Банк картаси нима?

Охирги янгиланиш:  17.Июл.2020 11:57 AM
3934
Банк картаси нима?
13

Банк картаси – маҳсулотлар ва хизматлар учун нақд пулсиз шаклда ҳақ тўлаш, пулни сақлаш ва олиб юриш, ҳамда зарур ҳолларда эса нақд пул ечиш учун замонавий қулай тўлов воситасидир. Банк картаси орқали дўконда харидлар, ҳаттоки интернетда ҳар қандай маҳсулотлар, самолёт ёки поезд чипталари учун тўловларни амалга ошириш мумкин.

Карталарни ким чиқаради?

Одатда, карталар банклар томонидан чиқарилади. Бунда банк-эмитент картанинг эгаси олдида картага хизмат кўрсатиш бўйича мажбуриятларга эга бўлади.

Нима учун карталарни ишлатиш фойдали ва қулай?

  1. Ҳисобварақни бошқариш. Карта эгаси ҳисоб рақамидан ҳафтанинг истаган куни ёки вақтида пул маблағларини ечиб олиши мумкин.
  2. Хавфсизлик. Карта нақд пулнинг деярли ўрнини эгаллайди ва нақд пулни катта миқдорда ўзи билан олиб юришга хожат қолмайди. Ўз навбатида, пулни йўқотиш хавфи ҳам камаяди.
  3. Қулайлик. Картанинг бу афзаллиги, айниқса, чет элда карта эгасининг ҳаётини осонлаштиради. Катта миқдорда валюта олиб юришнинг ҳожати бўлмайди, чунки барча харажатларни карта билан тўлаш мумкин. Бундан ташқари, банкоматлар ёрдамида ҳисобингиздан нақд пулни ечиб олиш имкониятига эга бўласиз. Бугунги кунда 200 дан ортиқ мамлакат тўлов операцияларида банк карталаридан фойдаланмоқда.
  4. Интернет орқали хизматлар учун тўловлар/харидлар. Интернет орқали бизнес жадал ривожланмоқда. Ҳар йили онлайн-дўконлар сони кўпаймоқда ҳамда банк карталарини тўлов сифатида қабул қилувчи бошқа хизмат турлари сони ошмоқда.
Муайян фаолият учун мўлжалланган турли хил банк карталари мавжуд.

06Дебет банк картаси – банкдаги жорий ҳисоб рақамингизга уланган банк картаси. Бу карта маҳсулотлар ва хизматлар учун нақд пулсиз тўловлар, банкомат орқали нақд пулни ечиб олиш ва пул ўтказмаларини амалга ошириш учун ишлатиш мумкин. Дебет картасига иш ҳақи, пенсия, стипендия, ижтимоий нафақалар, депозит бўйича фоизлар каби маблағлар ўтказилиши мумкин. Бугунги кунга келиб айнан бу турдаги карталар жуда машҳур ҳисобланади.

Кредит банк картаси – бу кредит шартномада белгиланган чегара доирасида банк маблағлари ҳисобидан тўлов операцияларини амалга ошириш имконини берувчи банк картасидир.

Халқаро карталар – халқаро тўлов тизимларида қўлланиладиган карталар. Viza ва MasterCard каби тўлов тизимлари.

Корпоратив банк карталари – ходимларга ташкилот манфаатлари йўлида харидларни амалга ошириш ва тўлов ҳужжатларни тўлаш имконини берувчи банк картаси.

Карта воситасида амалга оширилган операцияларнинг ишончлилиги қандай таъминланади?

08Картанинг олди тарафида эгасининг номи, картанинг рақами, амал қилиш муддати, картани берган банк номи ва тўлов тизимининг логотипи кўрсатилган. Тескари томонида эса карта эгасининг имзоси ва магнит тасмаси мавжуд. Ушбу тасма карта ҳақидаги электрон маълумотларни сақлайди. Сўнгги йилларда картага ўрнатилган чип маълумот ташувчи сифатида кенг ишлатилмоқда.

Агар Сиз картани йўқотсангиз унинг амал қилиш муддатини тўхтатиш учун дарҳол картани берган банкка мурожаат қилишингиз керак. Шунда, йўқотилган карта орқали амалга ошириладиган ҳар қандай операциялар блокланади ва ҳеч ким пулингизни ишлата олмайди. Бир неча кун ичида банк картани қайта чиқариб беради.

07Карта орқали ўтказилган операцияларни кузатиш учун СМС-хабарнома функциясини ёқиш тавсия этилади. Банк картангизга маблағлар келиб тушганда ёки уларни сарфлаганингизда банкингиздан СМС келади. Агар Сиз бажармаган чиқим операцияларини кўрсангиз, картани тезда блоклашингиз мумкин.

Банк картаси ёрдамида мобил иловалар орқали барча банк хизматларидан фойдаланиш мумкин (қўшимча маълумотни “Мобил банкинг” мақоласида кўрсангиз бўлади).




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Электрон ҳамён нима?

Электрон ҳамён нима?

Банк картаси нима?

Банк картаси нима?

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X