Рақамли валюта: у нима ва ундан қаерда фойдаланилади?

Охирги янгиланиш:  07.Сен.2023 10:35 AM
1526
Рақамли валюта: у нима ва ундан қаерда фойдаланилади?
2

Рақамли валюта нима экани ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Криптовалюта ҳақида эса кўпчилигингиз эшитган бўлсангиз керак. Келинг, бу саволларни биргаликда босқичма-босқич ўрганиб чиқамиз. Бугун асосий тушунчаларни таҳлил қиламиз.

Рақамли валюта нима?

Электрон шаклдаги исталган валюта – рақамли валюта ҳисобланади. Валюталарнинг электрон кўриниши, кўплаб мамлакатларнинг молия тизимида анчадан буён устунлик қилади.

Банк ҳисобидаги рақамли валютанинг электрон валютадан фарқи шундаки, рақамли пул умуман жисмоний шаклга айланмайди, яъни уларни нақд пулларга айирбошлаш имконсиз.

Банк картасидаги электрон пулларни эса банкоматлардан осонликча нақд шаклга ўгириш (нақдлаштириш) мумкин.

Рақамли валюта компьютер тармоғини умуман тарк этмайди – фақат рақамли воситалар ёрдамидагина айирбошланади.

Марказий банк рақамли валютаси (CBDC) нима?

Марказий банк рақамли валютаси – мамлакатнинг Марказий банки томонидан чиқарилиб, назорат қилинадиган рақамли валютадир. Фарқи шундаки, уларнинг нархи Марказий банк томонидан белгиланади ва мамлакатнинг фиат валютасига эквивалент саналади. Масалан, Хитой CBDC`и – рақамли юань бўлса, Россия CBDC`и рақамли рубль ҳисобланади.

Фиат пуллар – давлат томонидан чиқарилиб, қўлланиладиган пуллардир. Яқин вақтларгача фиат пуллар фақат танга ва банкнот кўринишида акс этарди. Энди эса учинчи шакл – CBDC пайдо бўлди. Улар ҳам бошқалари каби, фиат пуллар вазифасини ўтайди.

Кўплаб мамлакатлар CBDC`ни ишлаб чиқарса, баъзилари ҳатто, амалиётга ҳам татбиқ қилмоқда. Рақамли пуллар Марказий банкнинг махсус иловасидаги электрон ҳамёнда сақланувчи уникал рақамли кодга эга бўлади. Улар нақд ва нақдсиз пулларга қўшимча ва тенг равишда, учинчи шакл пуллар саналади.

Рақамли валютанинг нақд пулдан фарқи аниқ – улар виртуал шаклда бўлади. Сиз у пулларни чўнтак ёки ҳамёнингизга сололмайсиз.

Нақдсиз пуллар билан солиштириш эса мураккаброқ. Масалан, нақдсиз пуллар, эгасига омонатлардан тушум олиб келади. Рақамли пуллар учун эса фоизлар ҳисобланмайди. Улар банкларда эмас, Марказий банк томонидан назорат қилинувчи махсус платформада сақланади. Шунинг учун ҳам, бу пул воситаларига жавобгарлик тижорий-молиявий ташкилотларнинг эмас, Марказий банкнинг масъулиятидир.

Криптовалюта нима?

Криптовалюта – транзакция текширувида банклар иштирок этмайдиган, норасмий тўлов тизими саналади. Бу исталган фойдаланувчига тўлов юбориш ва қабул қилиш имконини берувчи, тенг ҳуқуқли иштирокчилар тизимидир.

Криптовалюта билан тўловлар фақат аниқ транзакциялар учун, рақамли кўринишда, онлайн маълумотлар базасида амалга оширилади. Ўтказмаларда транзакциялар оммавий рўйхатда қайд этилади.

Криптовалюталар рақамли ҳамёнда сақланади.

“Криптовалюта” термини транзакцияларни текшириш учун фойдаланиладиган криптография сўзидан пайдо бўлган. Криптографиядан, криптовалюта маълумотларини ҳамёндан умумий реестрга юбориш ва сақлаш учун фойдаланилади. Илк криптовалюта – биткоин, 2009 йилда яратилган бўлиб, бугунги кунда ҳам энг таниқли саналади.

Криптовалюта қандай қўлланилади?

Криптовалюталар, тақсимланган оммавий реестр – блокчейнда ишлаб чиқарилади. Блокчейн – валюта сақловчи томонидан янгиланиб борувчи барча транзакциялар ёзувини ўзида сақлайди.

Криптовалюта бирликлари (тангалар) майнинг жараёнида яратилади. Майнинг компьютернинг ҳисоблаш қуввати, мураккаб математик муаммоларни ечишга қаратиладиган жараён бўлиб, натижада тангалар ҳосил бўлади.

Криптовалюта – моддий объект эмас. У ёзув ёки ўлчов бирликларни бир шахс томонидан, ҳеч қандай ишонч ва кафолатларсиз учинчи томонга ўтказиш калитидир.

Криптовалюталар турли мамлакатларнинг Марказий банклари ишлаб чиқарадиган рақамли пуллардан нимаси билан фарқ қилади? Ушбу инструментга сармоя киритишдан аввал, юқоридаги масалани ўрганиш нима учун миҳим?

  • Криптовалюталарни ишлаб чиқарувчи, назорат қилувчи ва истеъмолчи (фойдаланувчи) ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ягона ташкилот мавжуд эмас;
  • Криптовалюта активларининг қиймати жиддий тебранишларга учрайди;
  • Криптовалютадан товар ва хизматлар учун тўлов қилиш кўплаб мамлакатларда имконсиз;
  • Криптовалюталарнинг бутлигини / хавфсизлигини таъминловчи ягона марказ йўқ;
  • Криптовалюталар пулларнинг барча вазифаларини бажармайди – сиз уларни банк ҳисобингизда сақлолмайсиз, нақдлаштириш ёки исталган харидни амалга ошириш ҳам имконсиз.



Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Тўлов баланси ҳақида нималарни биласиз?

Тўлов баланси ҳақида нималарни биласиз?

Жорий халқаро операциялар ҳақида нималарни биласиз?

Жорий халқаро операциялар ҳақида нималарни биласиз?

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X