Марказий банк томонидан республикамизнинг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий маданиятини шакллантириш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда

Марказий банк томонидан республикамизнинг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий маданиятини шакллантириш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда

23.03.2023 19:17:20
406
Марказий банк томонидан республикамизнинг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий маданиятини шакллантириш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда

Устувор мақсадли гуруҳларнинг молиявий саводхонлиги даражасини ошириш мақсадида жорий йилнинг 14-16 март кунлари Марказий банк томонидан тижорат банклари билан ҳамкорликда Қашқадарё вилоятида ўқув тадбирлари ўтказилди.

Банк депозитлари орқали жамғармаларни шакллантириш имкониятларини, фоизларни ҳисоблаш тартибини, молиявий хавфсизликни асосий қоидаларини, ижобий кредит тарихини шакллантириш учун масъулиятли қарз олишнинг аҳамиятини, шунингдек, аҳоли учун имтиёзли кредитлаш дастурларини мазмун-мохиятини ёритиш орқали Қашқадарё вилоятининг Қамаши, Муборак, Миришкор, Деҳқонобод туманларидаги 200 нафар яқин кам таъминланган, “Аёллар дафтарига” киритилган хотин-қизлар ва 60 нафарга яқин ёшларнинг молиявий маданияти оширилди.

Тадбир давомида иштирокчиларга Марказий банк ва тижорат банклари мутахассислари томонидан интерфаол шаклида, шунингдек, назарий ва амалий ўқув материалларининг ёрдамида кредит ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва бизнес бошлаш масалалари бўйича тавсиялар ва маслаҳатлар атрофлича тушунтириб берилди.

Аҳолини янада кенгроқ хабардор қилиш мақсадида тадбир иштирокчиларига “Банк маҳсулотларига оид кўрсатмалари” тарқатма материаллар, шунингдек, фаол иштирокчиларга молиявий саводхонлик бўйича китоблар тақдим этилди.

Республиканинг чекка ҳудудларида устувор мақсадли гуруҳларнинг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича таълим тадбирлари Марказий банк томонидан тизимли амалга оширилмоқда.


Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Янги мультипликатор лойиҳа орқали мақсадли гуруҳларнинг молиявий саводхонлиги оширилмоқда

Янги мультипликатор лойиҳа орқали мақсадли гуруҳларнинг молиявий саводхонлиги оширилмоқда

Навоий вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди

Навоий вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди

Марказий банк томонидан республикамизнинг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий маданиятини шакллантириш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда

Марказий банк томонидан республикамизнинг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий маданиятини шакллантириш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X