Шрифт ҳажми: A A
Сайт ранги: A A

Катта купюралар инфляция суръатларини ўсишига сабаб бўладими?

Охирги янгиланиш:  29 Июл 2022 11:11
1564
Катта купюралар инфляция суръатларини ўсишига сабаб бўладими?
1
Жорий йил 15 июлдан 200 минг сўмлик банкнота муомалага киритилиши билан баъзи аҳоли орасида ушбу ҳолат инфляцияни ошириши мумкинлиги тўғрисида турли ҳавотирни пайдо қила бошлади. Ўйлаб кўрганмисиз, Марказий банк нега пулларни янгилайди ёки катта банкноталар нима учун керак?

Марказий банк ўз мақомидан келиб чиқиб республика ҳудудида қонуний тўлов воситаси сифатида пулларни муомалага чиқаришда мутлақ ҳуқуққа эга. Иқтисодиётда доим маълум бир миқдордаги пул муоамалада бўлади. Бу пул массаси ҳисобланиб, у иқтисодиётнинг товар ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда шаклланади. Яъни, Марказий банк иқтисодиётни керакли маҳсулот ва хизматлар ҳажмини ишлаб чиқариш учун етарли маблағ билан таъминлайди.

Пул купюраларининг катталашиши ва муомалага чиқарилиши бу пул миқдори кўпайишини эмас, балки унинг таркибий қисми ўзгарашини англатади. Мисол учун, 100 та 2 000 сўмлик ўрнига 1 та 200 минг сўмлик муомалада айланади. Бу эса, иқтисодиётнинг турли қатламлари учун турли хил афзалликларга эга:

  • аҳоли учун катта харидларни амалга оширишда қулайлик яратади;
  • банклар учун нақд пул муомаласи (санаш, ўраш, ташиш, банкоматларни тўлдириш ва б.) жараёнини осонлаштиради;
  • нақд пулни ишлаб чиқариш билан боғлиқ барча харажатларни камайтиради.
Агар катта купюралар иқтисодиётда жами пул массаси ҳажмини оширмаса, инфляциянинг кўтарилиши билан боғлиқ хавотирларга умуман ўрин йўқми?

Инфляциянинг барқарор даражада туриши бу маълум бир даражада иқтисодий ўсишдан дарак беради. Нарх-навонинг барқарор ўсиши иқтисодиётнинг ҳар бир бўғими учун зарур: камида янги ишлаб чиқарилган товар ва хизматларнинг ҳажми пул массаси билан таъминланишини тақазо этади. Инфляциянинг умуман мавжуд бўлмаслиги эса иқтисодиётнинг ўсиш суръатини пасайтириб юбориши мумкин.

Одатда, инфляция даражасига таъсир этувчи омиллар бир нечта. Масалан, иқтисодиётда пул массаси ошишидан ташқари, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг юқори инфляцион кутилмалари ва уларга асосланиб чиқарган қарорлари ва ҳатти-ҳаракатлари инфляцига сезиларли таъсир кўрсатади.

Шундай қилиб, агар аҳоли катта пулларнинг муомалага киритилиши билан нархлар ошади деган кутилма билан ўз харид харажатларини кескин оширса, бозорда ортиқча талаб пайдо бўлади. Бу ўз навбатида, юқори талабга жавоб сифатида таклиф сифатида тадбиркорлар томонидан замин яратиладиган нарх-навони ошишига сабаб бўлади.

Аҳолининг молиявий саводхонлиги юқори бўлмаган иқтисодиётда аксарият ҳолларда истеъмолчиларнинг шов-шувли ҳавотирлари ва юқори инфляцион кутилмаларига таяниб чиқарган қарорлари натижаси нархларнинг кўтарилишини келтириб чиқаради.




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Инфляция ҳақида бошланғич тушунча

Инфляция ҳақида бошланғич тушунча

Марказий банк асосий ставкаси бу нима?

Марказий банк асосий ставкаси бу нима?

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X