Банкноталар

Охирги янгиланиш:  17.Июн.2020 3:14 PM
4782
Банкноталар
17

Банкнот нима?

Банкнот (инглизча bank - банк, note - квитанция) – пахтадан тайёрланган  қоғоз асосида босилган, баъзида зиғир, абака, махсус пластмаса турлари ёки уларнинг аралашмаси асосида тайёрланган “гибрид банкнот” пул бирлигидир. Қадимда банкнотлар зич мато (одатда ипак), тери, ёғоч ёки металлдан тайёрланган, одатда тўғри-тўртбурчак шаклда бўлади.

Дастлабки даврларда кўпгина тижорат банклари банкнотларни муомалага киритиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Кейинчалик давлат банкнотларни муомалага киритишни Марказий банкда бирлаштирди. Эндиликда миллий валюталарнинг пул белгилари (банкнотлари ва тангалар) белгиланган тартибда марказий банклар томонидан муомалага киритилади ва бутун мамлакат бўйлаб номинал қиймати бўйича қабул қилиниши мажбурийдир.

Энг қадимги банкнотлар Хитой (Танг сулоласи)га тегишли бўлиб, VIII –асрга оид бўлган.

Банкнотлар нималардан тайерланади?

57

Банкнот материалига бўлган асосий талаб бу чидамлилик. Ёғочдан тайёрланган оддий қоғозлар уларга мос эмас. Банкнотлар ишлаб чиқариш учун асосан пахта толасидан тайрланган қоғозлар ишлатилади. Унинг таркиби деярли тоза (96-98%) селлюлоза бўлиб, оқлиги, эластиклиги ва юқори мустаҳкамлиги билан ажралиб туради.

Қоғозни кўп синовлардан ўтказишади, масалан у 2 500 дан ортиқ букилишлардан сўнг бутун қолиши керак.

Қандай зарар кўрган банкнотлар тўловга қабул қилиниши мумкин?

Қуйидаги келтирилган “шикастланган” банкноталар, банклар томонидан қабул қилиниши лозим:

  • сийқаланган ва ифлосланган лекин банкнотанинг чизмасини (шакли) аниқлаш имконияти бўлса;
  • банкнота энининг (бўйининг) ¼ қисмидан ошмаган ёпиштирилган йиртиқларга эга бўлса;
  • ёпиштириб қўйилган бурчаклари ёки қисмлари (1 -2 см.дан ошмаган) бўлса ҳамда йиртиб олинган қисми айнан ушбу банкнотага тегишли бўлса;
  • банкноталарнинг ҳақиқийлигини аниқлашга тўсқинлик қилмайдиган ва хавфсизлик белгиларидан бирининг 50% дан кўпини қопламайдиган кичик доғлар (муомаладан, сохталаштиришдан ёки банкнот намунасининг мақомидан воз кечишни тасдиқловчи штамплар бундан мустасно);
  • диаметри 1 мм дан ошмайдиган ва иккитан ортиқ бўлмаган тешикларга эга бўлса.
Муҳим! Банклар бундай банкноталарни миллий валютага алмаштириш, бир хил бузилмаган банкноталар билан алмаштириш, айирбошлаш, катта-кичикларга алмаштиришга мажбурдир.

Қайси ҳолатларда банкнот яроқсиз деб ҳисобланади?

Банкнот қуйдаги холларда яроқсиз деб ҳисобланади:

  • бўлакларга ажратилган ёки ёпиштирилган бўлса;
  • банкнотнинг геометрик ўлчови 3 мм ёки ундан ортиқроқ ўзгарган бўлса;
  • банкнотнинг расми (расм, портрет, шакли)ни аниқлашга имкон бермайдиган даражада ифлосланган бўлса;
  • банкнота ўзининг қаттиқлик даражасини йўқотиб, юмшоқ ҳолатга келиб қолган бўлса;
  • дастлабки ранги ўчган бўлса;
  • куйган ёки ёнган бўлса;
  • асосий белгиларидан бирининг 50% ортиқ қисмига мой, бўёқ ёки сиёҳ тўкилган бўлса;
  • кимёвий реактивлар таъсири мавжуд бўлса;
  • Атайин тасвир (сурат, портрет) ўзгарган, номинали ўзгарган, ҳимоя ипчалари олиб ташланган, ката ҳажмдаги ёзувлар қолдирилганбўлса;
  • Банкнотлар аниқ босма хатога эга бўлса (белгининг йўқлиги ва ҳимоя иплари мавжуд эмаслиги);

Қалбаки банкнотга дуч келинса нима қилиш керак?

56

Дўконларда харид қилиш ёки хизматларни сотиб олишда сизга қўшимча пул (қайтим) беришлари мумкин. Агар банкнотнинг ҳақиқийлигига шубҳа қилсангиз, уни алмаштиришларини сўранг.

Агар у чўнтагингизда бўлса, тижорат банкига мурожаат қилинг-улар уни бепул текширишади. У фақатгина шикастланган ва ҳақиқий бўлиши ҳам мумкин. Бу ҳолатда, банк сизга бошқа банкнотга алмаштириб бериши мумкин.




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Нақд ва нақдсиз пуллар

Нақд ва нақдсиз пуллар

Валюталар

Валюталар

Қандай қилиб пулнинг ҳақиқийлигини текшириш мумкин?

Қандай қилиб пулнинг ҳақиқийлигини текшириш мумкин?

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X