Нақд ва нақдсиз пуллар

Охирги янгиланиш:  21.Июл.2020 3:22 PM
452
Нақд ва нақдсиз пуллар
15

Қайси бири қулай: нақд пул ёки нақдсиз шаклдаги пул?

Нақд пул - аҳоли томонидан ишлатиладиган ва жисмоний эквивалентда ифодаланган давлатнинг валютасидир.

Нақдсиз шаклдаги пул - бу молиявий амалиётларни амалга ошириш учун тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисоб-варақларида ва жисмоний шахсларнинг банк карталарида сақланадиган маблағдир.

Нақд пулсиз тўловлар нима?

Нақд пулсиз тўловлар – банк карталар, тўлов талабномалари, ҳозирда эса, мобил ҳамёнлар ва электрон пуллардан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз кўринишда амалга ошириладиган тўловлардир.

Қайси бири қулайроқ нақд пул ёки банк картаси?

31

Нақд пул шаклидаги тўловларни амалга ошириш жуда осон – чўнтагингизда етарли маблағлар ҳамда керакли валюта бўлса бас. Унинг энг катта афзаллиги – хохлаган жойингизда тўловни комиссион тўловларсиз амалга ошириш имконияти.

Унинг салбий тарафи шундан иборатки, нақд пулингиз ўғирланиши ёки йўқолиши эҳтимоли каттадир, бу билан Сиз ҳамёниздаги барча пулингиздан ажралиб қолишингиз мумкин.

Ундан ташқари, нақд пул гигиена талабларига ҳам жавоб бермайди.

Нақд пулда тўлашнинг афзалликлари:

  • нақд пул ҳеч қандай техник қурилмалар, мобил ёки интернет алоқасини талаб қилмайди;
  • нақд пул умумий қабул қилинган тўлов воситаси;
  • нақд пуллар карта ва пул ўтказмаларига хизмат кўрсатиш бўйича қўшимча  комиссион харажатларини талаб қилмайди.

Банк картаси орқали тўловларни амалга ошириш афзалликлари:

  • пул ва қайтимларни ҳисоб китоб қилишга ҳожат йўқ;
  • агар банк картаси йўқолса, пул ҳисобварақда қолади. Агар дарҳол картани блокировка қилсангиз, кейин уни қайта тиклаб, маблағларингизни ишлатишни давом эттиришингиз мумкин;
  • барча амалиётларингизни назорат қилишингиз мумкин;
  • коммунал тўловларни масофавий шаклда тўлашингиз мумкин (мобил иловалар ёрдамида);
  • онлайн харидларни амалга оширишингиз мумкин;
  • маблағларни картадан картага ўтказишингиз мумкин;
  • кредитларни мобил илова орқали масофадан сўндириш;
  • сash back (харид учун пулнинг бир қисмини бонус сифатида қайтарилиши) олиш;
  • валютани жойида конвертация қилиш имконияти;
  • мобил илова орқали контактсиз тўловлар.

33


Банк картаси орқали тўлашнинг камчилиги - қўшимча харажатларнинг мавжудлигидир.

Масалан, пул маблағларингизни нақдлаштириш ёки бир картадан бошқа картага маблағларни ўтказиш учун воситачилик ҳақи ундирилиши мумкин.

Шунингдек, карта йўқолган бўлса, уни қайта тиклаш учун ҳақ тўлайсиз.




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Нақд ва нақдсиз пуллар
15

Нақд ва нақдсиз пуллар

Валюталар
7

Валюталар

Қандай қилиб пулнинг ҳақиқийлигини текшириш мумкин?
6

Қандай қилиб пулнинг ҳақиқийлигини текшириш мумкин?

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X