Янги мультипликатор лойиҳа орқали мақсадли гуруҳларнинг молиявий саводхонлиги оширилмоқда

24.05.2023 17:35:12
310
Янги мультипликатор лойиҳа орқали мақсадли гуруҳларнинг молиявий саводхонлиги оширилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки республикамиз бўйлаб мақсадли гуруҳларнинг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича янги мультипликатор лойиҳани йўлга қўйди

Лойиҳадан кўзланган олий мақсад республикамизнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли, хотин-қизлар, ёшлар, олий ўқув юртлари талабалари, ўқитувчи ва ўқувчилар, меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари, тадбиркорликни яқинда бошлаган ишбилармон аёллар ва ижтимоий ҳимоя дафтарларида рўйхатда турувчи фуқароларнинг  яшаш жойи, қатлами, мавжуд муаммоларини, иқтисодий ривожланганлик даражаси ва талабини инобатга олган ҳолда банк ва молия соҳасидаги билимларини мунтазам ошириб бориш ва муаммолар ўз ечимини топишида тўғри йўл-йўриқ кўрсатишдан иборат

Шуларни инобатга олган ҳолда, Марказий банк томонидан 40 га яқин салоҳиятли кадрлардан иборат махсус гуруҳ ташкил этилиб, улар молиявий саводхонликни ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича алоҳида суҳбатлар ва тайёргарликлардан ўтказилиб, тренер сифатида тайёрланди

Ҳозирда молиявий саводхонлик бўйича махсус тайёрланган тренер-консультантлар томонидан республикамизнинг барча ҳудудларида мақсадли гуруҳлар учун семинар-тренинглар ва маҳорат дарсларини ташкиллаштириш ишлари бошлаб юборилди

Жорий йилнинг 19 май куни Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида, 22 май куни Фарғона вилоятининг Фарғона шаҳрида молиявий саводхонликни ошириш бўйича давра суҳбатлари ташкил этилди

Тадбир давомида шахсий молиявий маблағларни бошқариш, банк омонатлари ва кредит тарихи, аҳолини имтиёзли кредитлаш дастурлари, субсидия орқали ипотека кредитлари олиш, шунингдек, кутилмаган молиявий қийинчиликларни енгиб ўтиш, таълим ва тадбиркорлик фаолиятига сармоя киритиш каби мавзуларга алоҳида эътибор қаратилди

Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Проведен тренинг по повышению потенциала в области финансовой грамотности для ответственных сотрудников Главных региональных управлений Центрального банка

Проведен тренинг по повышению потенциала в области финансовой грамотности для ответственных сотрудников Главных региональных управлений Центрального банка

Тошкент вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди

Тошкент вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди

Самарқанд вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди

Самарқанд вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X