(ВМҚ-604-сон, 25.09.2024 й.)
Кредит олувчилар: Тадбиркорлик субъектлари: (Давлат-хусусий шериклик битими мавжуд тадбиркорлар)Кредит мақсади: Мактабгача таълим муассасасини ташкил қилиш ва жиҳозaлаш учун
Кредит муддати: 10 йилгача
Имтиёзли давр: 2 йил
Кредит миқдори: Лойиҳа қийматидан келиб чиқиб (кредит миқдори Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги билан тузилган битимда кўрсатиб ўтилган бўлиши лозим)
Йиллик фоиз ставкаси: Мактабгача таълим муассасаси ташкил қилинадиган ҳудуддан келиб чиқиб:
- туманларда – йиллик 14 фоиз
- вилоятлар маъмурий марказлари ва вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда – 16 фоиз
- Тошкент шаҳрида – 18 фоиз
Кредит таъминоти турлари: мол-мулк гарови, суғурта полиси.
Кредит бериш манбаи: Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармаси
Кредит ажратувчи банклар: Агро банк, Ўзсаноатқурилишбанк, Миллий банк, Алоқабанк