Молиявий саводхонлик бўйича Кейс-чемпионатнинг тўққизинчи тури
Беллашувни давом эттирамиз!
Олдинда сизни тўққизинчи кейсга ечим топиш ва бир ҳафта мобайнида қизиқарли жамоавий иш кутмоқда
Ечим топишингиз лозим бўлган тўққизинчи кейс тўғрисида қисқача маълумот:
Ушбу кейс топшириғида сизга 7 турдаги молиявий қарор қабул қилиш зарур бўлган қалтис вазиятлар келтирилган. Иштирокчи жамоаларнинг вазифаси – тавсифланган вазиятлардан қайси бири молиявий фирибгарликни ўзида акс эттиради ҳамда кейс қаҳрамонларига тўғри қарор қабул қилишда асосланган тавсиялар беришдан иборат.
Реал ҳаётий тажрибага асосланган турли вазиятларни молиявий хавфсизлик нуқтаи назаридан баҳоланг ва ўз хулосаларингизни тақдим этинг.
Кейсни ўрганинг ва креативлик билан ёндашинг!
Кейс бўйича жавобларни жорий йил 22 сентябрга қадар konkurs.cbu@gmail.com электрон почта манзилига юбориш талаб этилади
Ҳозирда саккизинчи кейс бўйича иштирокчиларнинг жавоблари кўриб чиқилмоқда
Тўпланган баллар бўйича турнир жадвали билан бу ерда танишишингиз мумкин
Барчага омад тилаймиз!