Хотин-қизларнинг молиявий саводхонлигини ошириш оилада молиявий барқарорликни таъминлашга хизмат қилади
Жорий йилнинг 10-11 ноябрь кунлари Марказий банк томонидан Жиззах вилоятининг Зомин, Бахмал, Фориш, Мирзачўл туманларида хотин-қизларнинг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича тренинг ва давра суҳбатлари ўтказилди.
Таълим тадбирларида тадбиркорлик фаолиятига эндигина қадам қўйган, “Аёллар дафтарига” киритилган, чекка маҳаллалардаги кам даромадли 300 дан ортиқ хотин-қизлар иштирок этди.
Таълим тадбирлари доирасида молиявий саводхонликнинг фундаментал билимларидан ташқари, банкларнинг мобил иловалари ёрдамида маблағларни онлайн жамғариш техникалари, кредит маблағларига масъулият билан ёндашиш ҳамда молиявий хавфсизликнинг асосий қоидалари тўғрисидаги амалий мавзулар орқали иштирокчилар ўз билим ва кўникмаларини оширишди.
Шунингдек, кредит ташкилотлари билан муносабат ўрнатишда истеъмолчилар ҳуқуқлари ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ўзларини қизиктирган саволларига керакли тавсиялар ва маслаҳатлар олишди.
@finlituzb билан биргаликда молиявий саводхонлигингизни оширинг