Шрифт ҳажми: A A
Сайт ранги: A A

Кредит бюро ўзи қандай ташкилот?

Охирги янгиланиш:  20 Авг 2026 11:29
64
Кредит бюро ўзи қандай ташкилот?
Кредит бюроси кредит ахбороти алмашинувини амалга ошириш бўйича хизматларни кўрсатувчи ташкилот ҳисобланиб, у ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 4 октябрдаги “Кредит ахбороти алмашинуви тўғрисида”ги ЎРҚ-301-сон Қонуни (https://lex.uz/docs/-1878083)га ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
  Бунда, Кредит бюросининг фаолияти кредит ахбороти субъектларининг кредит тарихларини шакллантириш учун зарур бўлган маълумотларни йиғиш, сақлаш, ахборотни таҳлил қилиш, ишлов бериш ва тақдим этишдан иборат.
  Кредит бюроси кредит ахборотини етказиб берувчилардан (банклар, микромолия ташкилотлари ва бошқа кредит ташкилотларидан) кредит ахборотини қабул қилади, уни қайта ишлайди, кредит тарихлари базасини юритади ҳамда кредит ҳисоботларини шакллантиради. Кредит бюролари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан берилган лицензия асосида фаолият юритади.
- Кредит бюроси кредит тарихи маълумотлари асосида қарз олувчининг кредит рейтингини (скорингини) шакллантиради. Мазкур рейтинг кредит ташкилотларига қарз олувчининг кредит интизомини баҳолашда қўшимча ахборот сифатида хизмат қилади.
- Кредит скоринги - бу кредит тарихи ва бошқа мавжуд маълумотлар асосида қарз олувчининг кредит мажбуриятларини ўз вақтида бажариш эҳтимолини баллар орқали баҳолаш тизимидир. Скоринг кўрсаткичи кредит тарихи, тўлов интизоми ва бошқа омиллар асосида шакллантирилади.
-  Сиз Кредит бюросидан ўзингизнинг кредит тарихингиз тўғрисидаги маълумотни йилига бир марта бепул ҳамда чекланмаган миқдорда пуллик асосда олиш ҳуқуқига эгасиз.
  Маълумот ўрнида: “Кредит ахбороти субъекти” – бу кредит битими бўйича тегишинча қарз олувчи (қарздор), лизинг олувчи, кафил, кафолат берувчи, гаровга қўювчи, шунингдек суғурталовчи сифатида иштирок этувчи юридик ёки жисмоний шахс.

Скоринг бали ва кредит тарихини қаердан билиш мумкин?

1. Мобил иловаси (юклаб олиш учун ҳавола)
Андроид (https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.infokredit.katm) | AppStore (https://apps.apple.com/uz/app/katm/id6738377019) |  АппГаллерй (ҳттпс://аппгаллерй.cloud.huawei.com/ag/n/app/C113476485?locale=ru_RU&source=appshare&subsource=C113476485&shareTo=org.telegram.messenger&shareFrom=appmarket&shareIds=58e6b45de6774c46b480245ae80f9d23_org.telegram.messenger&callType=SHARE)

2. Кредит бюроси веб-сайтининг шахсий кабинет (https://portal.infokredit.uz/login) бўлимидан.
Call-марказ: (+998) 712034747, @катм_уз

3. Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали “Кредит тарихи” тўғрисида маълумотнома бериш (https://my.gov.uz/uz/service/411) саҳифаси. @МйГовУз, @эГовУз

4. Юртимиз ҳудудида жойлашган барча  "Ягона дарча" Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам олиш мумкин.



Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Уй-жой сотиб олиш ва таъмирлаш учун қандай кредитлар олиш мумкин?

Уй-жой сотиб олиш ва таъмирлаш учун қандай кредитлар олиш мумкин?

Кредит тарихи

Кредит тарихи

«Микроқарз» нима ва уни қандай олиш мумкин?

«Микроқарз» нима ва уни қандай олиш мумкин?

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X