Банк хизматлари оммабоплиги - жисмоний шахслар ва кичик тадбиркорлик суб’ектлари учун банк хизматларидан бирдек фойдаланиш имкониятининг мавжудлиги
Банкомат - банк картаси сақловчисига ўз-ўзига хизмат кўрсатиш режимида нақд пулдаги ва бажарилган бошқа операциялар бўйича слипларни олиш, шунингдек банк картаси орқали асосий ва қўшимча операцияларни амалга ошириш, жумладан маблағларни ҳисобга киритиш ва ҳисобдан чиқариш, банк картасининг баланси ва банкдаги ҳисобварағ қолдиғи ҳолати тўғрисида ахборот олиш ва паролларни ўзгартириш имконини берувчи электрон_механик мослама
Банк хизматлари кўрсатиш нуқталари -тижорат банкларининг бош офислари, уларнинг филиаллари, банк хизматлари офислари, ўз-ўзига банк хизматлари кўрсатиш марказлари (24/7) ҳамда улардан ташқарида жойлашган банкоматлар ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш терминаллари (инфокиосклар)
Ўз-ўзига банк хизматлари кўрсатиш марказлари (24/7) - куну-тун режимида ишловчи битта ёки бир нечта банкоматлар ва ўз-ўзига хизмат кўрсатиш терминаллари (инфокиосклар) билан жихозланган махсус жой
Банк муассасаси - тижорат банкининг бош офиси ва унинг алоҳида бўлинмалари (филиаллар, банк хизматлари офислари, минибанклар)
Ҳаракатсиз ҳисобварағлар - охирги бир йил давомида бирорта ҳам операция (кирим ва чиким операциялари) амалга оширилмаган жисмоний шахсларнинг талаб қилиб олингунча ҳисобварақлари
Банк ташқарисидаги кассалар - банк муассасаларидан ташқарида жойлашган чакана амалиётлар кассалари, жамғарма кассалар, махсус кассалар
Катта ёшли аҳоли - 18 ёш ва ундан катта фуқаролар (жисмоний шахслар)