буни банк орқали амалга ошира олмадим. Ушбу хизматдан қандай қилиб дам олиш кунлари ҳам фойдаланишим мумкин?
63. Нега корпоратив банк картасидан банкоматлар орқали нақд пул ечиб бўлмайди?
64. Ишхонамизда коллектив харажат учун пул маблағларини тўплаш мақсадида ўз банк картамни расмга тушириб барча ходимларга юборгандим. Агар ушбу расм ғараз ниятли кимсалар қўлига тушса, картадаги маблағларни ечиб олишлари мумкинми?
Бундай вазиятда банк картаси эгаси ўз телефон рақамига келган смс тасдиқномаларни ҳеч кимга ошкор этмаса, банк картасидаги маблағлар хавфсизлиги тўлиқ таъминланади. Банк картасининг пин-коди, банк операциялари (масалан, смс хабарномани ёқиш, мобил иловага картани улаш, картадан картага пул ўтказиш, бошқа тўловларни амалга ошириш) бўйича бир марталик тасдиқ кодлари маблағларингиз қулфи ҳисобланади.
65. Humo банк картамдаги тўловлар тарихини банкка бормасдан туриб қандай билсам бўлади?
66. Исталган валюта карталари орқали электрон ҳаридларни амалга оширсам бўладими?
Ха, исталган валюта картасидан барча турдаги электрон ҳаридларни амалга ошириш мумкин.
67. Интернет дўконларда маҳсулотларни сотиб олиш учун қандай қилиб онлайн тўловларни амалга ошириш мумкин?
Халқаро тўлов карталаридан (VISA, MasterCard ва бошқалар) фойдаланган ҳолда интернет-дўконлардан товарларни сотиб олиш мумкин. Ушбу карталар маҳаллий банклар томонидан чиқарилади.
68. Қандай қилиб валюта конвертация операциясини бекор қилишим мумкин?
Бажарилган валюта айирбошлаш операциясини бекор қилиш мумкин эмас. Интернет банк орқали ушбу валютани қайта айирбошлашингиз мумкин, лекин сотиш ва сотиб олиш курслари ўртасидаги фарқни ҳисобга олиш зарур, чунки курс фарқи ҳисобига зарар кўришингиз мумкин.
69. Онлайн олинган кредитни нақд пул шаклда банк кассаси орқали сўндиришим ва муддатидан олдин қайтаришим мумкинми?
Ҳар қандай кредитни банк кассаси орқали нақд пул шаклида сўндиришингиз мумкин.
Онлайн кредитларни муддатидан олдин сўндириш имконияти кредит офертасида, яъни шартномасида кўрсатилади. Ушбу шартлар билан кредитни расмийлаштиришдан олдин ва расмийлаштираётганда танишиб чиқишни ҳамда кредит офертасини мобил қурилмангиз хотирасига сақлаб қўйишингизни тавсия қиламиз.
70. Қариндошим менинг Visa electron халқаро картамга чет элдан пул жўнатиши зарур. Бундай ўтказмани тўғридан-тўғри картамга қабул қилишнинг имкони борми?
71. Кредитни қандай сўндириш мумкин?
Сиз кредит бўйича тўловларни қуйидагича амалга оширишингиз мумкин:
- банк кассаларида;
- банк мобил иловалари ёрдамида;
- банк расмий сайтида шахсий саҳифа орқали;
- тўлов тизимлари орқали (масалан, Click, Payme, Paynet.uz ва ҳ.к.)
Бундан ташқари, сиз фаолият юритаётган ташкилот ҳар ой иш ҳақингизнинг бир қисмини банк ҳисоб рақамингизга ўтказиб бориши мумкин. Ушбу банк ҳисоб рақамидан эса кредит учун тўловлар ечиб олинади. Бунинг учун банкда ҳисоб рақамидан кредит тўловларини ечиб олиш тўғрисида топшириқ расмийлаштириш керак бўлади.
Шу билан бирга, агар сиз овердрафт олсангиз, ҳисобингизга маблағ келиб тушиши билан банк автоматик равишда қарз суммасини ечиб олади.
72. Телефоним ўғирланган бўлса, банкнинг мобил иловасини қандай блоклайман?
Агар телефонингиз йўқолган ёки ўғирланган бўлса, дарҳол хизмат кўрсатувчи банкка қўнғироқ қилинг ва телефон йўколганлиги тўғрисида хабар беринг. Бундан ташқари, сим-картани мобил операторингиз орқали блоклашингиз керак.
73. Акциялар нима?
74. Таъминотчи етказиб берган маҳсулотлар сифатли бўлмаса, бошқа бир таъминотчи билан шартнома тузиш мумкинми?
75. Мижоз имтиёзли кредит бўйича аризани тасдиқламаган бўлса, ўзгартирса ёки қайтадан ариза берса бўладими?
76. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари ягона электрон платформаси орқали расмийлаштирилган ва имзоланган кредит шартномасини бекор қилиш мумкинми?
77. Виртуал халқаро карталар орқали интернет харидларни амалга оширса бўладими? Улар қандай очилади?
78. Хорижда чет эл валютасидаги банк картасидан фойдаланиш бўйича чекловлар мажудми?
Ҳеч қандай чекловлар йўқ. Банк картасидан фойдаланиш тартиби банк картаси сақловчиси ва банк ўртасидаги шартномага биноан белгиланади.
79. Яроқсиз валюта учун нега комиссион тўловларни амалга ошириш керак?
Тўловга яроқсиз валютани қабул қилиш жараёнида (эскирган, яроқсиз, чизилган, доғ тушган ва бошқалар) банклар томонидан комиссион тўловлар ундирилиши мумкин. Бу одатий ҳолат, чунки банкларнинг маълум харажатлари мавжуд. Банкларда кўп миқдорда эскирган яроқсиз валюталар йиғилганда, банк ушбу валюталарни янгисига алмаштиради. Бунда, қуйидаги харажатлар мавжуд:
1) янги валютани етказиб берувчи банкнинг хизмат хақи;
2) божхона харажатлари учун тўловлар:
3) транспорт харажатлари.
80. Кредитни сўндириш тартиби қаерда белгилаб қўйилади?
Кредит муддати, кредитни сўндириш усули ва бошқа шартлар қарз олувчи ва банк ўртасида тузилган кредит шартномасида белгиланади.
81. Мен кадастр ҳужжатлари ҳали тайёр бўлмаган кўп қаватли уйлардан тижорат банкининг умумий тартибдаги йиллик 24 фоиз тўлаш шарти билан 5 йил муддатга ипотека кредити ҳисобидан хонадон сотиб олгандим. Ушбу кредитимни янги тартиб доирасида қулайроқ шартларда қайта молиялаштирсам бўладими?
Тижорат банклари томонидан улушдор-жисмоний шахсларга ажратилган ипотека кредитлари, хонадон давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг қайта молиялаштирилади.
Янги тартиб доирасида ипотека кредитлари Молия вазирлиги томонидан берилган ресурслар ҳисобидан қуйидаги миқдорларда қайта молиялаштирилади:
- Тошкент шаҳрида 339 150 000 сўмгача;
- бошқа шаҳарларда 309 400 000 сўмгача;
- қишлоқларда 238 000 000 сўмгача.
- Кредит фоизи: бозор ставкаси бўйича (йиллик 17-19 фоиз)
- Муддати: 20 йилгача
82. Кредитни сўндириш ўз ичига нималарни олади?
Кредитни сўнидириш мобайнида қарз олувчи қуйидаги тўловларни амалга оширади:
- кредитнинг бошланғич суммаси бўйича тўловлар;
- маблағлардан фойдаланганлик бўйича фоиз тўловлари;
- бошқа харажатлар.
Кредит бўйича фоизлар умумий тамойиллар асосида ҳисобланади – яъни, маълум муддатга (одатда 1 йилга) кредитнинг асосий суммасидан улуш (%) сифатида. Кредит муддати бир календарь йилидан кўп ёки кам бўлиши мумкин, аммо бу фоизлар ҳисобланиш моҳиятини ўзгартирмайди, кредит муддатидан келиб чиқиб фоизлар қайта ҳисобланиб борилади.
Кредит бўйича бошқа тўловлар банк комиссияси, гаровни баҳолаш, суғурталаш ва расмийлаштириш ҳамда ойлик тўловларни кечиктириб тўлаш бўйича жарима ва пенялар бўйича харажатларни ўз ичига олиши мумкин.
83. Оилавий тадбиркорлик бўйича кредит олишда таъминотчи корхонага пул ўтказиб бергандан кейин маҳсулотларни оламизми?
84. Фарзандимнинг боғча пулини банк кассаси орқали тўлаганимда банк мендан комиссия ундириб олди. Шу тўғрими?
85. Банк картаси ҳисобварағидан кўчирмада мен амалга оширмаган тўловлар кузатилса, нима қилиш лозим?
Бу каби ҳолатларда банк картасини блокировка қилиш керак. Бунинг учун банк-эмитент ёки тўлов тизими оператори call-марказига қўнғироқ қилиш лозим. Шунингдек, банк ёки тўлов ташкилотининг мобиль иловаси ёки тўлов тизими оператори расмий сайти орқали банк картасини блокировка қилиш имконияти мавжуд.
86. Сотувчи банк картасидан пул маблағларини икки марта ечган тақдирда, амалиётни бекор қилса бўладими?
Айрим миллий тўлов тизимларида тўловни савдо терминали орқали бекор қилиш имконияти мавжуд.Шуни таъкидлаш жоизки, пул маблағларини қайтариш амалиёти мерчант ва эквайер ўртасида тузилган шартномада кўзда тутилган тақдирда амалга оширилади.
87. Акция ва облигациялар бир-биридан қандай фарқ қилади?
Шунга кўра, ушбу қимматли қоғозларнинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, уларнинг эгалари мазкур воситалар томонидан тақдим этилган даромадлар, унинг ҳажми, тўлаш даврийлиги ва тартиби, шунингдек даромадлар ва хавфларнинг кафолатлари, шу жумладан компания фаолиятига таъсир қилиш имкониятлари бўйича турли хил ҳуқуқ ва имкониятларга эга.
Ҳулоса қилиб айтганда, акциядорлар компаниянинг шерик эгалари, облигация эгалари эса кредитор (қарз берувчи) ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан тайёрланди
88. 11 синф ўқувчиси ҳам оилавий тадбиркорлик учун кредит олса бўладими?
89. Ҳоким ёрдамчилари кредит мақсадли ишлатилганлиги бўйича далолатнома бергандан сўнг банк қайтадан мониторинг ўтказиб, мақсадсиз деб топиб, кредит ажратмаслиги мумкинми?
90. Илгари имтиёзли кредит олганман маълум сабабларга кўра ўз вақтида қайтара олмадим лекин, бугунги кунда кредитни тўлиқ ёпганман, яна имтиёзли кредит олишим мумкинми?
91. Менинг аризам скоринг тизимидан ўтди, ҳоким ёрдамчиси ҳам тавсиянома берди, таъминотчи билан ҳам шартнома тузилган. Барча ҳужжатлар тайёр бўлса-да банк кредитимни сабабсиз чиқариб бермаса, кимга мурожаат қилсам бўлади?
92. “Маркетплейс” тизимидаги маҳсулотлар нархлари жуда қиммат. Нархлар бўйича кимга мурожаат қилсам бўлади?
93. Менинг аризам скоринг тизими орқали рад этилган эди. Кредит қарзларимни тўлиқ қопладим ва қайта ариза қолдирганимда яна скоринг тизими орқали кредит қарздорлигингиз бор, мазмунида рад этилмоқда. Ушбу ҳолатда нима қилсам бўлади?
94. Ҳоким ёрдамчиси тавсияномаси асосида олинган кредитлардан мақсадсиз ишлатилган ҳолатлар аниқлаганда қандай чоралар кўрилади?
95. Скоринг тизими орқали менинг аризам рад этилди. Сабабини кўрсам бўладими?
96. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар нақд пул кўринишида ёки пластик картага ўтказиб берилиши мумкинми?
97.
Қисқача, инфляция нима?
Инфляция - бу ИНИ индекси билан ўлчанадиган иқтисодиётдаги истеъмол нархларининг ўзгариши. Агар индекс 100 дан катта бўлса, бу инфляция, агар у камроқ бўлса, дефляция.
ИНИ - истеъмол нархлари индекси, маълум вақт оралиғида бутун мамлакат бўйлаб товарлар ва хизматлар тўплами нархининг ўзгаришини кўрсатади. Ҳар бир шахс, оила ўзининг шахсий истеъмол саватига ва шунга мос равишда ўз инфляциясига эга. Аммо, агар биз барча Ўзбекистонликларнинг ўртача истеъмол саватини ҳисобламоқчи бўлсак, унда мамлакатимиз аҳолиси энг кўп сотиб оладиган товарлар ва хизматларнинг ўртача тўпламини тасаввур қилишимиз мумкин. Ҳозирда ушбу саватдан 510 та товар ва хизматлар ўрин олган. ИНИ товарлар таннархидаги ўзгаришларни уларнинг истеъмол саватидаги вазнини ҳисобга олган ҳолда жамлайди. Шу сабабли, кундалик ҳаётимизда маълум маҳсулотларнинг айримларининг нархлари умумий ИНИдаги нарх кўрсаткичига нисбатан кўпроқ қимматлашган ёки арзонлашган бўлиши мумкин.
98.
Импорт қилинган инфляция нима?
99. Шошилинчда банкоматдан банк картасини олиш ёдимдан кўтарилибди. Банкоматдан кўп узоқлашмасдан қайтиб келсам банк картам йўқ экан. Банк картамни бегона одам олиб кетган бўлиши мумкинми? Бундай ҳолатларда нима қилишим керак?
Одатда банкоматдан 20-30 сонияда банк картаси қайтариб олинмаса, банкомат хавфсизликни таъминлаш мақсадида банк картасини ютиб юборади. Эҳтимолки, банк картангиз банкоматда қолган ва сиз мазкур банкомат тегишли бўлган банкка мурожаат этсангиз, ўрнатилган тартибда шахсингизни тасдиқлаган ҳолда банк картангиз сизга қайтарилади.
Агар мазкур 20-30 сония ичида бегона шахс сизнинг картангизни олиб кетган деб шубҳалансангиз, дарҳол банкнинг мобил иловаси орқали ёки банкка қўнғироқ қилиб банк картангизни блокировка қилдиринг, сўнг янгисини очишга ариза беринг.
100. Мен яқинда танишимдан Спарк сотиб олдим. Автомашинани бош ишончнома билан ҳайдаб юрипман, ҳали нотариусдан ўз номимга қайта расмийлаштирмаганман. Яқинда ушбу автомашина кредит таъминот сифатида гаровда турганлиги учун ЙПХ ходимлари томонидан тақиққа олинди. Автомашина танишимнинг кредитига гаровга қўйилган экан. Автомашинани сотиб олишдан олдин у гаровда турган ёки турмаганлигини қаердан ва қандай билишим мумкин?
Мол-мулкларни сотиб олишдан олдин, ушбу мол-мулк тўғрисида гаров реестридан онлайн режимда маълумот олиш мумкин. Хизмат ҳақи бепул.
Бунинг учун биринчи навбатда, garov.uz сайтига киринг. Сайтнинг онлайн хизматлар бўлимидан “Ёзувни излаш” тугмасини босинг. Мулк бўйича маълумотларни, яъни кадастр рақами ёки автотранспорт кузов рақамини киритинг. Кўчирма олиш тугмасини босиб, гаровга қўйилган мол-мулк бўйича тўлиқ маълумотларни юклаб олиб, танишиб чиқишингиз мумкин.