Микрокредит ташкилоти

Охирги янгиланиш:  30.Июн.2020 10:11 AM
3689
Микрокредит ташкилоти
17

Микрокредит ташкилоти нима ва у қандай хизматлар кўрсатади?

Микрокредит ташкилоти банк ва бошқа муассасалар билан бир қаторда кредит ташкилоти ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан берилган лицензия асосида фаолият юритади.

Микрокредит ташкилоти кўрсатадиган хизматлар рўйхатига қуйидагилар киради:

  • микрокредитлар ёки микроқарзлар бериш;
  • микрокредит ташкилоти лизинг берувчи сифатида микролизинг (молиявий ижара)ни тақдим этиш;
  • истеъмол кредитларини тақдим этиш;
  • қарз мажбуриятларини сотиш ва сотиб олиш (факторинг).

Микрокредит ташкилотининг тижорат банкидан фарқи нима?

Микрокредит ташкилотининг тижорат банкидан асосий фарқи шундаки, у кредит маҳсулотларини фақат қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда тақдим этиш ҳуқуқига эга.

Микрокредит ташкилоти фаолиятида қандай чекловлар мавжуд?

Микрокредит ташкилоти қуйидагиларга ҳақли эмас:

08
  • қарз мажбуриятларини чиқариш ҳамда юридик ва жисмоний шахслардан омонатларни (депозитларни) қабул қилиш;
  • жисмоний шахслардан қарз маблағларини жалб қилиш. Таъсисчилар (иштирокчилар, мулкдорлар) бундан мустасно;
  • микромолиявий хизматлар кўрсатиш шартномалари бўйича йиллик қарз миқдорининг ярмидан кўпини ташкил этадиган суммада фоизлар ҳисоблаш, комиссион тўловлар ва неустойка (жарима, пеня) ундириш, жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллаш;
  • ўз муассисларининг (иштирокчиларининг, мулкдорларининг) мажбуриятлари бўйича кафил бўлишига ёки кафолат берувчи бўлишга, шунингдек уларга ўз мажбуриятлари бажарилишини таъминлашнинг бошқа усулларини тақдим этишга ҳақли эмас.

Микрокредит ташкилотидан қайси миқдорда қарз олишим мумкин?

Бу саволга жавоб бериш учун микромолиялашнинг қуйидаги турларини кўриб чиқамиз:

Микроқарз бу – қарз олувчи жисмоний шахсга 50 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда тўловлик, муддатлилик ва қайтаришлик шартлари асосида тақдим этиладиган маблағлардир.

Микрокредитлар – бу қарз олувчига 300 миллион сўмдан ошмайдиган миқдорда тўловлик, муддатлилик ва қайтаришлик шартлари асосида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун тақдим этиладиган маблағлардир.

Микрокредит қарз олувчига пул маблағларини шартномага мувофиқ муайян мақсадлар учун ишлатиш шартлари асосида (мақсадли микрокредит) берилиши мумкин.

Микролизинг – микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилот томонидан мол-мулк олиш ҳамда уни эгалик қилиш ва фойдаланиш учун лизинг олувчига шартномада белгиланган шартлар асосида хақ эвазига бериш назарда тутилган хизматдир.

Микролизинг тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун 600 миллион сўмдан ошмайдиган суммада берилади.

Микрокредит ташкилоти хизматларидан қандай фойдаланиш мумкин?

09Микрокредит ташкилотларнинг хизматидан фойдаланишда биринчи ўринда Cиз, ўзингизга энг мақбул шартлардаги таклифларни танлашингиз зарур.

Микрокредит ташкилотлари томонидан хизмат кўрсатиш шартлари ҳақидаги маълумотларни микрокредит ташкилотларининг расмий веб-сайтларида (микрокредит ташкилотлари рўйхати) ёки уларнинг офисларига ташриф буюрган ҳолда билиб олиш мумкин. Микромолиявий хизмат кўрсатувчи микрокредит ташкилотини танлагач, унга юридик ва жисмоний шахслар микромолиявий хизматдан фойдаланиш учун ариза ҳамда ўз фаолияти ва даромадлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишади.

МУҲИМ!!! МКТдан қарз олганингизда кредит суммаси, МКТ олдидаги мажбуриятларингизнинг бажарилиши ҳақидаги маълумотлар кредит бюросига тақдим этилади. Буни ҳисобга олган ҳолда, кредит тарихингиз бузилмаслиги учун Сиз ўз мажбуриятларингизни вақтида бажаришингиз лозим.



Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Фонд биржаси қандай фаолият юритади?

Фонд биржаси қандай фаолият юритади?

Тижорат банклари

Тижорат банклари

Марказий банк

Марказий банк

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X