Банклардаги омонатларни ким кафолатлайди?

Охирги янгиланиш:  06.Июл.2020 9:21 PM
7271
Банклардаги омонатларни ким кафолатлайди?
67

Молиявий актив сифатида банк омонатининг афзаллиги нимада?

Банк фуқаролардан омонатларни жалб қилиши учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан лицензия олиши керак, шундай қилиб омонатлар, фуқаролардан омонатларни жалб қилиш бўйича мутлақ ҳуқуққа эга бўлган ташкилотга топширилган.

Банклар фуқароларнинг омонатларини фаолият учун ресурс сифатида ишлатишини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки нафақат банклар фаолиятини лицензиялайди, балки уларни тартибга солади ва назорат қилади.

Банклардаги омонатларни ким кафолатлайди?

Пул маблағларни омонатга қўйиш бўйича банклар таклифларини кўриб чиқаётганда, ҳар кимда “менинг пул маблағларим қанчалик ҳимояланади?”, “банк банкрот бўлган тақдирда омонатни қайтариш муддати қандай?” каби саволлар пайдо бўлади.

40

Шуни билиш керакки, давлат томонидан омонатларни кафолатлаш тизими яратилган бўлиб, ушбу тизим муайян вазиятлар рўй берганда фуқароларга пул маблағларни қайтариб беришни таъминлайди.

Ушбу тизим омонат ҳажми ва валютасидан қатъий назар унинг 100% қайтарилишини кафолатлайди (омонатларни тўлиқ ҳажмда қайтариш кафолати Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги“Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги омонатларини ҳимоялаш кафолатларини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4057 сонли Фармонига асосан киритилган). Ушбу тизим барча мамлакатларда ҳам ишламайди, масалан, Россияда давлат омонатларни фақат 1,4 миллион рублгача (196 миллион сўм) қайтаришни кафолатлайди).

Мамлакатимизда омонатларни кафолатлаш ва қайтариш бўйича масъул давлат ташкилоти омонатларни кафолатлаш Фонди ҳисобланади (Фонд Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ фаолият юритади).

Қандай вазиятларда фуқароларнинг омонатларини қайтарилиши Фонд томонидан кафолатланади?

Ушбу банк лицензияси Марказий банк томонидан чақириб олинган тақдирда фуқароларнинг банклардаги омонатларини қайтарилиши Фонд томонидан кафолатланади.

Шуни таъкидлаш керакки, омонатларнинг қайтарилиши банк қайта ташкил этилган ҳолатларда кафолатланмайди, чунки омонатлар сақланадиган ҳисобварақлар сақланиб қолади.

Банкда омонатни сақлаш муддати учун фоизлар бўйича тўловлар кўзда тутиладими?

Омонатларни кафолатлашда омонатлар суммаси фоиз тўловларисиз қайтарилиши кўзда тутилган. Аммо, агар омонат шартларида фоизларни капитализациялаш1 кўзда тутилган бўлса, бунда Фонд капитализацияланган фоизларни ҳисобга олган ҳолда омонат қайтарилишини кафолатлайди.

Омонатларни қайтариш учун Фонд маблағлари қаерда сақланади ва улар қандай шаклланади?

Фонд маблағлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида сақланади ва банкларнинг бадаллари ҳисобидан шаклланади.

Қайси ҳолларда Фонд томонидан фуқароларнинг омонатларини қайтарилиши кафолатланмайди?

Фонд томонидан қуйидаги пул маблағлари кафолатланмайди:

49
  • қонун ҳужжатларида кафолатлашнинг махсус тартиби назарда тутилган омонатлар;
  • фуқаролар томонидан банкларга ишонч бошқаруви учун ўтказилган маблағлар;
  • тақдим этувчининг ҳисобварақларидаги маблағлар (жамғарма дафтарчасини топшириш орқали учинчи шахс (тақдим этувчи) томонидан бошқарилиши мумкин бўлган омонат);
  • юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг банк ҳисобварақларидаги маблағлари, агар ушбу ҳисобварақлар тадбиркорлик фаолияти муносабати билан очилган бўлса;
  • фуқаролар томонидан мазкур банк ёки учинчи шахслар олдидаги мажбуриятларни таъминлаш учун гаровга қўйилган маблағлар (мисол учун, омонат Сизнинг банк кредитингиз бўйича гаровга қўйилган);
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида жойлашган Ўзбекистон банклари филиалларига жойлаштирилган омонатлар.

Банк лицензияси чақириб олинган тақдирда кимдан ва қайси муддат ичида омонатларингизни қайтариб оласиз?

Фуқароларнинг омонатларини қайтарилиши банк ва Фонд маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Банклардаги омонатларни тўлаб бериш тартиби 4 босқичдан иборат:

50


1 Фоиз капитализацияси ҳисобланган фоизларни маълум даврийлик билан омонатнинг асосий суммасига қўшишни кўзда тутади. Омонат фоизлар капитализациясини назарда тутганлиги ёки ёқлиги ва ҳисобланган фоизларни қўшиш муддати бўйича маълумотларни Сизга хизмат кўрсатаётган банкдан билиб олишингиз мумкин.



Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Омонат нима ва уни қандай тушуниш керак?

Омонат нима ва уни қандай тушуниш керак?

Онлайн-омонат нима ва нимани билиш муҳим?

Онлайн-омонат нима ва нимани билиш муҳим?

Банклардаги омонатларни ким кафолатлайди?

Банклардаги омонатларни ким кафолатлайди?

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X