Марказий банк олий ўқув юртлари 1-3 курс талабаларини молиявий саводхонлик бўйича олимпиадада иштирок этишга таклиф этади
Олимпиада икки босқичда ўтказилади:
- I босқич: саралаш босқичи
- II босқич: республика босқичи
Саралаш босқичида банк хизматлари ва маҳсулотлари, молия, суғурта ҳамда инвестиция мавзулари бўйича назарий ва мантиқий саволлар ёрдамида талабаларнинг билимлари синовдан ўтказилади
Олимпиаданинг саралаш босқичи жорий йил 30 апрель куни масофавий форматда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
онлайн олимпиадалар платформасида бўлиб ўтади
Иштирокчилар ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтишлари зарур:
Олимпиадада иштирок этиш - бу қимматли тажриба, ўз кучини синаб кўриш имконияти, янги билимлар ва қизиқарли танишувлар
Олимпиада ғолиблари диплом ва мукофот пули билан тақдирланишадиЎқиш бўйича тўловни амалга ошириш учун мукофот пули миқдори:
- 1 ўрин – 7,0 млн.сўм;
- 2 ўрин – 5,0 млн.сўм;
- 3 ўрин – 3,5 млн.сўм.
Марказий банк томонидан Молиявий саводхонлик бўйича олимпиадани
ўтказиш қоидалари
Молиявий саводхонлигингизни Finlit.uz билан оширинг!