Марказий банк томонидан Бўстонлиқ туманида аёллар молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбати ўтказилди

17.06.2021 23:55:22
590
Марказий банк томонидан Бўстонлиқ туманида аёллар молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбати ўтказилди

Жорий йил 16 июнь куни Марказий банк томонидан аёллар молиявий саводхонлигини ошириш бўйича Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда 30 ёшдан 50 ёшгача бўлган Бўстонлиқ туманининг турли жойларидан 50 нафар аёллар, шу жумладан, тадбиркорлар, маҳалла раисларининг оилавий масалалар бўйича ўринбосарлари ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар иштирок этишди.

Тадбир доирасида жамғармалар ва молиявий хавфсизлик ёстиқчасини шакллантириш, банк хизматларидан самарали фойдаланиш, молиявий хавфсизликни таъминлаш ва молиявий хизматлар истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, ижобий кредит тарихига эга бўлиш учун кредит олишга масъулият билан ёндашиш (маблағлардан тўғри фойдаланиш, кредит бўйича тўловларни ўз вақтида амалга ошириш) каби молиявий саводхонлик мавзулари ёритилди.

Марказий банк жойларда хотин-қизлар молиявий саводхонлигини ошириш бўйича қатор таълим тадбирларини ташкил этишни режалаштирмоқда.

Finlit.uz билан бирга молиявий саводхонлигингизни оширинг!

Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Проведен тренинг по повышению потенциала в области финансовой грамотности для ответственных сотрудников Главных региональных управлений Центрального банка

Проведен тренинг по повышению потенциала в области финансовой грамотности для ответственных сотрудников Главных региональных управлений Центрального банка

Тошкент вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди

Тошкент вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди

Самарқанд вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди

Самарқанд вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X