Шрифт ҳажми: A A
Сайт ранги: A A

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг молиявий билимларини ошириш учун имконият яратилмоқда

6 Янв 2025 10:53
69
Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг молиявий билимларини ошириш учун имконият яратилмоқда

Марказий банк томонидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг туман (шаҳар) “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари супервайзерлари учун икки кунлик ўқув-дастури доирасида тренинг ўтказилди.

Мазкур мултипликатор лойиҳа доирасида тайёрланган бош тренерлар орқали маҳаллаларда комплекс ижтимоий хизмат кўрсатувчи ходимларни ўқитиш ва шу орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламининг молиявий саводхонлигини ошириш ва банк хизматларидан фойдаланиш имкониятини янада кенгайтириш мақсад қилинган.

Ушбу икки кунлик ўқув-дастур доирасида қуйидаги мавзуларга алоҳида эътибор қаратилди, хусусан:

  • пулни тўғри бошқариш;
  • аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш;
  • ижобий кредит тарихини шакллантиришда масъулиятли қарз олишнинг аҳамияти;
  • молиявий хавфсизликни таъминлаш, банк карталари билан боғлиқ фирибгарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашишда “кибергигиена”ни шакллантириш; 
  • аҳоли бандлигини таъминлаш учун тижорат банклари томонидан қўллаб-қувватланаётган стартап лойиҳалар ва рақамли платформалар;
  • рақамли молиявий саводхонликни ошириш каби мавзуларда ташкил этилди.

Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг молиявий билимларини ошириш учун имконият яратилмоқда

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг молиявий билимларини ошириш учун имконият яратилмоқда

Тошкент вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди

Тошкент вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди

Самарқанд вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди

Самарқанд вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X