Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун янги қўшимча имкониятлар

Охирги янгиланиш:  02.Фев.2023 12:24 PM
916
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш учун янги қўшимча имкониятлар
2

Ҳозирги вақтда тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун турли имкониятлар амалга оширилмоқда. Улардан бири тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш учун имтиёзли кредитлар беришни давом эттиришдир.

Ушбу кредитлар қайси лойиҳалар учун, қандай тартибда тақдим этилишини батафсил кўриб чиқишни таклиф қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 январидаги ПҚ-39-сонли “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ маҳаллаларда кичик бизнес ва тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш, ёшлар ва хотин-қизлар даромадли меҳнат билан банд қилиш борасидаги тадбирларни тизимли равишда давом эттириш режалаштирилган.
Имтиёзли кредитлар қандай мақсадларда ажратилади?
  • деҳқон хўжаликлари ва кичик бизнес субъектларига қишлоқ хўжалиги ер участкаларини узоқ муддатли ижарага бериш учун 50 млн. сўмгача кафолатсиз кредитлар берилади;
  • ҳоким ёрдамчилари тавсиялари асосида маҳаллаларда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва ҳунармандчиликни кенгайтириш, аҳоли ва уй хўжаликлари билан ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган тадбиркорларнинг лойиҳалари учун 300 млн. сўмгача кредит ажратилди. Шу билан бирга, кредит олувчи лойиҳада камида 30 фоиз улуш билан иштирок этиши керак;
  • кредитлар бўйича ўз вақтида тўловларни амалга оширадиган кичик бизнес субектларига ўз фаолиятини янада кенгайтириш учун имтиёзли кредитдан қайта фойдаланишга рухсат берилади!
  • ҳоким ёрдамчисининг тавсиясига биноан 10 млн. сўмгача (ҳунармандлар учун 20 млн. сўмгача) кредит суммасининг бир қисми нақд пул олиш имконияти чекланган ҳолда банк карталарига ўтказилади.

Муҳим!

Биринчи ўринда, аввал кредитлардан фойдаланмаган аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига имтиёзли кредитлар ажратилади.

Ажратилган кредитларни ўз вақтида қайтармаган фуқаро ва тадбиркорлик субъектларига дастурлар доирасида янги кредитлар берилишига йўл қўйилмайди!

Эътиборга олинг! Имтиёзли кредитлардан фойдаланиб, даромад топишга қаратилган фаолият билан шуғулланаётган фуқаролар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида таснифланади.[1]

Кредит бўйича фоиз ставкаси қандай?

Кредит йилига 14 фоиз ставкада тақдим этилади.

Қайси банклар имтиёзли кредитлар ажратади?

  • АТ Халқ банки
  • “Агробанк” АТБ
  • “Микрокредитбанк” АТБ



[1] Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари РЎЙХАТИ, ЎзР Президентининг 08.06.2020 йилдаги ПҚ-4742-сонли қарорига илова




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Уй-жой сотиб олиш ва таъмирлаш учун қандай кредитлар олиш мумкин?

Уй-жой сотиб олиш ва таъмирлаш учун қандай кредитлар олиш мумкин?

Пенсионерлар учун кредитлар

Пенсионерлар учун кредитлар

Кредит тарихи

Кредит тарихи

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X