Кредит картаси нима ва ундан қандай фойдаланилади?

Охирги янгиланиш:  20.Июл.2020 10:43 AM
226
Кредит картаси нима ва ундан қандай фойдаланилади?
3

Кредит картаси нима ва ундан қандай фойдаланилади?

Кредит картаси – банкнинг кредит маблағлари ҳисобидан товарлар ва хизматлар учун нақдсиз тўлашда ишлатилиши мумкин бўлган банк картасидир. Кредит картасида дебет (овердрафт) картадан фарқли равишда карта эгаси (қарз олувчи) ўз маблағларини сақлай (тўплай) олмайди.

Ушбу кредит банк томонидан белгиланган чегара доирасида берилади ва унинг аниқланишида қарз олувчининг турли хусусиятлари инобатга олинади: ёши, даромад миқдори, кредит тарихи ва ҳоказо.

Кредит карта лимити тикланиши мумкин, яъни қарз олувчи томонидан тўланган кредитнинг бир қисми яна қарзга олиниши мумкин.

Нима учун тўлаш мумкин?

Кредит карта эгасининг ихтиёрига кўра карта орқали ҳар қандай маҳсулот, иш ва хизматлар учун тўлаш мумкин.

01
Тўловни қаерда амал қилиш мумкин?

Кредит карта ёрдамида оддий дебет карталар каби ҳар қандай жойларда (дўконлар, кафе, ресторанлар в.ҳ.) ҳамда онлайн ҳаридлар учун тўловларни амалга ошириш мумкин.

Картадан қандай самарали фойдаланиш мумкин?

Келажакда кредит картасидан самарали фойдаланиш учун банк билан кредит шартномасини тузишдан олдин уни диққат билан ўрганиб ва унинг барча хусусиятлари, комиссиялари ва бошқа “яширин ва кутилмаган” вазиятларини аниқлаб олиш зарур.

Бундан ташқари, картангиз бўйича имтиёзли давр (мавжуд бўлса) қандай ҳисобланишини диққат билан ўрганиб чиқинг ва унинг “чегараси”дан чиқмасиликка ҳаракат қилинг. Эсда тутинг, белгиланган суммани ўз вақтида қайтармасангиз, Сиз нафақат ушбу сумма ва унинг фоизларини тўлашингиз, балки пеня тўловларини ҳам амалга оширингиз керак бўлади.

Фоизлар қандай ҳисобланади?03

Фоизлар рухсат берилган кредит чегараси асосида эмас, балки ҳақиқатда ишлатилган маблағлар бўйича ҳисобланади.

Кредит картасидан нақд пулни ечмасликка ҳаракат қилинг, чунки аксарият банклар бу учун комиссия олиши мумкин.




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Кредит тарихи
12

Кредит тарихи

Кредит таъминоти учун гаров нимага керак?
11

Кредит таъминоти учун гаров нимага керак?

«Микроқарз» нима ва уни қандай олиш мумкин?
10

«Микроқарз» нима ва уни қандай олиш мумкин?

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X