Қандай қилиб пулнинг ҳақиқийлигини текшириш мумкин?

Охирги янгиланиш:  04.Авг.2020 2:07 PM
181
Қандай қилиб пулнинг ҳақиқийлигини текшириш мумкин?
6

Қандай қилиб пулнинг ҳақиқийлигини текшириш мумкин?

Ҳақиқий банкнотларни қалбаки банкнотлардан қандай ажратиш мумкин? Энг ишончли усули - банкнотни исталган банкда текширишдир. Бу бепул, лекин ҳар доим ҳам қулай эмас. Демак, ҳақиқий пулни қалбаки пулдан қандай фарқлашни ўрганамиз.

Ҳақиқий банкнотларнинг ўзига хос хусусиятлари бири бу ҳимоя элементларининг мавжудлигидир.

Ҳимоянинг асосий элементлари:

  • Сувли белгилар – ёруғликда сувли белгилар, тасвирдагидан очроқ рангда кўринади;
  • Толалар – қоғоз матога киритилган ранг-баранг иплар;
  • Релефли (бўрттирилган) босма - тегиниш орқали идрок этиладиган тасвир ва ёзувлар;
  • Голограмма – бурчак остида қаралганда уч ўлчамли голограмма тасвирини берувчи элемент;
  • Қоғознинг ички тузилмасида портрет тасвирнинг орқа томонидан мавжудлиги. Ушбу тасвир ёруғликка қарши қаратилиб текширилади.

Банкнотнинг ҳақиқийлигини текшириш бўйича тўлиқ маълумотни Марказий банкнинг веб сайтидан қуйидаги ҳавола орқали олишингиз мумкин.

Қалбаки банкнот топсам нима қилишим керак?

Қоида #1. Банкнотларни сизнинг чўнтагингизга тушишидан олдин текширишингиз керак. Агар бирон-бир шубҳа бўлса, пулни олманг.

Қоида #2. Агар қўлингизда аллақачон шубҳали банкнот топсангиз, у билан харажат қилишга шошманг. Агар у ҳақиқатдан ҳам қалбаки бўлса, энг ками ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида вақтингиз узоқ тушунтириш ишларига кетади.

Қоида #3. Шубҳали пулни бирор бир тижорат банкига олиб боринг. Эҳтимол, пул ҳақиқий, аммо шикастланган бўлиши мумкин холос.

Текширув бепул. Банк мутахассислари одатда сизнинг олдингизда текширув ишларини олиб боради. Пул шикастланган бўлса (алмаштиришга яроқли бўлган тақдирда), банк сизга янгисини беради. Агар пул қалбаки бўлса, унинг қийматини қоплаб беришмайди.




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Нақд ва нақдсиз пуллар
15

Нақд ва нақдсиз пуллар

Валюталар
7

Валюталар

Қандай қилиб пулнинг ҳақиқийлигини текшириш мумкин?
6

Қандай қилиб пулнинг ҳақиқийлигини текшириш мумкин?

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X