Ёшлар ўртасида видеороликлар танлови

05.04.2023 13:55:40
732
Ёшлар ўртасида видеороликлар танлови

Марказий банк “Умумжаҳон пул хафталиги” (Global Money Week 2023) доирасида ёшлар ўртасида “Пулингизни режалаштиринг. Келажагингизни режалаштиринг” мавзусида видеороликлар танловини эълон қилади

Марказий банк аҳолининг 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида видеороликлар танлов ўтказмоқда. Ушбу танловда молиявий саводхонлик мавзусида: молиявий режалаштириш, молиявий мақсадларни, рақамли молиявий саводхонлик ва жамғариш маданияти йўналишларида ижодий информацион видеоролик яратиш ва юбориш кўзда тутилган.

Танловда иштирок этиш тартиби:

  1. 2023-йил 30-апрелгача “Пулингизни режалаштиринг. Келажагингизни режалаштиринг” мавзусида 2 дақиқагача бўлган информатив видеоролик суратга олиш.
  2. Ушбу ҳавола орқали танловда иштирок этиш учун ариза шаклини юклаб олиш ҳамда тўлдириш.
  3. Ариза ва видеороликни konkurs.cbu@gmail.com электрон манзилига юбориш (электрон почта мавзусида “Global Money Week 2023 видеороликлар танлови” деб кўрсатиб ўтиш шарт) ёки почта манзилига (100001, Тошкент ш., Ислом Каримов кўчаси, 6), ҳудудий Бош бошқармалари (https://cbu.uz/oz/about/central-office/regional/) орқали юбориши ёки шахсан электрон хотирада Марказий банк биносига олиб келиб беришлари мумкин.
  4. Finlit.uz ижтимоий саҳифаларида анонсларни кузатиб бориш зарур.

Энг яхши ижодий ишлар Марказий банкнинг қимматбаҳо совғаларини қўлга киритадилар:

  • 1 ўрин – ноутбук
  • 2 ўрин – смартфон
  • 3 ўрин – smart соат

“Умумжаҳон пул хафталиги” (Global Money Week 2023) доирасида ёшлар ўртасида “Пулингизни режалаштиринг. Келажагингизни режалаштиринг” мавзусида видеороликлар танлови Қоидалари

Танлов ҳақида қўшимча маълумот олиш учун (71) 212-73-58 рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин

Сиздан ижодий ишларни кутиб қоламиз!


Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Педагогик йўналишдаги олий таълим муассасаларининг 3-4-курс талабалари учун молиявий саводхонликни ривожлантириш таълим лойиҳаси

Педагогик йўналишдаги олий таълим муассасаларининг 3-4-курс талабалари учун молиявий саводхонликни ривожлантириш таълим лойиҳаси

Видеороликлар танлови натижаларини эълон қиламиз Global Money Week 2023

Видеороликлар танлови натижаларини эълон қиламиз Global Money Week 2023

Энг яхши дарс ишланмаси танлови натижаларини эълон қиламиз Global Money Week 2023

Энг яхши дарс ишланмаси танлови натижаларини эълон қиламиз Global Money Week 2023



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X