Жорий йилнинг 24-26 июль кунлари Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда Андижон вилоятининг Жалақудуқ, Избоскан, Мархамат, Пахтаобод, Бўстон ва Улуғнор туманларида мақсадли гуруҳларнинг молиявий саводхонлигини ошириш бўйича давра суҳбатлари ташкил қилди
Ўқув тадбири давомида банк омонатлари орқали жамғармаларни шакллантириш, фоизларни ҳисоблаш тартиби, ижобий кредит тарихини шакллантириш учун масъулиятли қарз олишнинг аҳамияти, молиявий хавфсизликнинг асосий қоидалари, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлганларга имтиёзли кредитлаш, шунингдек, рақамли молиявий саводхонлик каби асосий йўналишлар интерфаол усулда тушунтирилди
449 нафар кам таъминланган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини янги бошлаётган аёллар, 230 нафар ёшлар вакиллари ҳамда 151 нафар мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларига кредит ташкилотлари билан ишлаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича амалий маслаҳатлар берилди
Тренинг иштирокчиларига банк маҳсулотлари бўйича ўқув йўриқномалари ҳамда молиявий саводхонликка оид китоблар тарқатилди
Марказий банк мамлакатимизнинг чекка ҳудудларида хотин-қизлар ва ёшларнинг молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган ўқув-таълим тадбирларини давом эттиради