Молиявий саводхонлик бўйича кейс-чемпионат

24.03.2021 19:00:08
341
Молиявий саводхонлик бўйича кейс-чемпионат

Жамоа бўлиб қизиқарли вазифалар ечимини топишни ёқтирасизми?

Ўз билимингиз, стратегик ва мантиқий фикрлаш даражангизни синаб кўрмоқчимисиз?

Унда, жамоангизни шакллантириб, Марказий банкнинг молиявий саводхонлик бўйича кейс-чемпионатида иштирок этинг!

Иштирок этиш учун сиз олий ўқув юрти талабаси бўлишингиз ва 3-5 кишидан иборат жамоа аъзоларини йиғишингиз лозим (жамоа аъзолари турли олий ўқув юртларидан бўлиши мумкин). Жамоангизни 9 апрелгача рўйхатдан ўтказишингиз керак.

Finlit.uz веб-сайтида 10 апрель куни чемпионатда иштирок этувчи жамоалар рўйхати жойлаштирилади.

Биринчи кейс Finlit.uz веб-сайтида 12 апрель куни эълон қилинади.

Жами 16 та кейс октябргача бериб борилади. Ҳар бир жамоа konkurs.cbu@gmail.com электрон почта манзилига кейс эълон қилинган кундан бошлаб 7 кун ичида жавоб юбориши керак.

Барча кейслар бўйича юборилган тўғри ечимлар учун энг кўп балл тўплаган жамоа бош совринга эга бўлади.

Бош соврин: Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида 3 ойлик амалиёт

Ушбу ҳавола орқали жамоангизни рўйхатдан ўтказинг. Онлайн ариза жамоа лидери номидан юборилади.

Марказий Банк томонидан “Молиявий саводхонлик бўйича кейс-чемпионат Қоидалари

Иштирок этиш учун қўшимча материаллар

Кейс-чемпионат бўйича қўшимча маълумот учун:
+998 71 212-73-58

Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Молиявий саводхонлик бўйича кейс-чемпионат якунланди!

Молиявий саводхонлик бўйича кейс-чемпионат якунланди!

Молиявий саводхонлик бўйича кейс чемпионатнинг якуний босқичи!

Молиявий саводхонлик бўйича кейс чемпионатнинг якуний босқичи!

Молиявий саводхонлик бўйича кейс чемпионатининг ўн бешинчи тури "Талаба ҳаётидан бир кун"

Молиявий саводхонлик бўйича кейс чемпионатининг ўн бешинчи тури "Талаба ҳаётидан бир кун"



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X