Марказий банк томонидан меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича лойиҳа амалга оширилиши бошланди.
Жорий йил 24 ноябрь куни Марказий банк томонидан “Кафолат” суғурта компанияси билан биргаликда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги “Ишга марҳамат” мономарказлари ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг 12 та вилоят, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридаги тренерларни молиявий саводхонлик бўйича тайёрлаш юзасидан тренинг ўтказилди.
Тренинг доирасида тўлов ва пул ўтказмалари, замонавий молиявий технологиялар, молиявий хавфсизлик (жумладан, рақамли молиявий хавфсизлик) ва банк омонатлари каби мавзулар ёритилди. Бундан ташқари, дастурга “Сбербанк” ОАЖ мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган маълумотлар ва материаллар киритилган бўлиб, улар Россия Федерациясининг банк хизматлари бўйича батафсил маълумотлари очиб берди.
Лойиҳа жорий йилнинг декабрь ойидан бошлаб Агробанк, Микрокредитбанк, Халқ банкиларининг консалтинг кўмаги остида 6 кунлик кенгайтирилган ўқув курси доирасида “Ишга марҳамат” мономарказларининг 14 та филиалларида, 1 кунлик тезлаштирилган ўқув курси Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги орқали амалга оширилиши режалаштирилган.
Меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларининг молиявий саводхонлигини ошириш дастури
презентацияси