Хужжатлар тўғрисида

Охирги янгиланиш:  03.Авг.2020 8:51 PM
1882
Хужжатлар  тўғрисида
2

Банк истеъмолчининг талабига кўра қуйидаги ҳужжатларнинг банк томонидан тасдиқланган нусхаларини бепул (битта банк хизматини кўрсатиш шартномаси бўйича бир марта) беришга мажбур:

120

  • банк ва истеъмолчи томонидан имзоланган банк хизматини кўрсатиш ҳақидаги шартномани;
  • истеъмолчи томонидан берилган ариза (агар қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай аризанинг расмийлаштирилиши мажбурий бўлса ёки банкнинг ички қоидаларига асосан банк хизматини кўрсатиш тўғрисидаги шартномани тузиш чоғида бундай аризани расмийлаштирилиши шарт бўлганда);
  • истeъмолчига кредит берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (ордер, тўлов топшириқномаси, электрон тўлов воситасига пул маблағлари ўтказилганлиги тўғрисида маълумотнома);
  • кредит шартномалари бўйича истеъмолчи томонидан мажбуриятлари тўлиқ бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (маълумотнома).

Эслатма! Банк истеъмолчининг талабига кўра юқорида назарда тутилган ҳужжатларни уларни тайёрлаш харажатларидан ошмайдиган ҳақ эвазига чекланмаган тарзда тақдим этиши мумкин. Бундай ҳужжатларни тақдим этишнинг имкони мавжуд бўлмаган тақдирда, бу ҳақида банк томонидан истеъмолчига асосли равишда ёзма хабар берилиши керак.

Истеъмолчининг талабидан қатъий назар банк истеъмолчига ёки унинг ваколатли вакилига банк хизматини кўрсатиш тўғрисида шартнома имзоланган кунда шартноманинг битта асл нусхасини тақдим этиши керак.



Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Банкка ташриф буюрганда нималарни билиш лозим?

Банкка ташриф буюрганда нималарни билиш лозим?

Бўлажак қарз олувчи сифатида Сиз қуйидаги ҳуқуқларга эгасиз

Бўлажак қарз олувчи сифатида Сиз қуйидаги ҳуқуқларга эгасиз

Сизнинг бизнесингиз учун энг мос бўлган банкни қандай танлаш мумкин?

Сизнинг бизнесингиз учун энг мос бўлган банкни қандай танлаш мумкин?

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X