Рақамли молиявий саводхонлик ва унинг кундалик ҳаётдаги аҳамияти ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
Бу соҳа бир жойда тўхтаб қолмаган – бугун биз банк ва тўлов ташкилотлари иловаларидан фойдаланмоқдамиз, электрон ҳамёнлар очиб, электрон пуллар билан амалиётлар бажариб келмоқдамиз. Бу борада, рақамли молиявий хизматлардан тўғри фойдаланишни билиш ва молиявий фирибгарлик қурбонига айланиб қолмаслик муҳим аҳамиятга эга.
Марказий Банк, тўлов ташкилотлари ва IT-парк билан биргаликда олий ўқув юрти талабаларини “Ўзингни ва пулларингни асра” мавзусидаги рақамли молиявий саводхонлик бўйича вебинарга таклиф этади.
Вебинарда қандай мавзулар ёритилади?
- Қандай қилиб шахсий молиявий хавфсизликни таъминлаш ва молиявий фирибгарлик қурбонига айланмаслик мумкин?
- Электрон пуллар иқтисодиётида молиявий саводхонликнинг тутган ўрни қандай?
- Ҳозирда қандай замонавий рақамли молиявий технологиялар мавжуд?
- Рақамли молиявий саводхонлик нима ва унинг ҳаётимизда аҳамияти.
Вебинар 7-апрел куни соат 16:00 да бўлиб ўтади!
Тадбирда иштирок этиш учун олдиндан рўйхатдан ўтиш талаб қилинади (ҳавола).
Вебинар ҳаволаси рўйхатдан ўтган ҳар бир иштирокчининг ўзи кўрсатган электрон почта манзилига юборилади.
Муҳим ва фойдали маслаҳатлар олиш имкониятини қўлдан бой берманг!