Молиявий муаммоларнинг сабабларидан бири – бу ҳиссиётли харидлардир.
Туйғулар таъсирида фикр қилмасдан сарф-харажатлар содир бўлади, ўзимизга ёққан нарсани сотиб олиш истаги бизни молиявий юк ҳақида ўйламасдан ҳам охирги пулимиз билан бўлишишга ёки қарз олишга мажбур қилади.
Кейин пушаймон бўламиз, биз ўзимизга келажакда янада оқилона бўлишга ваъда берамиз, лекин биз хатоимизни қайта-қайта такрорлайверамиз.
Аммо бу борада инсон ўзини назорат қилиш қарори етарли эмас ва пулни назорат қилишда эса ҳар ким ҳам уддасидан чиқа олмайди. Кўпинча бюджетдаги дефицит импульсив харидлар натижасида - кассада олдида юзага келади
Мисол учун:
Биринчи мисол: Азиз техника дўконига борди. Унинг мақсади янги notebook сотиб олиш эди. Унинг бюджети 5 миллион сўмни ташкил этади. У дўконларни айланиб чиқади ва энг яхши вариантни танлайди.
Иккинчи мисол: Фарход ҳам янги notebook сотиб олиш учун техника дўконига борди. У ҳам 5 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган маблағга notebook харид қилишни режалаштирган. У ўзи учун гаджет танлаётиб, акцияга дуч келди – notebook сотиб олинг ва иккита гаджетга ярим нархида эга бўлинг. У хурсандчилик билан notebook учун қулочин ва янги смартфон танлайди. Харидларидан кўнгли тўлиб, режадаги
5 миллион сўм ўрнига 8 миллион сўм сарфлаганини пайқамай қолди. Натижада унда коммунал тўловларни тўлаш учун етарли маблағ қолмади ва энди қарзга пул олиш керак бўлади.
Импулс харидлардан қувонч тезда йўқолади, айниқса бюджетдаги дефицит пайдо бўлганида.
Бугунги кунда маркетологлар харидорларга керак бўлмаган маҳсулотларни сотишга кўп уринишади. Акциялар ва махсус таклифлар бизнинг танловимизга таъсир қилади. Яхши шартномани қўлдан бой беришдан қўрқиб, керак бўлмаган харидларни амалга оширамиз.
Лекин сиз сарф-харажатларингиз учун жавобгарликни маркетологларга юклай олмайсиз. Импулс харидлар билан курашиш мумкин ва керак.
Молиявий саводхонлик - ҳиссиётли харидларнинг асосий душмани. Агар сиз ўз даромад ва харажатларингизни билсангиз, уларни оқилона бошқариб, ҳисоб-китобларни юритсангиз, пулнинг восита эканлигини ва завқлар учун ажратилган махсус миқдор бор эканлигини яхши тушунасиз. Шуларни тушуниб етганизда, сиз энди ортиқча пул сарфламайсиз ва тақиқланган мева ҳам энди унчалик ширин бўлиб кўринмайди.
Бунинг учун нима қилиш керак?
1. Харид қилиш рўйхатларини тузинг: озиқ-овқат, кийим-кечак, жиҳозлар. Бундан ташқари, сарфлашингиз мумкин бўлган миқдорни ёзиб боринг. Ушбу чегаралардан ташқарига чиқмасликка ҳаракат қилинг. Агар аниқ режангиз бўлса, сизда ҳиссиётли харидларни амалга ошириш эҳтимоли камроқ.
2. Барча мажбурий тўловларни тўлаб бўлганингиздан сўнг, маълум бир миқдорни ажратиб қўйинг ва қолганини ўз хоҳишингизга кўра сарфланг.
3. Харид қилишдан олдин, ўзингиз билан суҳбат қуришга ҳаракат қилинг, унинг мақсади дарҳол сотиб олиш эмас, балки эртага ёки бир ҳафта ичида буюм учун қайтиб келишдир. Агар маълум бир вақт ўтганда ҳам сиз ушбу махсулотга эҳтиёж сезсангиз, уни сотиб олинг. Аммо катта эҳтимол билан, истак йўқолади ва сиз навбатдаги ҳиссиётли хариддан қочасиз.
4. Барча харажатлар учун алоҳида ҳисоб яратинг. Хозирда деярли барча банк иловаларида сиз ўзингиз учун бир нечта алоҳида ҳисоблар яратишингиз мумкин. Олинган даромадни дарҳол асосий харажатларингизга тақсимланг - коммунал харажатлар, озиқ-овқат, кийим-кечак, саёҳат, таълим. Тўловни амалга ошираётганда, керакли ҳисобдан пул тўланг.
5. Харидларингизни таҳлил қилинг. Бу барча харидларга тегишли. Агар истакларингиз кўп бўлса, нима ва қачон сотиб олганингизни йил давомида тақсимланг. Яхшироқ нархга эга бўлган вариантни қидиринг, бундай маҳсулотларга эга бўлган одам билан маслаҳатлашинг. Мисол учун, агар сиз қаҳва машинаси сотиб олмоқчи бўлсангиз, унинг эҳтиёжларингизга мос келишини ўйлаб, афзалликлари ва камчиликлари ҳақида бир нечта фойдаланувчи билан гаплашинг. Бир қарорга келганингиздан сўнг, энг яхши моделни энг қулай нархда танланг.
6. Инвестция киритинг. Импулс харидлар истаги бошқа мақсадларга йўналтирилиши мумкин. Охир-оқибат, оддий нарсаларни сотиб олишнинг ёқимли сониялари тезда йўқолади, аммо инвестициялар билан сиз нафақат харид кайфиятини қондиришингиз, балки келажагингизни ҳам таъминлашингиз мумкин.