“Молиявий саводхонликнинг тўрт фасли” лойиҳаси йўлга қўйилди

01.07.2022 10:42:26
335
“Молиявий саводхонликнинг тўрт фасли” лойиҳаси йўлга қўйилди
Молиявий фаровонликни ошириш, янги иқтисодий тафаккурни шакллантириш ва молиявий соғлом авлодни тарбиялаш мақсадида Марказий банк томонидан “Молиявий саводхонликнинг тўрт фасли” лойиҳасига старт берилди

Таълим лойиҳаси молиявий саводхонликнинг қуйидаги таркибий қисмлари бўйича малака ошириш ва ривожлантиришга қаратилган: 

  • пулни бошқариш
  • жамғариш маданияти
  • молиявий хавфсизлик
  • кредит ва масъулиятли қарз олиш
  • рақамли молиявий саводхонлик

Куни кеча Халқаро молия корпорацияси, Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди ва Click компанияси кўмагида Ёш оилалар учун молиявий тренинг ўтказилди. Очиқ осмон остида бўлиб ўтган тренинг 100 дан ортиқ аҳолини қамраб олди

Таълим тренинги иштирокчиларни фаол жалб этишнинг интерактив усулларидан фойдаланган ҳолда кутилмаган форматда ўтказилди.

Юқори малакали мутахассислар банк омонатлари ёрдамида маблағларни тежаш имкониятлари, молиявий хавфсизликнинг асосий қоидалари, молияни бошқариш бўйича ҳаётий лайфҳаклар ҳақида батафсил тўхталиб ўтдилар. Ҳар бир нутқдаги масалалар ҳаётий мисоллар билан янада мустаҳкамланди

Марказий банк мақсадли гуруҳларнинг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича бир қатор интерактив таълим тадбирларини ўтказишда давом этади


Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Проведен тренинг по повышению потенциала в области финансовой грамотности для ответственных сотрудников Главных региональных управлений Центрального банка

Проведен тренинг по повышению потенциала в области финансовой грамотности для ответственных сотрудников Главных региональных управлений Центрального банка

Тошкент вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди

Тошкент вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди

Самарқанд вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди

Самарқанд вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X