Марказий банкнинг ҳудудларда аёллар молиявий саводхонлигини ошириш бўйича тизимли фаолияти давом этмоқда
Жорий йил 25-26 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Бухоро вилоятининг уч та туманида аёллар молиявий саводхонлигини ошириш масалалари бўйича давра суҳбати ўтказилди
Ушбу таълим тадбири давомида Вобкент, Ғиждувон ва Ромитон шаҳарларидан 25 ёшдан 50 ёшгача бўлган 200 дан ортиқ аёллар қамраб олинди
Тренингларнинг мақсадли аудиториясини тадбиркор ва “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар, шунингдек маҳалла раиси ўринбосарлари бўлган аёллар ташкил этди
Ўтказилган тренинглар банк омонатлари ёрдамида жамғармалар шакллантириш, фоизларнинг ҳисобланиш тартиби, рақамли банк маҳсулотлари ва хизматлари, кредит маблағларига масъулият билан ёндашиш ҳамда ижобий кредит тарихига эга бўлиш каби молиявий саводхонлик бўйича назарий ва амалий мавзуларни ўз ичига олди
Марказий банк республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам аёлларнинг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича таълим тадбирларини ташкил этишни давом эттиради
@finlituzb билан биргаликда молиявий саводхонлигингизни оширинг!