Шрифт ҳажми: A A
Сайт ранги: A A

Фарғона вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди

23 Июн 2023 09:38
360
Фарғона вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди

Жорий йилнинг 19-20 июнь кунлари Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда Фарғона вилоятининг Фурқат, Ёзёвон ва Фарғона туманларида хотин-қизлар ва ёшларнинг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ташкил қилди

Ўқув тадбири давомида банк омонатлари орқали жамғармаларни шакллантириш, фоизларни ҳисоблаш тартиби, ижобий кредит тарихини шакллантириш учун масъулиятли қарз олишнинг аҳамияти, молиявий хавфсизликнинг асосий қоидалари, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлганларга имтиёзли кредитлаш, шунингдек, рақамли молиявий саводхонлик каби асосий йўналишлар интерфаол усулда тушунтирилди.

128 нафарга яқин кам таъминланган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини янги бошлаётган аёллар, 108 нафарга яқин ёшлар вакиллари ҳамда 10 нафардан ортиқ мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларига кредит ташкилотлари билан ишлаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича амалий маслаҳатлар берилди

Тренинг иштирокчиларига банк маҳсулотлари бўйича ўқув йўриқномалари ҳамда молиявий саводхонликка оид китоблар тарқатилди

Марказий банк мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида хотин-қизлар ва ёшларнинг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган ўқув-таълим тадбирларини давом эттиради

Сизга ҳам қизиқ бўлиши мумкин:

"Молиявий саводхон маҳалла" лойиҳаси

"Молиявий саводхон маҳалла" лойиҳаси

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг молиявий билимларини ошириш учун имконият яратилмоқда

Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг молиявий билимларини ошириш учун имконият яратилмоқда

Тошкент вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди

Тошкент вилоятининг чекка ҳудудларида аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ўтказилди



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X