Навоий вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди

18.05.2023 11:15:21
111
Навоий вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди

Жорий йилнинг 11-12 май кунлари Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда Навоий вилоятининг Хатирчи, Конимех ва Томди туманларида хотин-қизлар, ёшлар ҳамда мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатларини ташкил қилди.

Тадбир давомида банк омонатлари орқали жамғармаларни шакллантириш, фоизларни ҳисоблаш тартиби, рақамли молиявий саводхонлик, молиявий хавфсизликнинг асосий қоидалари, ижобий кредит тарихини шакллантириш учун масъулиятли қарз олишнинг аҳамияти, шунингдек аҳолини имтиёзли кредитлаш каби молиявий саводхонликнинг асосий йўналишлари интерфаол форматда очиб берилди.

140 нафарга яқин кам таъминланган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини янги бошлаётган аёллар, 65 нафарга яқин ёшлар вакиллари ҳамда 55 нафардан ортиқ мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларига кредит ташкилотлари билан ишлаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича амалий маслаҳатлар берилди.

Тренинг иштирокчиларига банк маҳсулотлари бўйича ўқув йўриқномалари ҳамда молиявий саводхонликка оид китоблар тарқатилди.

Марказий банк мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида устувор мақсадли гуруҳларнинг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича ўқув-таълим тадбирларини давом эттиради.

Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Тошкент вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди

Тошкент вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди

Самарқанд вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди

Самарқанд вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди

Андижон вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди

Андижон вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X