Кўп бериладиган саволлар
Кўп бериладиган саволлар

Иш берувчи корхоналарга солиқ имтиёзлари мавжудми?
Жорий йил 1 майдан 2023 йил 1 январга қадар иш берувчилар* томонидан
25 ёшдан ошмаган ёшларни иш билан таъминлаганлиги учун уларга солиқ имтиёзлари қўлланилади.
Солиқ имтиёзи: корхонанинг ўз ёш ходимлари учун тўлаган ижтимоий солиқ суммаси (12 фоиз) Давлат бюджетидан тўлиқ қайтариб берилади.
Бунда, ижтимоий солиқ суммаси ёш ходимлар олти ой давомида узлуксиз меҳнат фаолиятини амалга ошириши шарти билан еттинчи ойдан бошлаб қайтарилади.
* бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав жамғармаси (капитали)да давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно
Танишим йиллик 15 фоиз ставка билан лизинг компаниясининг таклифини кўриб, дарҳол автотранспорт олишга қарор қилди. Чунки лизинг компанияси бошланғич тўлов ва қарздорнинг расмий даромади бўйича ҳеч қандай суммани талаб қилмаяпти. Лизинг фоиз ставкаси қандай ҳисобланиши ҳақида маълумот берсангиз?
Одатда, лизинг компаниялари лизинг суммасига нисбатан шартномада кўрсатилган йиллик фоиз ставкани тўлиқ муддат давомида ҳисоблайди. Масалан, автотранспорт нархи 100 млн сўм, 3 йилга йиллик 15 фоиздан дегани сиз лизинг қарзингизни камайтирганингиздан қатъий назар ҳар йили 15 млн.сўмдан фоиз бўйича устама тўловларни тўлашингизни англатади. Баъзи ҳолларда эса муддатидан олдин сўндириш имконияти шартномада кўзда тутилмайди. Банк кредитида эса сиз кредит суммасидан эмас, балки қолдиғига нисбатан фоиз тўловларни амалга оширасиз.
Шунингдек, лизинг хизматидан фойдаланаётганда лизинг компанияси хизмат ҳақи, суғурта тўловлари ва бошқа харажатларга олдиндан аниқлик киритиб, лизингни тўлиқ қийматини ҳисоблатинг.
Нега корпоратив банк картасидан банкоматлар орқали нақд пул ечиб бўлмайди?
Ишхонамизда коллектив харажат учун пул маблағларини тўплаш мақсадида ўз банк картамни расмга тушириб барча ходимларга юборгандим. Агар ушбу расм ғараз ниятли кимсалар қўлига тушса, картадаги маблағларни ечиб олишлари мумкинми?
Бундай вазиятда банк картаси эгаси ўз телефон рақамига келган смс тасдиқномаларни ҳеч кимга ошкор этмаса, банк картасидаги маблағлар хавфсизлиги тўлиқ таъминланади. Банк картасининг пин-коди, банк операциялари (масалан, смс хабарномани ёқиш, мобил иловага картани улаш, картадан картага пул ўтказиш, бошқа тўловларни амалга ошириш) бўйича бир марталик тасдиқ кодлари маблағларингиз қулфи ҳисобланади.
Коммунал тўловларни банкнинг мобил иловаси орқали тўлаганда мобил иловада чиқадиган электрон квитанция анъанавий квитанция ўрнини босадими?
Хусусий лизинг компаниясидан автомобил сотиб олиб, тўловларни компанияга доим нақд пулда ва ўз вақтида тўлаб келганман. Лизинг тўловларини барчасини тўлаб бўлиб, автомобилни ўз номимга расмийлаштириш бўйича ариза берганимда менга 10 млн.сўм миқдорида пеня ҳисобланганини маълум қилишди. Мен тўловларим бўйича ҳеч қандай ҳужжат олмаганман. Қандай қилиб бу пеня асоссиз ҳисобланганини исботлашим мумкин?
Мен сотиб олмоқчи бўлган уй, унинг эгаси томонидан кредитга олинган ва банк томонидан тақиққа қўйилган экан. Ушбу уйни кредит мажбуриятлари билан сотиб олиб ўз номимга расмийлаштиришим мумкинми?
Мен яқинда танишимдан Спарк сотиб олдим. Автомашинани бош ишончнома билан ҳайдаб юрипман, ҳали нотариусдан ўз номимга қайта расмийлаштирмаганман. Яқинда ушбу автомашина кредит таъминот сифатида гаровда турганлиги учун ЙПХ ходимлари томонидан тақиққа олинди. Автомашина танишимнинг кредитига гаровга қўйилган экан. Автомашинани сотиб олишдан олдин у гаровда турган ёки турмаганлигини қаердан ва қандай билишим мумкин?
Мол-мулкларни сотиб олишдан олдин, ушбу мол-мулк тўғрисида гаров реестридан онлайн режимда маълумот олиш мумкин. Хизмат ҳақи бепул.
Бунинг учун биринчи навбатда, garov.uz сайтига киринг. Сайтнинг онлайн хизматлар бўлимидан “Ёзувни излаш” тугмасини босинг. Мулк бўйича маълумотларни, яъни кадастр рақами ёки автотранспорт кузов рақамини киритинг. Кўчирма олиш тугмасини босиб, гаровга қўйилган мол-мулк бўйича тўлиқ маълумотларни юклаб олиб, танишиб чиқишингиз мумкин.
Туркия давлатида тиббий жароҳлик амалиёти учун тўловни свифт орқали юбормоқчиман. Жўнатма жараёнида BEN, OUR, SHA турдаги комиссион тўловлар мавжуд экан. Уларнинг бир биридан фарқи нимада?
Халқаро свифт орқали пул жўнатмаси маҳаллий банкдаги валютада ҳисобварағидан чет элдаги бирор бир ташкилот ёки шахснинг банк ҳисобварағига валюта жўнатиш тури ҳисобланади.
Свифт орқали жўнатмани амалга ошириш учун хорижий мамлакатдаги пул қабул қилувчининг банк реквизитлари (жўнатмани қабул қилувчи банк, банк свифт коди ёки IBAN рақами, қабул қилувчи шахс тўлиқ исми шарифи, манзили, ҳисобварағи, тўлов мақсади) ни тўлов топшириқномасига киритиш лозим. Бундай жўнатмаларда маҳаллий ва хорижий банкнинг комиссион тўловалари мавжуд. Улар BEN, OUR, SHA турларига бўлинади. Бунда,
BEN – барча коммиссион тўловлар жўнатма суммасидан ечиб олинади, яъни пулларни қабул қилувчи жўнатма суммасига нисбатан камроқ сумма қабул қилади;
OUR – барча коммиссион тўловлар жўнатувчи ҳисобидан амалга оширилади, яъни пулларни қабул қилувчи жўнатмани тўлиқ суммада қабул қилади, коммиссион тўловлар эса жўнатувчининг ҳисобварағидан ечиб олинади;
SHA – жўнатувчи ўз маҳаллий банки комиссион тўловларини амалга оширади, қабул қилувчи эса хорижий банк комиссион тўловларини тўлайди ёки жўнатма суммасидан чегириб қолинади.
Мен банкдан ҳисобварақ очиб, тадбиркорлик билан шуғулланмоқчиман. Ҳисобварағимдан солиқ ва мажбурий тўловларни тўлашда банк хизматлари ҳақи ундириладими?
Қариндошим менинг Visa electron халқаро картамга чет элдан пул жўнатиши зарур. Бундай ўтказмани тўғридан-тўғри картамга қабул қилишнинг имкони борми?
Тўлов оператори мобил иловаси орқали HUMO картамдан интернет алоқа учун адашиб ортиқча пул тўлаб юборипман. Ушбу тўловни қисман қайтариб олишим мумкинми?
Банк мобил иловаси орқали йўл ҳаракати қоидасини бузганим учун тўлаган жарима тўлови, Йўл ҳаракати хавсизлиги хизмати ҳисобварағида кўринмаса нима қилишим керак?
Фарзандимнинг боғча пулини банк кассаси орқали тўлаганимда банк мендан комиссия ундириб олди. Шу тўғрими?