Оилавий бюджет

Охирги янгиланиш:  08.Июл.2020 10:43 AM
8476
Оилавий бюджет
50

Оилавий бюджет нима?

Кўп пул топиш-жасорат, уни сақлаш-донолик,
ва уни моҳирона сарфлаш-санъатдир.

Авербах Бертолд.

Бюджет маълум вақт (ҳафта, ой ёки йил) мобайнида даромад ва харажатларнинг умумий миқдорини кўрсатиб беради. Бюджет давлатники, компанияники, маълум бир инсон ёки оиланики бўлиши мумкин.

Даромадлар ўз ичига барча маблағлар манбаини олади, жумладан: иш ҳақи, стипендия, пенсия, устамалар, лоторея ютуқлари ва ҳ.к.

Одамнинг ишлаш ёки ишламаслигига қарамасдан келадиган бошқа даромад манбалар ҳам мавжуд. Мисол учун: қимматли қоғозларга қилинган инвестициялардан келадиган даромадлар, банкка қўйилган омонат фоизлари, уйни ижарага беришдан олинадиган даромадлар ва бошқалар киради.

Харажатлар таркиби мажбурий, ихтиёрий ва кутилмаган харажатларга бўлинади. Буларнинг барчасини биз Хасановлар оиласининг оила буджети мисолида кўришимиз мумкин.

image002

Оила бюджети  – бу оилага бир ой давомида келиб тушадиган эр ва хотиннинг иш ҳақи пуллари, шунингдек турли ҳил ёрдам пуллари ва бошқа  даромадларнинг умумий йиғиндисидир. Бюджетни режалаштириш – бу оиланинг даромад ва харажатларини тўғри ҳисоб-китоб қилишдир.

Оиланинг ҳар бир аъзоси оила бюджетини тузиш жараёнида иштирок этиши муҳимдир. Болаларни бунга ўргатиш орқали сиз уларга келажакда ўз шахсий бюджетларини бошқариш учун асос яратиб берасиз.

Оила бюджетини юритишни назорат қилиб бориш нима учун керак?

Бюджетни назорат қилиш пулни бошқаришдаги энг муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Бу сизга пулингизни тежашга ва ўз маблағларингиздан максимал даражада самарали фойдаланишга кўмак бериб сизга кўпроқ харажат қилишингизга ёрдам беради. Бюджетни юритишни айрим ижобий томонлари:

10
1. Ортиқча харажатларни қисқартириш

Статистикага кўра даромад ва харажатларининг ҳисобини юритмайдиган кўпчилик одамлар ишлаб топадиган пулларига қараганда кўпроқ харажат қиладилар. Бюджетни юритиб бориш ўз маблағларингизни назорат қилишга ва ортиқча харажатларни сезиларли даражада камайтиришга ёрдам беради.

2. Мақсадларга еришишдаги ёрдам

Бюджетни бошқаришингиз туфайли сизда тайёр молиявий режангиз бўлади. Уни мунтазам равишда кузатиш орқали сиз қўйилган мақсадларингизга эришишингизни назорат қилиб боришингиз мумкин. Мақсадларга (телефон, машина, мебель ва ҳоказоларни харид қилиш) эришиш учун ҳар ойда уларга маълум миқдорда пул ажратиб боринг.

3. Молиявий саводхонлик ва интизом даражасини ошириш

Вақт ўтиши билан сиз режага тўлиқ амал қилишни ва харажатларни керагидан оширмасликни ўрганиб оласиз. Бу сизни сотувчилар ва рекламалар томонидан жалб қилинадиган кутилмаган харидлардан ажойиб тарзда химоя қилади. Шунинг учун нима харид қилаётганингизни ва у сизга ҳақиқатдан ҳам ҳозирги вақтда керак эканлигини олдиндан яхшилаб ўйлаб кўрасиз. Оила бюджетини режалаштирган ва ҳар бир ишлаб топилган пулни қаерга кетганлигини кўрган одам бирор нарсани дарҳол сотиб олиш учун қимматбаҳо кредитлар ва қарзларни олмайди. Бунга эҳтиёж сезилмайди, чунки сиз бирон бир нарсани сотиб олишни режага кирғизишингиз ва уни бир оз кечроқ (масалан, мавсум тугагандан сўнг ва яхши чегирма билан) қўшимча харажатларсиз сотиб олишингиз мумкин.

4. Қарз гирдобидан тезда чиқиш йўли
30

Агар оила катта қарзга ботган бўлса, режалаштириш ҳозирги вақт учун зарур ва биринчи даражали бўлган мақсадларга эришиш учун қайси харажатларни қисқартириш мумкинлигини аниқлашга ёрдам беради. Бундай оила даромадлари ошганда бўш турган маблағларининг катта қисмини харидлар ёки ўйин-кулгиларга эмас, балки қарзларни ёпишга сарфлайди. Буларнинг барчасини ҳеч кимдан қарздор бўлмаганингиздан сўнг ташкил қилиш мумкин.

5. Молиявий хавфсизлик ёстиқчаси

Сизнинг бюджетингиз кутилмаган ҳолатлар учун хавфсизлик ёстиғи бўлиши мумкин. Оддий тилда айтганда, бу қора кун учун ажратилган маълум миқдордаги пул. Яъни, бу олдиндан айтиб бўлмайдиган қийин вазиятларни "юмшатадиган" капиталдир.

Оила бюджетини тўғри юритиш кўп пул ишлаб топишни ва камроқ харажат қилишни англатмайди. Бунинг учун оила бюджетини шундай тўғри шакиллантириш керакки, унда фаровон ҳаёт кечириш учун олдиндан даромад ва харажатларни белгилаб олиш лозимдир.




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Оилавий бюджет

Оилавий бюджет

Қандай қилиб пул тежаб, роҳатланиб яшаш мумкин?

Қандай қилиб пул тежаб, роҳатланиб яшаш мумкин?

Талабалар учун солиқ имтиёзи

Талабалар учун солиқ имтиёзи

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X