“Ҳудудларда аёллар молиявий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси Самарқандда

15.09.2021 18:14:04
125
“Ҳудудларда аёллар молиявий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси Самарқандда
Марказий банк жойларда аёллар молиявий саводхонлигини ошириш бўйича тизимли фаолиятини давом эттирмоқда

Жорий йил 8-10 сентябрда Марказий банк томонидан Самарқанд вилоятининг тўртта туманида аёллар молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбати ўтказилди

Ушбу таълим тадбирида Самарқанд вилоятининг Нарпай, Пахтачи, Жомбой ва Самарқанд туманларидан 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган 270 дан ортиқ аёллар қамраб олинди

Улар орасида асосий аудиторияни “Аёллар дафтари”га киритилган, тадбиркорлик билан шуғулланишни бошлаган хотин-қизлар, оилавий тадбиркорлик масалалари бўйича маҳалла раиси ўринбосарлари ҳамда қишлоқ жойлардан ташриф буюрган аёллар ташкил этди

Давра суҳбати мобайнида ёритилган мавзулардан асосий мақсад тренинг иштирокчиларига рақамли банк маҳсулотлари ва хизматлари, банк омонатлари ёрдамида жамғармалар шакллантириш, депозит ва кредит бўйича фоизлар ҳисобланиш тартиби, молиявий хавфсизликни таъминлаш ҳамда кредит олишга масъулият билан ёндашиш ва ижобий кредит тарихи яратиш қоидалари тўғрисида маълумот беришдан иборат бўлди

Марказий банк бошқа ҳудудларида ҳам аёллар молиявий саводхонлигини ошириш бўйича интерактив таълим тадбирларини ташкил этишда давом этади

“Ҳудудларда аёллар молиявий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси хотин-қизларга молия ва иқтисод соҳасида асосий тушунчаларни ўргатишга қаратилган

Лойиҳадан асосий мақсад – молиявий саводхонлик даражасини ошириш ва турли ҳудудларда аёлларнинг молиявий жиҳатдан тўғри хулқ-атворини шакллантиришдан иборат.

@finlituzb билан молиявий саводхонлигингизни биргаликда оширинг

Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

“Ҳудудларда аёллар молиявий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси | Навоий

“Ҳудудларда аёллар молиявий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси | Навоий

“Ҳудудларда аёллар молиявий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси | Нукус

“Ҳудудларда аёллар молиявий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси | Нукус

"Ноиқтисодий йўналишдаги олий ўқув юртларида ёшларнинг молиявий саводхонлигини ошириш" лойиҳаси доирасида волонтёр талабаларни тайёрлаш бўйича тренинглар ўтказилди

"Ноиқтисодий йўналишдаги олий ўқув юртларида ёшларнинг молиявий саводхонлигини ошириш" лойиҳаси доирасида волонтёр талабаларни тайёрлаш бўйича тренинглар ўтказилди



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X