Марказий банк "Банк омонатлари ёрдамида жамғармаларни шакллантириш" мавзусидаги энг яхши дарс ишланмаси бўйича ўқитувчилари учун танлов эълон қилади

Марказий банк "Банк омонатлари ёрдамида жамғармаларни шакллантириш" мавзусидаги энг яхши дарс ишланмаси бўйича ўқитувчилари учун танлов эълон қилади

08.10.2021 16:52:13
665
Марказий банк "Банк омонатлари ёрдамида жамғармаларни шакллантириш" мавзусидаги энг яхши дарс ишланмаси бўйича ўқитувчилари учун танлов эълон қилади

"Молиявий саводхонлик бўйича энг яхши дарс" танлови "Бутунжаҳон жамғариш куни" (World Savings Day 2021) доирасида ўтказилиб, умумтаълим муассасалари ўқитувчиларнинг молиявий маданиятини ривожлантириш
ва мактаб ўқувчиларининг жамғарма соҳасидаги молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида ташкил этилмоқда

Танлов ҳайъати томонидан таълим дарсларини баҳолашда қуйидаги мезонлар инобатга олинади:

  • ўқув фанлари негизида молиявий саводхонлик компоненти жорий этилганлик даражаси
  • машғулотларни ўтказишга ижодий ёндашув
  • ўқувчиларнинг ижодий фаолияти учун дарс интерфаол шаклда ўтилганлиги
  • молиявий саводхонлик бўйича қўшимча ўқув материалдан фойдаланганлик

Танлов иши жорий йилнинг 29 октябрига қадар ўтказилган дарс ишланмаси видеоролиги (20 минутгача) ва методик ишланмаси шаклида қабул қилинади

Молиявий саводхонликни амалдаги ўқув дастурига мослаштирган ҳолда ўқув фанлари негизида интеграция қилиш имкониятидан келиб чиқиб, танловда иштирок этиш бўйича ўқув фанлар чегараланмайди

Танлов ишлари муаллифнинг аниқ исми, фамилияси, адреси, телефон рақами ва электрон почта манзилини кўрсатган ҳолда konkurs.cbu@gmail.com ("WSD Энг яхши дарс танлови" хат мавзусига кўрсатилиши шарт) ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига (100001, Тошкент ш., Ислом Каримов кўчаси, 6) тақдим этилиши сўралади

Танлов ғолиблари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланадилар

"Бутунжаҳон жамғариш куни" (World Savings Day 2021) доирасида ўқитувчилар ўртасида "Банк омонатларидан фойдаланиб жамғармаларни шакллантириш" мавзусидаги энг яхши дарс танлови қоидалари

Ариза шакли

Танлов ҳақида қўшимча маълумот олиш учун (71) 212-73-58, (71) 212-73-56 рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин

Сиздан ижодий ишларни кутиб қоламиз!

Finlit.uz билан молиявий саводхонлигингизни оширинг!

Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Марказий банк миллий валюта “Сўм рамзи”ни яратиш бўйича танлов эълон қилади

Марказий банк миллий валюта “Сўм рамзи”ни яратиш бўйича танлов эълон қилади

Молиявий саводхонлик челленжи натижаларини эълон қиламиз

Молиявий саводхонлик челленжи натижаларини эълон қиламиз

Эсдалик тангалари ва сувенир тўпламлари дизайнларини яратиш бўйича танлов натижаларини эълон қиламиз

Эсдалик тангалари ва сувенир тўпламлари дизайнларини яратиш бўйича танлов натижаларини эълон қиламиз



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X