“Ҳудудларда аёллар молиявий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси | Навоий

25.04.2022 10:25:01
175
“Ҳудудларда аёллар молиявий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси | Навоий
Хотин-қизларнинг молиявий саводхонлигини ошириш борасида ҳудудларда тизимли ишлар давом этмоқда

Жорий йилнинг 16-18 апрель кунлари Марказий банк томонидан Навоий вилоятининг Кармана, Қизилтепа туманларида ҳамда Навоий ва Нурота шаҳарларида хотин-қизларнинг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича тренинг ва давра суҳбатлари ўтказилди

Тренингларда “Аёллар дафтари”га киритилган, тадбиркорликни яқинда бошлаган аёллар, шунингдек, қишлоқ жойларидан кам таъминланган хотин-қизлар иштирок этди.Таълим тадбирлари 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган 200 дан ортиқ аёллар қамраб олинди

Молиявий саводхонликнинг асосий йўналишларидан ташқари, тадбиркорликни бошлаётган аёлларга oilakredit.uz веб-сайтининг ишлаш тартиби ва ижобий кредит тарихини шакллантириш учун масъулиятли қарз олишнинг аҳамияти тўғрисида батафсил тушунтирилди

Таълим тадбирлари доирасида банкларнинг мобил иловалари ёрдамида маблағларни тежаш имконияти ҳамда молиявий хавфсизликнинг асосий қоидалари тўғрисидаги мавзулар ҳамда ўз ичига қамраб олди

Марказий банк томонидан республиканинг бошқа ҳудудларидаги мақсадли гуруҳларнинг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича таълим тадбирлари доимий равишда олиб борилмоқда.

@finlituzb билан молиявий саводхонлигингизни оширинг

Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

“Ҳудудларда аёллар молиявий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси | Навоий

“Ҳудудларда аёллар молиявий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси | Навоий

“Ҳудудларда аёллар молиявий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси | Нукус

“Ҳудудларда аёллар молиявий саводхонлигини ошириш” лойиҳаси | Нукус

"Ноиқтисодий йўналишдаги олий ўқув юртларида ёшларнинг молиявий саводхонлигини ошириш" лойиҳаси доирасида волонтёр талабаларни тайёрлаш бўйича тренинглар ўтказилди

"Ноиқтисодий йўналишдаги олий ўқув юртларида ёшларнинг молиявий саводхонлигини ошириш" лойиҳаси доирасида волонтёр талабаларни тайёрлаш бўйича тренинглар ўтказилди



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X