Шрифт ҳажми: A A
Сайт ранги: A A

"Молиявий саводхон маҳалла" лойиҳаси

3 Апр 2025 18:08
140
"Молиявий саводхон маҳалла" лойиҳаси

Молиявий саводхонлик энди янада яқинроқ!

Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда "Молиявий саводхон маҳалла" лойиҳаси доирасида барча учун молиявий билимларни ўрганиш имкониятларини кенгайтирмоқда! Тошкент шаҳридаги 100 дан ортиқ маҳалла кутубхоналарида бўлиб ўтадиган ушбу маҳорат дарслари сизга ўз маҳаллангизда шахсий молияни бошқаришнинг энг муҳим жиҳатлари билан танишиш имконини беради.

Биринчи машғулот 5-апрел куни!

Маҳорат дарсида сизни нима кутмоқда?

Молиявий саводхонлик асослари - пулни самарали бошқаришни ўрганинг.

Жамғарма ва инвестициялар - капитални қандай кўпайтиришни билиб олинг.

Буджетни режалаштириш - молиявий мақсадларни қўйиш ва уларга эришишни ўрганинг.

  • Ўтказиш жойи - Маҳалла кутубхоналарида.
  • Ўтказиш вақти - Бир ойда бир марта
  • Мақсадли гуруҳ - Болалар ва ўсмирлар учун
  • Экспертлар - Тижорат банклари вакиллари

Тренинглар ўтказиладиган вақтни банкларнинг телеграм каналлари ва маҳаллаларда билиб олиш мумкин.

Қўшимча! Шу куни Республика болалар кутубхонасида "Кредит тарихи" мавзусида навбатдаги тренинг бўлиб ўтади.

Тренинг доирасида:

Кредит тарихингиз нима учун муҳимлигини ва унинг молиявий ҳаётингизга қандай таъсир қилишини билиб олинг.

Молиявий барқарорлигингизга таъсир қилиши мумкин бўлган хатоларнинг олдини олиш йўлларини ўрганинг.

Кредит маҳсулотларидан оқилона фойдаланиш бўйича амалий маслаҳатлар олинг.

Кириш бепул!

Сана: 5-апрел

Вақт: 16:30

Finlit.uz га қўшилинг ва ўзингиз учун молиявий ишончнинг янги чегараларини кашф этинг!

Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

"Молиявий саводхон маҳалла" лойиҳаси

"Молиявий саводхон маҳалла" лойиҳаси

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг молиявий билимларини ошириш учун имконият яратилмоқда

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг молиявий билимларини ошириш учун имконият яратилмоқда

Тошкент вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди

Тошкент вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X