Ўзбекистонда “Умумжаҳон пул ҳафталиги 2020” доирасида ўтказилган тадбирлар тўғрисида

31.07.2020 09:54:24
679
Ўзбекистонда “Умумжаҳон пул ҳафталиги 2020” доирасида ўтказилган тадбирлар тўғрисида

Аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича белгиланган вазифаларни бажариш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро майдондаги ўрнини юксалтириш мақсадида “Умумжаҳон пул ҳафталиги 2020” (Global money week) доирасида қуйидаги тадбирлар ўтказилди:

  1. Мактаб ўқувчилари ўртасида миллий иншолар танлови.
  2. Молиявий таълим соҳасидаги энг яхши журналистик иш учун оммавий ахборот воситалари вакиллари ўртасидаги миллий танлов.
  3. Ёшлар ўртасида видеороликлар миллий танлови.
  4. Блогерлар ўртасида молиявий саводхонлик мавзусини энг яхши ёритиш бўйича миллий танлов.
  5. uz онлайн курсини якунлаш бўйича талабалар ўртасида танлов.
  6. Молиявий хизматлар истеъмолчилари учун “Истеъмолчи эслатмаси” номли махсус брошюра нашри.
  7. Мактаб ўқувчиларининг тижорат банкларига ташрифлари.
  8. Болалар учун ўқув тадбирлари.
  9. “Milliy TV” телеканалида “ЗАКОВАТ” миллий теледастурининг “Умумжаҳон пул ҳафталиги” (Global money week)га бағишланган махсус сони.
  10. Ёшлар учун “Рақамли Молия” (“Digital Finance”) мавзусида вебинар.
  11. Ижтимоий тармоқларда “Global Money Week Uzbekistan” расмий саҳифаларини ёритиб бориш.

Ипак йули

OFB

Ўзбекистонда халқаро кампанияни ташкиллаштириш юзасидан ўтказилган тадбирлар доирасида жами  1 229 143 та аҳоли (шундан, бевосита иштирок этганлар 74 786 та ва билвосита иштирокчилар сони 1 154 357 та), 110 та таълим муассалари (шундан, Тошкент шаҳри бўйича 35 та мактаб, Қорақалпоғистон Республикаси ва 12 та маъмурий марказлар бўйича 75 та мактаб), шунингдек, 3 та болалар уйи қамраб олинди.

Агробанк

Ушбу ташаббус натижасида жами 16 та тижорат банклари, Ёшлар иттифоқи ва Ўзбекистон IT-парки жалб этилди.

Инфинбанк

Халқаро молия корпорацияси (ХМК) халқаро ҳамкор сифатида иштирок этди. Халқ таълими вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тадбирларни ташкиллаштиришда амалий ёрдам кўрсатилди.

Ипотека

Тадбирларни ташкил этиш жараёнида мактаб ўқувчилари, ёшлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари каби устувор мақсадли гуруҳлар аниқланди.

#GlobalMoneyWeek2020 #UzbekistanGMW2020 #GMW2020 #financialliteracy #LearnSaveEarn

photo_2020-03-11_13-35-18

НБУ

Trast

IMG_5044 (2)

Asia2


Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Педагогик йўналишдаги олий таълим муассасаларининг 3-4-курс талабалари учун молиявий саводхонликни ривожлантириш таълим лойиҳаси

Педагогик йўналишдаги олий таълим муассасаларининг 3-4-курс талабалари учун молиявий саводхонликни ривожлантириш таълим лойиҳаси

Видеороликлар танлови натижаларини эълон қиламиз Global Money Week 2023

Видеороликлар танлови натижаларини эълон қиламиз Global Money Week 2023

Энг яхши дарс ишланмаси танлови натижаларини эълон қиламиз Global Money Week 2023

Энг яхши дарс ишланмаси танлови натижаларини эълон қиламиз Global Money Week 2023



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X