Кўплаб талабларга биноан, “Бутунжаҳон жамғариш куни” (World Savings Day 2021) доирасида ўтказилаётган танловлар муддатини узайтирамиз!

Кўплаб талабларга биноан, “Бутунжаҳон жамғариш куни” (World Savings Day 2021) доирасида ўтказилаётган танловлар муддатини узайтирамиз!

28.10.2021 11:53:42
151

Эндиликда сизда Марказий банкнинг “Бутунжаҳон жамғариш куни” (World Savings Day 2021) доирасида молиявий саводхонлик бўйича танловлари муддати жорий йил 15 ноябрга қадар узайтирилди! Танловларга қатнашиш ва ғолиб бўлиш имкониятини қўлдан бой берманг!

Ҳали бу ҳақда эшитмаганлар диққатига!

“Онлайн омонат афзалликлари” мавзусида видеороликлар танлови:

Танлов иккита ёш категорияси бўйича ўтказилади

1 категория – 7-14 ёш

2 категория – 15-25 ёш

“Банк омонатлари ёрдамида жамғармаларни шакллантириш” мавзусидаги энг яхши дарс танлов:

Танлов мактаб ўқитувчилари ўртасида ўтказилади

Жамғариш мавзусига бағишланган Марказий банкнинг эсдалик тангалари ва сувенир тўпламлари дизайнларини яратиш бўйича танлов:

Танлов креатив аҳоли ўртасида ташкил этилади

Эслатиб ўтамиз, ғолиб бўлиш учун қуйидагиларни бажариш зарур:

·      Танлов мавзулари доирасида ижодий ишингизни яратинг ва аризани тўлдиринг

·      Жорий йил 15 ноябрга қадар ариза ва ижодий ишингизни konkurs.cbu@gmail.com электрон манзилига юборинг (электрон почта мавзусида “WSD видеороликлар танлови” деб кўрсатиб ўтиш шарт)

·      Finlit.uz ижтимоий саҳифаларида анонсларни кузатиб боринг

Танлов ғолиб ва совриндорлари Марказий банкнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланадилар:

“Бутунжаҳон жамғариш куни” (World Savings Day 2021) доирасида ёшлар ўртасида ўтказиладиган “Онлайн омонат афзалликлари” мавзусида видеороликлар танлови Қоидалари

"Бутунжаҳон жамғариш куни" (World Savings Day 2021) доирасида ўқитувчилар ўртасида "Банк омонатларидан фойдаланиб жамғармаларни шакллантириш" мавзусидаги энг яхши дарс танлови қоидалари

Танлов ҳақида қўшимча маълумот олиш учун (71) 212-73-58, (71) 212-73-56 рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин

Сиздан ижодий ишларни кутиб қоламиз!

@finlituzb билан молиявий саводхонлигингизни қизиқарли ва мароқли тарзда оширинг!

#молиявий_саводхонлик #видеоролик #танлов

Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Кўплаб талабларга биноан, “Бутунжаҳон жамғариш куни” (World Savings Day 2021) доирасида ўтказилаётган танловлар муддатини узайтирамиз!

Кўплаб талабларга биноан, “Бутунжаҳон жамғариш куни” (World Savings Day 2021) доирасида ўтказилаётган танловлар муддатини узайтирамиз!

Марказий банкнинг пулларни жамғариш бўйича челленжи

Марказий банкнинг пулларни жамғариш бўйича челленжи



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X