Оилавий тадбиркорликдан – микробизнес, кичик бизнес ва ўрта бизнесга қадамлар ва уларга берилаётган имкониятлар

Охирги янгиланиш:  01.Дек.2023 9:56 AM
3267
Оилавий тадбиркорликдан – микробизнес, кичик бизнес ва ўрта бизнесга қадамлар ва уларга берилаётган имкониятлар
3

«Аҳолини кичик ва ўрта бизнесга кенг жалб қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори (ПҚ-366-сон, 15.11.2023 й) қабул қилинди

Ушбу қарордан келиб чиқиб аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини ўқитиш орқали уларнинг бизнес ташаббусларини молиявий ва консультатив қўллаб-қувватлаш тизими йўлга қўйилади ва “оилавий тадбиркор - микробизнес – кичик бизнес – ўрта бизнес” занжири асосида уларнинг фаолиятини кенгайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратилади.

Бунда тадбиркорлар қуйидаги молиявий тизим орқали қўллаб-қувватланади:

  1. “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ
  2. “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ
  3. Ҳамкор тижорат банклари ва микромолия ташкилотлари

1.Бизнесни ривожлантириш банки томонидан

“Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурини 2023-2026 йилларда амалга ошириш учун давлат маблағлари ҳисобидан
6 триллион сўм ва халқаро молия институтларининг 1,2 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари йўналтирилиши кўзда тутилган.

Мазкур дастурни амалга ошириш учун Бизнесни ривожлантириш банки қошида масъулияти чекланган жамияти шаклида Кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари (кейинги ўринларда марказ дейилади) ташкил этилиб, улар томонидан кичик тадбиркорлик субъектлари молиявий ва консультатив қўллаб-қувватланади.

Дастур доирасида имтиёзлар кимларга берилади?

  • камида бир йил мобайнида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунармандлар, касаначилар, нодавлат таълим ташкилотлари, уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари;
  • оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар онлайн ариза юбориш орқали иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.

Дастурида иштирок этувчи кичик тадбиркорлик субъектларини шаффофлик тамойиллари асосида танлаб олиш босқичлари:

  1. Ариза берилади ва тижорат банклар кўмагида скоринг баҳолаш ўтказилади
  2. Ҳоким ёрдамчилари томонидан саволнома асосида ўрганилади
  3. Лойиҳаларни баҳолаш ва танлаш гуруҳлари томонидан ташаббускорларнинг тадбиркорлик кўникмаси ва бизнес-режаларининг яшовчанлигини баҳолаш асосида истиқболли лойиҳалар танлаб олинади
  4. Марказлар томонидан ўқитиш ташкил этилади ва имтиҳондан муваффақиятли ўтганларга сертификат берилади
  5. Тижорат банклари, жамғарма ва марказлар томонидан молиявий ва консультатив қўллаб-қувватланади
  6. Марказлар ва тижорат банклари томонидан бизнес режалари амалга оширилишининг мониторинги юритилади.

Лойиҳалар қуйидаги йўналишларда қўллаб-қувватланади:

молиявий қўллаб-қувватлаш йўналишида:
  • 2 йил имтиёзли давр билан 7 йилгача, айланма маблағлар учун револьвер тарзда 3 йилгача муддатга
  • фоиз ставкаси (Марказий банк асосий ставкаси + 4)
  • 1,5 миллиард сўмгача кредитлар ажратиш ёки асосий воситаларни сотиб олиш учун лизинг бериш. Бунда, 100 миллион сўмгача кредитларни гаровсиз, 150 миллион сўмгача кредитларни гаров талаби 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда ажратиш имконияти назарда тутилади
  • қиймати 1,5 миллиард сўмгача бўлган асосий воситаларни 7 йилгача бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан қарзга беради
  • инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш, юқори технологик стартап лойиҳаларига давлат илмий дастурлари доирасида 2 миллиард сўмгача грант маблағларини ажратади.

консультатив қўллаб-қувватлаш йўналишида:

  • лицензия, рухсатнома ва сертификатлар олиш масалалари, божхона ва солиқ маъмуриятчилиги, экспорт ва импорт операциялари, шартномаларни расмийлаштириш;
  • давлат харидларида иштирок этиш, шунингдек, ер участкалари ва бино-иншоотларни сотиб олиш ёки ижарага олиш ва лойиҳалаштириш;
  • тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича амалдаги имтиёз ва преференциялар, мавжуд бошқа енгилликлар ва имкониятлар бўйича маълумот ва маслаҳатлар бериш ишлари амалга оширади.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги таъсисчилигида “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда компания дейилади) шаклида қайта ташкил қилинди.


2024 йил 1 мартдан компания томонидан жорий этилаётган молиявий ёрдамлар

КАФИЛЛИК ЁРДАМИ
Компания томонидан кафиллик хорижий ва миллий валютада ажратиладиган кредитлар учун ажратилади.

Кичик тадбиркорлик субектлари ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахсларга:

  • микромолия ташкилотлари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича 100 миллион сўмдан ошмаган миқдорда, бироқ кредитнинг 30 фоизигача кафиллик тақдим этилади.

Кичик тадбиркорлик субектларига:

  • тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича 2,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда, бироқ кредитнинг 50 фоизигача
  • лизинг компаниялари томонидан ажратиладиган лизинглар 800 миллион сўмдан ошмаган миқдорда, бироқ лизингнинг 30 фоизигача

Ўрта тадбиркорлик субектларига:

  • тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича 5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда, бироқ кредитнинг 50 фоизигача
  • лизинг компаниялари томонидан ажратиладиган лизинглар 1,5 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда, бироқ лизингнинг 30 фоизигача

ХИЗМАТЛАР ИПОТЕКАСИ

  • Олувчилар: 24 ойдан ортиқ фаолият юритаётган ҳамда бир йил давомида камида 50 нафар кишини доимий иш билан таъминлаган ўрта тадбиркорлик субъектлари
  • Миқдори: кўчмас мулк ва асбоб ускуналарнинг 70 фоизи, бироқ
    10 млрд. сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда
  • Муддати: етти йилгача муддатга
  • Тақдим этиладиган устама: қарздорлик қолдиғига Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада йиллик фоиз ҳисоблаш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш

КАПИТАЛГА УЛУШ КИРИТИШ

  • Олувчилар: 24 ойдан ортиқ фаолият юритаётган ҳамда бир йил давомида камида 50 нафар кишини доимий иш билан таъминлаган ўрта тадбиркорлик субъектлари
  • Миқдори: лойиҳа қийматининг 15 фоизи, бироқ устав капиталининг
    20 фоизи ёки 3 млрд. сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда
  • Муддати: етти йилгача муддатга

КОМПАНИЯ РЕСУРСЛАРИ ҲИСОБИДАН КРЕДИТ (ЛИЗИНГ) АЖРАТИШ

Бунда компания имтиёзидан фойдаланиш учун тадбиркор мурожаат килади ва банк тадбиркор талаби буйича компаниядан ресурс жалб килади.

Компания томонидан тижорат банклари, лизинг компаниялари ва микромолия ташкилотларига:

миллий валютада ажратиладиган кредит (лизинг)лар бўйича ресурс Марказий банкнинг асосий ставкасидан паст бўлмаган ставкада

хорижий валютада ажратиладиган кредит (лизинг)лар бўйича ресурс Кузатув кенгаши томонидан белгиланган ставкада жойлаштиради.

Тижорат банкларининг маржаси қўшилган ставкада 7 йил муддатгача

  • 1,5 млрд. сўмгача кичик тадбиркорлик субъектларига
  • 5 млрд. сўмгача ўрта тадбиркорлик субъектларига кредит ажратади.

Лизинг компаниялариниг маржаси қўшилган ставкада 5 йил муддатгача

  • 500 млн. сўмгача кичик тадбиркорлик субъектларига
  • 1 млрд. сўмгача ўрта тадбиркорлик субъектларига лизинг ажратади.

Микромолия ташкилотларининг маржаси қўшилган ставкада 3 йил муддатгача

  • 300 млн. сўмгача кичик тадбиркорлик субъектлари ҳамда ўзини ўзи банд қилган шахсларга кредит (лизинг) ажратади.

Компания томонидан лизинг компаниялари ва микромолия ташкилотларига жойлаштирилган ресурс ҳисобига ажратиладиган кредит (лизинг)лар учун Компаниянинг бошқа молиявий ёрдами кўрсатилмайди.

КОМПЕНСАЦИЯ

Компенсация давлат томонидан бериладиган беғараз ёрдамдир.

  • 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга компенсация “1+2” тамойили асосида аввал кредит (лизинг)нинг дастлабки йилига тақдим этилади, кейинги икки йил давомида қуйидагиларга асосан давом эттирилади, яъни янги иш ўринларини яратиш режаси бажарилиши ва йиллик реализация қилинган маҳсулот (хизмат) бўйича тушумнинг камида 15 фоизга ошиши ҳисобига.
  • кичик тадбиркорлик субъектларига 18 фоиздан юқори лекин 24,5 фоиздан кўп бўлмаган миллий валютада 5 млрд. сўмгача ажратиладиган кредитлар бўйича асосий ставкаси 40 фоизигача миқдорда (5,6 фоизи) уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга компенсация тақдим этилади
  • фаолият даври уч йилгача бўлган кичик тадбиркорлик субъектларига 3 млрд. сўм кредитлари учун тақдим этилади
  • компания кузатув кенгашининг қарорига асосан ташкил этилган давридан қатьий назар кичик тадбиркорлик субъектларига 5 млрд. сўм кредитлари учун тақдим этилади
КАФИЛЛИК ВА КОНПЕНСАЦИЯ ҚАЙСИ ЙЎНАЛИШЛАРГА БЕРИЛМАЙДИ?

Компенсация ёрдами бўйича:

  • алкогол ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ёки улар савдосини ташкил этиш;
  • илгари олинган кредит (лизинг)ларни ёки бошқа ҳар қандай қарзни қайтариш;
  • нобанк кредит ташкилотлари, лизинг ва суғурта компаниялари фаолиятини ташкил этиш;
  • савдо, умумий овқатланиш ҳамда автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини ташкил этиш ва амалга ошириш (бундан экспортолди молиялаштириш, “яшил” технологияларни сотиб олиш ва ўрнатиш мустасно);
  • айланма маблағларни шакллантириш (экспортолди молиялаштириш, туризм ва асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирасини яратиш бундан мустасно);
  • енгил ва илгари фойдаланишда бўлган юк автотранспорт воситалари сотиб олиш ва уларни таъмирлаш (чет элдан олиб келинадиган юк автотранспорт воситаларидан ташқари);
  • бино-иншоотларни сотиб олиш.

Ресурс ва кафиллик ёрдами бўйича:

  • алкогол ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ёки улар савдосини ташкил этиш;
  • илгари олинган кредит (лизинг)ларни ёки бошқа ҳар қандай қарзни қайтариш;
  • суғурта компаниялари фаолиятини ташкил этиш;
  • ёрдам кўрсатилаётган лойиҳалар бўйича ишлаб чиқаришда иштирок этмайдиган енгил автотранспорт воситаларини харид қилиш.
КОМПАНИЯНИНГ МОЛИЯВИЙ ЁРДАМИДАН ФОЙДАЛАНИШДА ТАДБИРКОР БАЪЗИ ТАЛАБЛАРГА ЖАВОБ БЕРИШИ КЕРАК.
  • компенсация олишда жорий кредитлар ёки бюджетга тўловлар бўйича муддати ўтган қарздорлиги мавжуд эмаслиги 
  • кафиллик олишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган ва фаолиятини амалга ошираётган, тугатилиш босқичида бўлмаган, жорий кредит ёки бюджетга тўловлар бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлиги бўлмаган ҳамда уларга нисбатан банкротлик тартиботи қўзғатилмаган бўлиши лозим.
  • кафиллик пулли хизмат ҳисобланади ва 1 фоиз бир марталик тўлов ундирилади.
2024-2026 йилларда қуйидаги мақсадли кўрсаткичларга эришишга қаратилган микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш дастури амалга оширилади.
  • микромолиялаш бозори ҳажмини камида 5 баробарга ошириш;
  • микромолиявий хизматлар билан 1 миллиондан ортиқ тадбиркорларни қамраб олиш;
  • микромолия ташкилотлари ресурс базасида жисмоний шахслардан жалб қилинадиган маблағлар миқдорини 2 баробарга ошириш;
  • микромолиявий хизматлар кўрсатиш орқали расмий даромадга эга бўлмаган 500 мингга яқин шахсларни ўзини ўзи банд қилиш ва бизнесни ривожлантиришга кўмаклашиш.

2024 йил 1 январдан:

  • микроқарзнинг энг юқори миқдори 50 млн сўмдан 100 млн сўмгача оширилади;
  • нобанк кредит ташкилотлари акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилади;
  • микромолия ташкилотларига норезидентлардан хорижий валютада қарз маблағларини жалб қилиш ҳамда юридик шахсларга хорижий валютада молиявий хизматлар кўрсатишга рухсат берилади;
  • жисмоний шахс бўлган иштирокчилардан (акциядорлардан) устав фондига (устав капиталига) киритилган ҳисса суммасининг ёки уларнинг эгалигидаги акциялар номинал қийматининг икки бараваридан ошмайдиган миқдорда қарз маблағларини жалб этишга рухсат берилади;
  • микромолия ташкилотлари тегишли лицензия олган ҳолда тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади;
  • жисмоний ва юридик шахслар томонидан нобанк кредит ташкилотининг устав капиталидаги улушга эгалик қилиш учун Марказий банк дастлабки рухсатномасини олиш талаби қонунчиликда белгиланган 10 фоизлик улушни 20 фоизга ошириш орқали юмшатилади.

Бунда, олинаётган улуш миқдори 10 фоиздан 20 фоизгача бўлганда Марказий банкни хабардор қилиш тартиби жорий этилади
  • микромолия ташкилотларига тижорат банкларидан кредит ресурслари жалб этилганда ёки тадбиркорлик субъектларига микромолия ташкилотларидан микрокредит олинганда “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ кафиллигини бериш имконияти яратилади;
  • тижорат банкларига микромолия ташкилотларига кредит ажратишда уларнинг кўрсатилган микромолиявий хизматлари бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқини гаровга олиш ҳуқуқи берилади.

2024 йил 1 апрелгача микромолия хизматлари соҳасига ихтисослашган янги микромолия ташкилоти ташкил этилади.

2024 йил 1 январгача микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатишнинг норматив-ҳуқуқий базаси ишлаб чиқилади.




Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

Ўзини ўзи банд қиладиган шахсларга яратилган имкониятлардан фойдаланинг

Ўзини ўзи банд қиладиган шахсларга яратилган имкониятлардан фойдаланинг

Ёшлар тадбиркорлиги учун янги имкониятлар

Ёшлар тадбиркорлиги учун янги имкониятлар

Oilakredit.uz платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тасдиқланди

Oilakredit.uz платформаси орқали кредитлар ажратиш тартиби тасдиқланди

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X