Марказий банкнинг “Педагогик йўналишдаги олий ўқув юртлари талабалари учун замонавий янги кўникмалар” лойиҳаси

05.04.2023 14:03:21
318
Марказий банкнинг “Педагогик йўналишдаги олий ўқув юртлари талабалари учун замонавий янги кўникмалар” лойиҳаси

Мактаб ўқувчиларнинг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар доирасида ҳамда кадрлар тайёрлаш мақсадида Марказий банк томонидан Ўзбекистон Республикасининг педагогик йўналишидаги барча олий ўқув юртларида бўлиб ўтадиган “Педагогик йўналишдаги олий ўқув юртлари талабалари учун замонавий янги кўникмалар” ўқув лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Ушбу лойиҳа талабаларнинг ўқув, илмий-тадқиқот фаолиятини рағбатлантириш мақсадида молиявий саводхонлик соҳасида янги билим ва компетенцияларни шакллантиришга қаратилган.

Амалга ошириш механизми доирасида талабалар учун ўқув тренинглари ҳамда молиявий ва рақамли молиявий саводхонлик соҳасидаги билим ва кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган энг яхши услубий ишланмалар танлови ўтказилиши режалаштирилган.

Қўшимча маълумот олиш учун (71) 212-73-58 рақами орқали мурожаат қилишингиз мумкин

Finlit.uz билан молиявий саводхонликни ошириш!

Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Педагогик йўналишдаги олий таълим муассасаларининг 3-4-курс талабалари учун молиявий саводхонликни ривожлантириш таълим лойиҳаси

Педагогик йўналишдаги олий таълим муассасаларининг 3-4-курс талабалари учун молиявий саводхонликни ривожлантириш таълим лойиҳаси

Видеороликлар танлови натижаларини эълон қиламиз Global Money Week 2023

Видеороликлар танлови натижаларини эълон қиламиз Global Money Week 2023

Энг яхши дарс ишланмаси танлови натижаларини эълон қиламиз Global Money Week 2023

Энг яхши дарс ишланмаси танлови натижаларини эълон қиламиз Global Money Week 2023



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X